МАВЗУ: Реал динамик процеслар моделлари, режалаштирилган масалалар, ресурслар рухсат бериш протоколлари. Реал вақт операцион тизимлари РЕЖА: - Реал вақт оператсион тизимларининг (РВ ОТ) синфланиши.
- РВ ОТга талаблар.
Калит сўзлар: 1. Реал вақт операцион тизимларининг (РВ ОТ) синфланиши Операцион тизим - Операцион тизим деб аппарат-дастурий комплекс (ҳисоблаш тизими) ресурсларини ва ҳисоблашларда бу ресурслардан фойдаланадиган жараёнларни бошқарувини таъминлайдиган дастурлар комплексига айтилади.
Асосий ресурслар - Асосий ресурслар - процессор (процессор вақти), оператив хотира ва ёрдамчи қурилмалар ҳисобланади.
- Ресурсларни бошқариш қуйидаги вазифаларнинг бажарилишига олиб келади:
- ресурсларга киришни соддалаштириш;
- уларни жараёнлар ўртасида тақсимлаш.
Операцион тизимнинг функциясига кўра таркиби ОТ анъанавий равишда қуйидаги интерфейсларни қўллайди: - фойдаланувчи – бу тизим функцияланишини бошқариш учун буйруқ тили ва сервис хизматлари тўплами;
- дастурий – бу дастурчини эскирган амалларни кодлашдан озод қилувчи хизматлар тўплами.
Ҳозирги вақтда қуйидаги аломатлар бўйича синфланадиган ОТ ларнинг кўп турлари мавжуд: - тизим томонидан бир вақтда хизмат кўрсатиладиган фойдаланувчилар сони;
- ОТ бошқаруви остида бир вақтда бажарилиши мумкин бўлган жараёнлар сони;
- тизимга фойдаланувчининг кириш тури;
- аппарат-дастурий комплекс тури.
- Реал вақт ОТ (РВ ОТ) ташқи жараёнларга кафолатланган вақт интервалида жавоб қайтариши керак.
Реал вақт операцион тизимларидан фойдаланиш РВ ОТ характеристикалари - РВ ОТнинг умумий вазифадаги операцион тизимлардан фарқи шундаки, умумий вазифа операцион тизимлари, айниқса кўп фойдаланувчили, компютер ресурсларини фойдаланувчи ва масалалар орасидаги оптимал тақсимланишга йўналтирилган (вақтни бўлиш тизимлари). Реал вақт операцион тизимларида бу вазифа иккинчи масалага айланади, барчаси бош вазифа олдида четга сурилади – обектда содир бўлаётган ҳодисага реаксия билдиришга улгуриш.
Реал вақт синфига мос келувчи операцион тизим қуйидаги базали талабларга жавоб бериши керак: - кўп вазифалилик ва мультидастурлилик;
- вазифалар учун имтиёз тушунчасига эга бўлиш;
- синхронизатсиянинг кутиладиган механизмларини қўллаш;
- имтиёзларни мерос қилиш механизмини таъминлаш;
- ОТ ҳаракати маълум ва кутиладиган бўлиши керак (узулишларни қайта ишланишининг ушланиши, вазифаларнинг кўчирилишида ушланиш, драйверларнинг ушланиши).
Ҳодисага реакция вақти Қўлланилиш соҳасига қараб ҳодисага хос реаксия вақти қуйидагича бўлиши мумкин: - • радиолокацион – бир неча миллисекунд;
- • омбор ҳисоби – бир неча сония;
- • савдо операциялари – бир неча дақиқа;
- • ишлаб чиқаришни бошқариш – бир неча дақиқа;
- • кимёвий реакциялар – бир неча соат.
Назорат саволлари: - Операцион тизим деганда нимани тушунасиз?
- Реал вақт операцион тизимлари деганда нимани тушунасиз?
- Реал вақт операцион тизимларига қандай талаблар қўйилади?
- Реал вақ тизимларида ходисаларга реакция вақтлари қандай?
- Реал вақт операцион тизимлари характеристикалари ҳақида маълумот беринг.
Фойдаланилган адабиётлар - Гома Х. UML Проектирование систем реального времени, распределенных и параллельных приложений. М.: ДМК Пресс, 2011 г.
- Жуанов A.A. Операционные системы реалного времени – Москва, журнал «РС week», №8,1999 г.
- Зыль С.Н. Проектирование, разработка и анализ программного обеспечения систем реального времени (+ CD-ROM) – СПб.: БХВ-Петербург, 2010.
- Зыль С.Н. Операционная система реального времени QNX: от теории к практике. – 2-е изд., перераб. и доп. – СПб.: БХВ-Петербург, 2004. – 192
- Никамин В.А. Аналого-цифровые и цифро-аналоговые преобразователи-Москва, «Альтекс», 2005 г., 222с.
- Солонина А.И., Улахович Д.А., Яковлев Л.А. Алгоритмы и процессоры обработки сигналов – СПБ, «БХВ-СПБ», 2001 г., 464 с.
- Жуанов А.А. Операционные системы реального времени – Москва, журнал «PC Week», №8, 1999г.
- Осинов Л.А. Обработка сигналов на цифровых процессорах – Москва, изд. «Телеком», 2001 г., 112с.
- Никамин В.А. Аналого-цифровые и цифро-аналоговые преобразователи – Москва, «Альтекс», 2005 г., 222 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |