Реакцион қурилмалар. Нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси саноатида бир қатор муҳим нефть маҳсулотларини олиш ва уларнинг сифатини яхшилаш учун турли кимёвий жараёнлардан фойдаланилади. Кимёвий жараёнларни қўллаш орқали нефтни чуқурроқ қайта ишлашга эришилади ва дастлабки нефтнинг таркибидагига нисбатан 1,5–2 баробар кўпроқ тиниқ нефть маҳсулотларини олиш имконияти пайдо бўлади. - Нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси саноатида бир қатор муҳим нефть маҳсулотларини олиш ва уларнинг сифатини яхшилаш учун турли кимёвий жараёнлардан фойдаланилади. Кимёвий жараёнларни қўллаш орқали нефтни чуқурроқ қайта ишлашга эришилади ва дастлабки нефтнинг таркибидагига нисбатан 1,5–2 баробар кўпроқ тиниқ нефть маҳсулотларини олиш имконияти пайдо бўлади.
- Кимёвий жараёнлар ёрдамида нефткимёвий ишлаб чиқаришлар учун турли хом ашёлар, жумладан, тўйинмаган углеводородлар (этилен, пропилен, бутиленлар, бутадиен) ва ароматик углеводородлар (бензол, толуол, этилбензол, ксилоллар, изопропилбензол) олинади. Ушбу хом ашёлар асосида пластик массалар, синтетик каучуклар, синтетик толалар, ювучи воситалар ва бошқа муҳим маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Бир қатор кимёвий жараёнлардан фойдаланиш орқали тиниқ нефть маҳсулотлари ва мойларнинг сифатини яхшилаш (олтингугуртсизлантириш, антидетонацион хоссалари ва барқарорликни ошириш, коксланишни камайтириш, рангини яхшилаш ва ҳоказо) мумкин. - Бир қатор кимёвий жараёнлардан фойдаланиш орқали тиниқ нефть маҳсулотлари ва мойларнинг сифатини яхшилаш (олтингугуртсизлантириш, антидетонацион хоссалари ва барқарорликни ошириш, коксланишни камайтириш, рангини яхшилаш ва ҳоказо) мумкин.
- Нефтни қайта ишлаш ва нефть кимёси ишлаб чиқаришларида қўлланиладиган энг асосий кимёвий жараёнлар қаторига каталитик риформинг, каталитик крекинг, изомерлаш, гидротозалаш, гидрокрекинг, кокслаш, пиролиз, алкиллаш, водородсизлантириш, полимерланиш каби жараёнлар киритилади.
Каталитик риформинг. Жараён бензин фракцияларидан юқори октанли бензинларни олиш, ароматик углеводородлар (бензол, толуол, этилбензол, ксилоллар) ни ажратиш ва техник водородни ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Жараён таркибида 70-80 % (ҳажм бўйича) водородни ушлаган газ билан циркуляция қилиш орқали амалга оширилади. Ҳарорат 450-5300С ва босим 1,5-4,0 МПа атрофида ўзгаради. Ушбу жараён турли катализаторлар (асосан, платинали катализатор) иштирокида олиб борилади. Риформинг пайтида таркибида катта миқдорда водородни ушлаган газ ҳам олинади. Бу газдан нефть маҳсулотларини олтингугуртсизлантириш, яъни гидротозалашда фойдаланилади. - Каталитик риформинг. Жараён бензин фракцияларидан юқори октанли бензинларни олиш, ароматик углеводородлар (бензол, толуол, этилбензол, ксилоллар) ни ажратиш ва техник водородни ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Жараён таркибида 70-80 % (ҳажм бўйича) водородни ушлаган газ билан циркуляция қилиш орқали амалга оширилади. Ҳарорат 450-5300С ва босим 1,5-4,0 МПа атрофида ўзгаради. Ушбу жараён турли катализаторлар (асосан, платинали катализатор) иштирокида олиб борилади. Риформинг пайтида таркибида катта миқдорда водородни ушлаган газ ҳам олинади. Бу газдан нефть маҳсулотларини олтингугуртсизлантириш, яъни гидротозалашда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |