Қаттиқ ғоваксимон катализаторларнинг иштироки билан олиб бориладиган кимёвий реакциялар (каталитик крекинг, водородсизлантириш ва бошқалар)нинг тезликлари қуйидаги асосий босқичлар орқали аниқланади: компонентларнинг кимёвий ўзгариши, компонентларнинг ташқи диффузия орқали катализаторнинг юзаси томон силжиши ва компонентларнинг катализаторнинг ғовакларидаги ички диффузияси. Бундай ҳолатда реакцияга учраётган молекулалар ташқи диффузия таъсирида катализатор гранулаларининг ташқи юзасига яқинлашади ва ички диффузия ёрдамида ғоваклар орқали катализаторнинг фаол марказларига томон силжийди. Сўнгра кимёвий реакция юз беради, ҳосил бўлган маҳсулот эса гранулаларнинг ташқарисига чиқади. Жараённинг тезлиги энг секин борадиган босқичнинг тезлиги билан белгиланади. Агар компоенентларнинг диффузияси катта тезлик билан бораётган бўлса, жараённинг тезлигини унинг кимёвий босқичи белгилайди (демак, реакция кинетик зонада юз бермокда). Агар реакцияга учраётган моддалар катта тезлик билан силжиётган бўлса, кимёвий реакция диффузион зонада амалга ошаётган бўлади. - Қаттиқ ғоваксимон катализаторларнинг иштироки билан олиб бориладиган кимёвий реакциялар (каталитик крекинг, водородсизлантириш ва бошқалар)нинг тезликлари қуйидаги асосий босқичлар орқали аниқланади: компонентларнинг кимёвий ўзгариши, компонентларнинг ташқи диффузия орқали катализаторнинг юзаси томон силжиши ва компонентларнинг катализаторнинг ғовакларидаги ички диффузияси. Бундай ҳолатда реакцияга учраётган молекулалар ташқи диффузия таъсирида катализатор гранулаларининг ташқи юзасига яқинлашади ва ички диффузия ёрдамида ғоваклар орқали катализаторнинг фаол марказларига томон силжийди. Сўнгра кимёвий реакция юз беради, ҳосил бўлган маҳсулот эса гранулаларнинг ташқарисига чиқади. Жараённинг тезлиги энг секин борадиган босқичнинг тезлиги билан белгиланади. Агар компоенентларнинг диффузияси катта тезлик билан бораётган бўлса, жараённинг тезлигини унинг кимёвий босқичи белгилайди (демак, реакция кинетик зонада юз бермокда). Агар реакцияга учраётган моддалар катта тезлик билан силжиётган бўлса, кимёвий реакция диффузион зонада амалга ошаётган бўлади.
- 2-расм. Жараённинг ҳал қилувчи босқичини аниқлашда кимёвий реакция тезлиги ўзгармас сонининг ҳароратдан боғлиқлиги.
- Реакция тезлиги ўзгармас сонининг ҳароратдан боғлиқлиги маълум бўлса, жараённинг тезлигини белгиловчи босқични аниқлаш мумкин бўлади. Диффузион зонада (АБ чизиғи) борадиган кимёвий реакцияда жараённинг тезлигига ҳарорат жуда кам таъсир қилади, чунки ҳароратнинг ўзгариши билан диффузия коэффициенти ҳам жуда кам ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |