Оралиқ станцияларнинг техник қурилмалари
Оралиқ станцияларда йўловчи, юк ва тижорат ишлари билан боғлиқ бўлган технологик жараёнларни бажариш учун қуйидаги техник қурилма ва иншоотлар бўлиши керак: бош, қабул қилиш-жўнатиш, тортиш йўллари, заруратга қараб корхона шохобча йўлларининг уланиши, эҳтиёт ва тутиб қолувчи берк йўллар, станция навбатчисининг, стрелкачиларининг хонаси, кириш ва чиқиш сигналлари, қўшни станциялар ва поезд диспетчери билан алоқа воситалари ва бошқалар.
Йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш учун станцияларда йўловчи биноси, платформалари ва уларни ўзаро боғловчи кўприк ёки тоннел каби ўтиш йўлаклари, багаж омборхоналари, сув таъминоти иншоотлари ва шу кабилар лойиҳаланади.
Юк ишларини бажариш учун умум фойдаланувли ёпиқ омборхоналар, усти ёпиқ ва очиқ платформалар, контейнер ва тўкма юк майдонлари, ортиш-тушириш йўллари, юк механизмлари ва иншоотлари лойиҳаланади. Уларнинг барчаси автомобил йўллари орқали қулай боғланган бўлиши керак.
Умуман, оралиқ станциялардаги барча иншоотларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
– йўл тармоқлари – бош йўллар, қабул қилиш-жўнатиш, ортиш-тушириш, чиқариб қўйиш, тортиш ва эҳтиёт берк йўллари;
– йўловчи иншоотлари – йўловчи биноси (ЙБ), платформалар, ер ости йўлаклари, пиёдалар учун кўприк ёки ўтиш йўлаклари, багаж бўлими ва ш.к.;
– юк иншоотлари – юк ноҳияси, ёпиқ омбор, идишли – ўровли ва донали юклар учун ёпиқ ва очиқ платформалар, контейнер майдончаси, чорпояли кран, ортиш-тушириш механизмлари, автомобил йўллари кабилар;
– СМБ қурилмалари (Б – муҳосаралаш) – марказлаштириш пости жиҳозлари, тагзаминга (полга) ўрнатиладиган қурилмалар (кабел тармоқлари, рельсли занжирлар, марказлаштирилган стрелкали ўтказгичларнинг электрли узатмалари, кириш, чиқиш ва маневр светофорлари кабилар;
– умумий қурилмалар – маъмурий бинолар ва иншоотлар (ЭМ постлари, хўжалик бўлимлари ва шу кабилар); электр, алоқа, ёритиш, канализация (оқава), сув ва иссиқлик таъминоти қурилмалари; автомобил йўллари, пиёда йўлаклари ва бошқалар.
Оралиқ станцияларда ёритиш тармоқлари, маъмурий-техник бинолар, савдо хоналари ва вокзал олди майдонларини лойиҳалаш назарда тутилади.
Йўловчи биноси томонидан станция учун ажратилган майдон чегарасида одатда темир йўл, шу жумладан станция хизматчилари учун турар жойлар ёки қўрғонлар қурилади.
Янги темир йўл линияларида оралиқ станцияларни жойлаштиришда улар орқали хизмат кўрсатиладиган ҳудуд, йирик аҳоли пункти ва корхоналарга хизмат кўрсатишнинг қулайлиги ҳисобга олиниши керак.
Замонавий тараққиёт даврида автомобил транспорти ривожланишини ҳисобга олиб, маҳаллий юк ишларини кам сонли, техник жиҳатдан юқори жиҳозланган, ривожланган оралиқ станцияларда концентрлаштириш мақсадга мувофиқ. Бунинг натижасида ортиш-тушириш механизмларини ишлатиш унумдорлиги ошади (юк ишлари кеча-кундуз ташкил қилиниши мумкин), терма поездларнинг участкаларда юрадиган умумий вақти тежалади, вагон айланиши ва юкларни етказиб келиш тезлашади.
Оралиқ станцияларни янги йўлларда жойлаштиришда автомобил йўл тармоқларининг ривожланишини кўзда тутиш керак.
Оралиқ станциялар орасидаги масофа 40 - 60 км атрофида, маҳаллий шароитларга қараб кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин. Ўзбекистонда мавжуд станциялар орасидаги масофа 15 - 20 км дан ошмайдиган ҳолатлар кўп. Юк иншоотларини реконструкция қилишда умум фойдаланувли юк ҳовлиларининг ишини кам сонли станцияларда бажариш мақсадга мувофиқ.
Оралиқ станциялар темир йўл тармоқларидаги станцияларнинг энг кўпини ташкил этади. Ҳар бир оралиқ станцияга у хизмат кўрсатадиган маълум иқтисодий ҳудуд ёндошади. Оралиқ станцияларда терма поездлардан вагонлар ажратилади, жўнатиладиганлари тиркалади, юклар ортилади ва туширилади. Ҳар бир ортилган вагон учун станцияда ташиш ҳужжатлари (накладная, дорожная ведомость, вагонный лист), айрим юклар учун эса тегишлича сертификатлар расмийлаштирилади. Юк ишларини бажариш учун иш ҳажми ва характерига мос бўлган юк қурилмалари мавжуд бўлади.
Омборхоналар ва платформалар узунлиги бир сутка давомида келадиган вагонлар сонига қараб ҳисобланади. Станцияларнинг юк айланмаси катта бўлмаса ёпиқ омборхона ва ёпиқ платформаси бўлган умумий узунлиги 40 м ҳамда тўкма юклар учун 30 м майдончаси бўлган комбинирлашган секция қурилади.
Контейнер майдончасининг ўлчамлари иш ҳажми ва механизм турига боғлиқ бўлади.
Автоюклагич ва чорпояли, икки консолли, кўприкли ва рельсли йўл бўйлаб юрувчи стрелали кранлар контейнер ва оғир юк майдончалари учун асосий механизмлар сифатида қўлланади.
10-Мавзу Участка станциялари вазифалари
Режа:
1.Участка бекатларининг вазифалари.
2. Участка бекатларининг ишлаш техналогияси.
3. Участка бекатларининг таснифланиши.
4. Участка бекатларининг чизмалари
Do'stlaringiz bilan baham: |