Расм : мерос уз • Объект яратилган сана: 2011 йил



Download 25,11 Kb.
Sana18.04.2022
Hajmi25,11 Kb.
#560954
Bog'liq
янги


Расм : © мерос.уз
• Объект яратилган сана: 2011 йил
• Ҳудуд: Жиззах вилояти
• Категория: Археологик обидалар, Ёдгорликлар
• Харитадаги жойлашган ўрни
• 0
• 0
• 8491
Қизлартепа ёдгорлиги Жиззах автошоҳбекатининг шимолий-ғарбида, Сўлоқли маҳалласининг шарқий қисмида, Қалиятепа ёдгорлигидан тахминан 350-400 м. жанубда жойлашган. Қизлартепанинг ташқи кўриниши трапетсия шаклида бўлиб, қўшимча қурилишларсиз ягона тепаликдан иборат. Унинг шимолий томони 95 м.га, жануб томони 80 м.га, шарқ томони 60 м.га, ғарб томони 72,0 м.га (1.2 га.) тенг, баландлиги 12 м. бўлиб яхши сақланган. Қизлартепа ёдгорлигининг шарқий қисми темир йўл қурилиши даврида бузилган. Унинг тупроғи турли мақсадлар учун ишлатилгани боис, иншоотга катта зиён етказилган. Қазув ишлари давомида 14 та хона ўрни аниқланиб, уларнинг аксарияти тўлиқ очиб ўрганилди. Тадқиқот ишлари ҳали охирига етмаган бўлса-да, бироқ айрим асосли хулосаларни бериш мумкин.
Археологик тадқиқотлар хоналарнинг функтсиялари, меъморчилигининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш имконини берди. Ҳар бир хонадан топилган топилмалар, мазкур хонадан қандай мақсадда фойдаланилганидан дарак беради. Масалан, биринчи очиб ўрганилган хона, турар-жой ёдгорликнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Хона тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, деворлари пахсадан кўтарилган, қалинлиги 0,80 см., баландлиги 0.60 см. Хонада 2 та ўчоқ қолдиғи аниқланган бўлиб, ўчоқлар айлана шаклида, пастки оловхона қисми юқори қисмига қараганда кенгроқ. Ўшанда ўчоқдан икки хил мақсадда: таом тайёрлаш ва хоналарни иситиш учун фойдаланилган. Ўчоқларнинг атрофидан уй-рўзғор буюмлари топилмагани учун ушбу ўчоқлардан хоналарни иситиш мақсадида ҳам фойдаланилган, деган хулосага келдик. Шу тариқа ҳар бир хонанинг “функтсия”сини имкон даражасида аниқлаш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фақатгина кулоллик идишларининг турларига асосланиб хоналарнинг “функтсияси”ни аниқлаш бир оз мушкул.
Шунингдек, қазув ишлари давомида мис танга ҳамда кулоллик чархида ясалган сирланган ва сирланмаган сопол идишларнинг борлиги қайд этилди. Ушбу топилмалар Қизлартепа юқори қурилиш даври хронологиясини аниқлаш имконини беради. Маълумки, кулоллик идишлари илмий тад¬қиқот жараёнида энг кўп, оммавий тарзда учрайдиган ашёвий манбалардан бири бўлиб, меъморий комплекснинг тарихий даврини аниқлашда муҳим манба ҳисобланади. Турар-жой комплексидан топилган сополлар асосан икки гуруҳга бўлинади. Сирланган сопол идишларга: коса, товоқ, това, пиёла, сирланмаган сопол идишларга: хум, хумча, кўзача, қозон, катта ҳажмли кўза кабиларни киритиш мумкин. Мазкур сопол идишлар комплекси, аввало, Уструшонанинг марказий қисмидаги Шаҳристон, Култепа, шунингдек, Самарқанд Суғди, Бухоро Суғди, Чоч ва Фарғонанинг Х-ХИИ асрларга оид кулоллик идишлари билан яқин муқоясавий ўхшашликка эга.
Бундан қуйидаги хулосалар келиб чиқади: Қизлартепа ёдгорлигида очилган хоналарнинг муайян хусусиятлари бўйича турар-жойлар ўзига тўқ хонадонга тегишли бўлган. Тангалар эса Қорахонийлар даврига оид бўлиб, бу вақтда Қизлартепада савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланганлигини англатади. Кулоллик идишларининг сифати, тайёрланиш технологияси ҳунар¬манд¬чилик юксак даражада тараққий этганлигини билдиради. Қизлартепа ёдгорлигининг юқори қурилиш даври муқоясавий таҳлилларга кўра ХИ-ХИИ асрлар билан даврланади. Бу эса Жиззах воҳасининг ривожланган ўрта асрларда бутун Мовароуннаҳрнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий тараққиётидан бебаҳра қолмаганидан далолат бериб, тарихчи олимларни янгидан янги изланишларга чорламоқда.

Манба: www.миллийтикланиш.уз


Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Оқсой маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Ҳазрати Довуд “Бани Исроил” қавмидан чиққан пайғамбарлардан биридир. Довуд Толут вафотидан кейин “Бани Исроил” қавмига подшоҳ этиб тайинланади. Довуд пайғамбар даражасига эришади, унга “Забур” китоби Аллоҳ таоло томонидан юборилади. Айни бир пайтда Довуд алайҳиссаломга “Забур” билан бирга ғоят гўзал ва ёқимли куй ҳам юборилади. Яратувчи Тангри Довуд алайҳиссаломга яна темирчилик, совутсозлик ҳунарини каромат қилади. Темир унинг қўлида мумдек юмшаган. У темирларни қўллари билан хамир каби эгиб-букиб, ундан турли нарсаларни ясаш қувватига эга бўлган. Шу сабабли Довуд алайҳиссалом темирчилар пиридир.
Аман Кутан ғори
Расм : © мерос.уз
• Ҳудуд: Самарқанд вилояти
• Категория: Табиат мўжизалари
• Харитадаги жойлашган ўрни
• 0
• 0
• 10352
Омон Кутан ғори ёки арслон ғори Зарафшон тоғларининг шимолий ёнбағрида жойлашган. 1947 йил археолог Д.Н. Лев бу ердан одамнинг сон суягини қазиб олган. Кейинги ўрганишларда қатламдан белкурак вазифасини бажарган тошқуроллар топилган.Топилган суяк қолдиқлари Тешик Тош ғоридан топилган қазилмалар таркиби ва характерига тегишлидир. Мазкур топилмалар кечки ашёл маданиятига тегишли бўлиб, Ўзбекистон чегарасида шу даврларда одамлар яшаганини исботлайди.
Омон Кутан карст ғори узунлиги 80 метрга яқин бўлиб, бир неча хоналардан ташкил топган. Катта бўлмаган ғорнинг кириш қисми ўрнини қолдиқлар топилган kэнг айвон эгаллайди. Бошқа айвонлар ва ўтиш жойи остидан йил давомида сатҳи ўзгарувчи оқар кўл ўтган. Апрел ойи ўртасида ғор бутунлай сув билан тўлиб, ундан сой ажралади ва у икки ой давомида яқинидаги дараларни озиқлантиради.
Июн ойида сув сатҳи кескин пасайиб, ой ўртасида сой бутунлай қурийди. Ғорни кўришга июн ойи охирида келиш мумкин, бироқ бу вақтда ҳам ғорнинг пастки қисмида сув қолдиқлари сақланиб қолади ва иккинчи айвонга ўтиш қийинроқ бўлади.
Умуман олганда, ғорлар даҳшатли кўринишга эга, лекин оёқ остидан сув ўтиб, унинг сатҳи кўтарилса, ваҳимали таассурот қолдиради.

Чор-Чинор боғи


Расм : © мерос.уз
• Ҳудуд: Самарқанд вилояти
• Категория: Табиат мўжизалари, Зиёратгоҳлар
• Харитадаги жойлашган ўрни
• 0
• 0
• 11484
Самарқанддан 40 км масофада Ургут номли қадимий шаҳар жойлашган. Ургут шаҳрининг ёдгорликларидан бири Чор Чинор боғидир. Асрлик чинорлар усган хиёбон булоқ суви билан суғорилиб туради. Чор Чинор майдонида ҳовуз бўлиб, унинг атрофида сайёрҳар, маҳаллий аҳоли йиғилиб, ҳордиқ чиқаришади, булоқ чашмаси сувидан баҳрамнад бўлишади.
Энг қадимий чинорлар узунлиги 16 метр баландликкача етади, “энг ёш” дарахт эса тахминан 600 ёшда. Деярли ҳар бир дарахтда тахминий ёши ёзилган пештахтачалар осилган. Энг қари дарахт ёши 1000 дан ошиқ.
Чор-Чинор муқаддас жой ҳисобланади. Унинг майдонида масжид ҳам бўлиб, унинг қурилиши ХХ аср бошларида бошланган.
Шунингдек, Чор Чинорда антиқа бир чинор ҳам бор. Дарахтнинг катта каваги бўлиб, бугунги кунда у ерда музей ташкил қилинган. Қачонлардир чинор дарвешларнинг яширин жамиятига тегишли қароргоҳи бўлган, унинг ичида қирқтагача дарвеш йиғилиги мумкин бўлган. Шундай вақтлар бўлганки, кавак ичига сўфийларнинг бутун бошли мактаби сиғган бўлиб, буни бизгача етиб келган эски суратлар тасдиқлайди.
Ёзнинг жазирама кунлар чинор ости салқин-соя жойга айланса, қишнинг изғирин кунлари дарахлар салқиндан ҳимоялайди.
Маҳаллий аҳоли гап-сўзларига кўра, 70 йиллар бу дарахтларни кесиб ташламоқчи бўлишган экан, бироқ дарахт шу даражада чуқур илдиз отиб кетган экан-ки, уларни жойидан қимирлата олишмаган экан.
“Бу ҳикояни менга бир оқсоқол сўзлаб берган, унга эса додаси айтиб берган экан. Унинг додасига эса ёшлигидан буваси сўзлаб берганмиш. Умуман олганда, бу ҳикояга минг йилдан ошган. Кунлардан бир куни, бир довбюрак баходир, (баходир исми оқсоқол эсидан чиққан, хаёлий исмини оқсоқол айтгиси келмади, ахир, бу хаётий воқеа-ку!) девларнинг бир тошини ўғирлаб кетган. Биламизки, ўғирлик — бу катта гуноҳ, лекин бу ишни баходир хайрли иш учун қилган. Шундай қилиб, бутун бошли қўшин кўтара ололмайдиган тошни олган ва елкасига ташлаб, тоғли тумани бўлмиш Мазандаран шайтондан девлар қароргоҳи Ургут томон олиб борган. Девлар баходир йўлида турли хил тўсиқлар қўйишган: хоҳ оёғи остига хода ташлаб қўйишсин, хоҳ чоғ қазиб қўйишсин, Баходир юк бирор мартта тушуриб юбормай, манзилгача кўтариб борган. У Ургутгача етиб борганда, тош устига тўртта қуш ўтиради. Қушлар жуда катта ва бетакрор ҳуснкор бўлган. Ҳар бир қуш тумшуғида чинор куртаги бўлган. Баходир елкасидаги юкни ташлаб, уйқуга кетади. Етти кундан сўнг уйғунган Баходир тош остидан оқаёган чашмани кўради, чашма ёнида тўртта чинор куртагига кўзи тушади.Баходир бу чинорларни экиб, бу жойни Чор Чинор дея номлайди. Асрлар ўтди, Чинорлар янги куртаклар отиб, катта боғга айланди. Боғга одамлар келади: кимдур ўзи, кимлардир оиласи, дўстлари билан. Кимдур илтижо қилишга, яна кимдур шифобахш ҳаводан, айниқча қалб учун шифо ҳаводан баҳраманд бўлгани. Бу ерда болалар югуриб юради, беғамлик кайфиятига шўнғиш учун турли хил мамлакатлардан сайёҳлар ташриф буюришади.”

Шайтон Жига


Расм : © мерос.уз
• Ҳудуд: Самарқанд вилояти
• Категория: Табиат мўжизалари
• Харитадаги жойлашган ўрни
• 0
• 0
• 9504
Сергей Лукяненконинг “Кундузги назорат” романида Ёруғлик ва Зулмат ўртасидаги кураш ҳақида сўз бориб, воқеалар Самарқандда, Иблислар Тоғида бўлиб ўтади. Сеҳр-жоду ёрдамида Рустам полвон Зулмат тарафдорларини тошга айлантириб қўяди, бироқ уларнинг жони тириклигича қолиб кетади. Бу ер умуман уйдурма эмас ва сирлилиги бўйича китобда ёзилганидан қолишмайди.
Самарқанд — қадимий ва сир-синоатларга бой шаҳар. Уч минг йил давомида бу ерларга Искандар Зулқайнар, Чингизхон ва Амир Темур каби буюкларнинг қадами етган. Шаҳардан 30 км жанубга, икки тоғ оралиғида Шайтон Жига, деган жой бўлиб, “Иблис дубулғаси” ёки “Иблис тоғи” маъноларини англатади.
Водий бўйлаб сочилган йирик рангдор тоғ жинслари иблисларнинг ғаройиб шаклларини эслатади. Баъзилар уларда қадимий илоҳлар сиймосини ва, ҳатто ҳайвонларнинг чизгисини ҳам кўради, масалан, айиқ, йўлбарс, баҳайбат қурбақа, калтакесак, ёввойи қуш ва бошқалар. Ҳайкаллардан бири эса боши кесилган девқомат одамни эслатади. Аллақаерлардадир қоялар тўпланиб қолган, улар қалъага ўхшайди, чалкаш йўлаклар ва тошларда қотган ғаройиб саҳнадир. Баъзида уларга қараб, жанг вақти қотиб қолган аскарларни кўриш мумкин.
Бу жойлар файзсиз. Тошли сатҳ устида озгина чим кўринмаса,бирор-бир дарахт ўсмайди. Маҳаллий аҳоли бу ерларда қўй-қўзиларни ўтлатишади. Лекин улар Иблис Қояси ҳақида баралла “яхши жой эмас” дея гапиришади, гарчи бу ном қаердан пайдо бўлганлиги ҳақида билишмаса-да.
Афсоналардан бирига кўра, будпарастлар бу ерга ўз ўлжаларини олиб келган эканлар. Бошқа ҳикоя — баходилар ўртасидаги кучли кураш туфайли, осмон ўпирилиб ерга қулаганлигини сўзлайди. Тоғлар қулаб, ажойиб синиқлар ҳосил бўлган... Эҳтимол, булар чиндан ҳам тошга айланган тирик мавжудодлардир? Балки кимдур қадимий кучларни уйғотиб, уларга жон берар?
Шундай бўлса-да, олимлар бундай қарашларга ишонишмайди. Уларнинг фикрича, “Ҳайкаллар” табиат ҳодисалар натижасида ҳосил бўлган — қуёш, ёмғир ва шамол.
“Кундузги назорат” филми суратга олингач, шаҳарнинг сирли синоатини топиш мақсадида, Самарқандга, ва албатта Иблислар Қалъасига ташриф буюрувчи сайёҳлар сони кўпайиб кетган. Лекин, улар ҳозирча бу ёдгорликни кўришга муяссар бўлмоқдалар. Афсун билан боғлиқ синоатлар ечими оддий инсоннинг қўлида эмас.

Тешик Таш

Фаолият соҳаси статистикаси: Экотуризм, экотурлар - хизматлар Самарқандда
шу ой мобайнида (апрел 2022): 113
ўтган ой мобайнида (март 2022): 258
3 ой мобайнида (январ 2022 - март 2022): 704
ярим йил мобайнида (октябр 2021 - март 2022): 1748
1 йил мобайнида (апрел 2021 - март 2022): 2927
шу ой мобайнида (апрел 2022): 396
ўтган ой мобайнида (март 2022): 724
3 ой мобайнида (январ 2022 - март 2022): 2066
ярим йил мобайнида (октябр 2021 - март 2022): 3737
1 йил мобайнида (апрел 2021 - март 2022): 8026

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ


ҚАРОРИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, нуфузли халқаро тадбирларни ўтказиш ва хорижий мамлакатлардан кўплаб меҳмонларни қабул қилишга ҳудудни тайёрлаш, замонавий туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристлар учун янги дам олиш масканларини барпо этиш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ва даромад базасини кенгайтириш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2019 — 2022 йилларда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ;
Халқаро молия институтлари, шу жумладан Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Самарқанд вилояти бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Самарқанд вилоятида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва туризм маршрутлари бўйича пиёдалар кўчаларини қуриш объектларининг рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматовга — Самарқанд вилоятида транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш тадбирларининг самарали амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимовга — Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича мақсадли параметрлар ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши;
Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимовга — туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун ер участкаларининг ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланишини таъминлаш бўйича жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар, шу жумладан буфер зоналардан ташқари, Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга «Э-ауксион” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукицон орқали тақдим этилади ва қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юкланади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
майдони 6 сотихдан 15 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда инвесторга 50 та хонадан кам бўлмаган меҳмонхона қуриш;
майдони 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда ҳолатда — 100 хонадан кам бўлмаган меҳмонхона;
50 сотих ва ундан ортиқ майдонга эга ер участкасини ажратишда — 200 та хонадан кам бўлмаган, 3 — 5 юлдузли тоифадаги стандартларга мос келадиган меҳмонхона қуриш юкланади.
4. Белгилансинки, Самарқанд шаҳрининг қуйидаги асосий кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда, 2019 — 2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил қилинади:
«Университет” хиёбони — пиёдалар учун аллея ва туристлар дам олиши учун шароит яратиш («WИ-ФИ” зоналар, замонавий ёритиш, велойўлак ва югуриш учун йўлаклар ва бошқалар);
Ислом Каримов кўчаси — пиёдалар аллеясини миллий усулда ва ўрта асрлар руҳида ободонлаштириш;
Алишер Навоий ва Пушкин кўчалари — мусиқачилар, рассомлар, кўча актёрлари ва тез овқатланиш нуқталари билан бирга пиёдалар аллеясини ташкил этиш;
Орзу Маҳмудов кўчаси — гастрономик туризмни ривожлантириш бўйича махсус ҳудуд ташкил қилиш, хусусан, турли мамлакатлар таомлари тайёрланадиган овқатланиш нуқталарини ташкил қилиш ва уларни тунги вақтда ҳам ишлашини таъминлаш.
5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда Самарқанд шаҳридаги асосий кўчаларда туризм инфратузилмасини ташкил этиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқилишини таъминласин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги мастер-режалар ишлаб чиқилганидан сўнг бир ой муддатда уларни хусусий инвесторларнинг энг яхши таклифларини белгиланган тартибда танлаб олиш ва муҳандислик ҳамда коммуникация тармоқларига улашни таъминлаш орқали амалга оширилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:
Амир Темурнинг «Боғи баланд” ва «Боғи Шамол” боғлари жойлашган жойини аниқлаш орқали хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда, уларни қайта ташкил этиш ва тарихий қиёфасини қайта тиклаш;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Амир Темурнинг 12 та боғи ҳақидаги ахборотни улар жойлашган жойи, ҳар бир боғнинг хусусиятлари, майдони, яратилиш тарихини ёритувчи интерфаол хариталар ишлаб чиқиш;
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда, «Шероз қалъа” (Булунғур тумани), «Добусия” (Пахтачи тумани), Ревдат шаҳарчаси — Кофир қалъа (Самарқанд тумани), Афросиёб шаҳарчасидаги (Самарқанд шаҳри) археологик ёдгорликларни реставрация қилиш;
археологик ёдгорликлар ҳудудида давлат-хусусий шериклик шартлар асосида «очиқ осмон остидаги” музейларни ташкил қилиш ва ташриф буюрувчиларни электрон ҳисобга олиш тизимларини жорий этиш, қурилиш ишларини амалга оширмасдан санитария-гигиена пунктларини, шунингдек, сувенир маҳсулотлар сотилишини ташкил қилиш.
7. Тажриба сифатида уч йил муддатга шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2020 йил 1 январдан:
а) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Самарқанд вилояти маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликларига кириш жойларига электрон ҳисоблаш тизимларига эга замонавий турникетларни танлов асосида сотиб олинади, монтаж қилинади ва ўрнатилади;
б) Самарқанд вилоятининг маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликлари объектларида чипталар айламасининг ягона электрон тизими асосида электрон билетлар сотилишидан тушган пул маблағларини тақсимлаш механизми жорий этилади, унга кўра 2018 йил якунлари бўйича тушган маблағлар, ушлаб қолиниб, баланс сақловчилар ҳисоб-рақамларига йўналтирилгандан сўнг қуйидаги тартибда тақсимланади:
25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига объектни реконструкция ва реставрация қилиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун;
25 фоизи — баланс сақловчиларнинг ҳисоб-рақамига объект ҳудудида ободонлаштириш ишларини ўтказиш ва қулай шароитлар яратиш учун;
50-фоизи — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини намойиш этиш учун.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тажриба якунлари бўйича уч ой муддатда ушбу механизмни республиканинг бошқа ҳудудларидаги маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутилган таклифни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритисин:
Самарқанд вилоятининг эшкак эшиш каналига туташ ҳудудни замонавий комплекс инфратузилма ва туристик зоналар, шу жумладан дам олиш зоналари, меҳмонхоналар, болалар майдончалари, сузиш ҳавзаларини яратиш билан биргаликда реконструкция қилиш;
«Имом Ал-Бухорий” мажмуасига туташ ҳудудларни туризм инфратузилмасини қуриш, шунингдек, зиёратчилар ва туристлар учун қўшимча қулайликлар, шу жумладан «ҳалол” стандарти бўйича умумий овқатланиш объектлари, диний маросимлар ва дам олиш учун жойлар яратиш билан биргаликда ривожлантириш;
«Алпомиш” заводи (собиқ «Красный двигатель”) ҳудудида замонавий дам олиш ва кўнгил очар индустрияга эга «Туристик маркази”ни фақат ЮНЕСКОнинг розилиги олингандан сўнг ташкил этиш.
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Самарқанд вилоятида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантиришга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига халқаро молия институтларининг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини жалб қилиш масаласини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
а) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
истиқболли йўналишлар бўйича мавжуд туризм эҳтиёжидан келиб чиқиб, хорижий авиакомпаниялар билан янги авиақатновлар очиш тўғрисида музокаралар ўтказиш;
маҳаллий ва хорижий туристик компаниялар буюртманомаларига асосан «Самарқанд” халқаро аэропортида хорижий туристларни ташиш учун чартер рейсларни амалга оширишни ташкил қилиш;
б) «Узбекистан Аирпортс” АЖ ва «Узбекистан Аирwайс” АЖ билан биргаликда Самарқанд шаҳрига МДҲ, ХХР, Индонезия, БАА, Бангладеш, Япония, Жанубий Корея ва Европа мамлакатларидан туристлар оқимни кўпайтириш учун авиамаршрутлар ишлаб чиқиш;
в) «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Қурилиш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳрида арқонли йўл қуриш концепциясини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. «Регистон” ансамблини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш дирекцияси Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:
Туризм мавсуми давомида «Регистон” комплексининг ҳар куни соат 7:00 дан (март — ноябрь) 24:00 гача иш режими ўрнатилишини;
туристлар учун туризм хизматларини монетизациялашга қаратилган тегишли хизматлар ташкил этилишини (театр шоуларни ташкил қилиш, хаво шарида экскурсия, ансамбль тарихи хақида қисқа метражли фильмлар намойиши ва бошқалар);
туризм хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида, объект ҳудудида ахборот кўрсаткич белгилари ўрнатилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Самарқанд вилоятининг маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликларига электрон чипталар бўйича кириш режимига риоя этилишини назорат қилиш ва турникетларлардан ўтишда инсон омилининг бартараф этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда «Регистон” ансамблида лазерли «3Д-маппинг” намойиши вақтида жамоат тартибини муҳофаза қилиши ташкил этилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой давомида:
мавсум бўлмаган даврда (20 ноябрдан 20 февралгача) республика фуқаролари учун нарх белгилаш қайта кўриб чиқилиши ва чегирмалар тизимини жорий этиш;
Самарқанд шаҳрининг маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликларнинг соат 22:00 гача ишлашини таъминлаш орқали иш вақтини қайта кўриб чиқиш бўйича чоралар кўрсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 4-иловада назарда тутилган Самарқанд вилоятида туризм маршрутлари бўйича автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва пиёдалар кўчаларини қуришга доир инвестиция таклифлари икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристларни кенг жалб қилиш учун уч ой муддатда:
Амир Темурнинг 12 боғи жойлашган тарихий жойлар;
«Шероз қалъа” (Булунғур тумани), «Добусия” (Пахтачи тумани), Ревдат шаҳри — Кофир қалъаси (Самарқанд тумани), Афросиёб шаҳарчаси (Самарқанд шаҳри) археологик ёдгорликларини туристик йўналишларга киритиш чораларни кўрсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
828-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон қарорига
1-ИЛОВА
2019 — 2022 йилларда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р Кўрсаткичлар 2019 й. 2020 й. 2021 й. 2022 й.
1. Ички ташриф буюрувчилар (минг киши йилига) 2 500 2 800 3 100 3 500
2. Хорижий туристлар сони (минг киши йилига) 509 720 950 1 200
3. Туризм хизматлари экспорти (млн АҚШ доллари) 139 224 360 558
4. Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситалари сони (дона) 150 180 200 250
5. Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони (бирлик) 3 425 3 772 4 280 4 700
6. Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони (бирлик) 4 891 5060 5150 6150
7. Меҳмон уйлари сони (нафар) 150 230 250 300
8. Туроператорлар сони (нафар) 170 195 230 270
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сон қарорига
2-ИЛОВА

ИИ. ЭКОТУРИЗМ ВА ДАМ ОЛИШ ЗОНАЛАРИ 1 550 128 040 2 600 13 400 150 715


52. «Сой жилвалари” МЧЖ Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва экотуризм 70 2 805 300 40 2020 йил 2 чорак
53. «Алибекова Сайёра” ХК Дам олиш зонасини ташкил этиш ва туристик хизматлар кўрсатиш 60 1 870 200 25 2021 йил 3 чорак
54. «Сам Ёқут Нур” ФХ «Регистон” экобоғини ташкил этиш 150 5 675 1 000 500 40 2021 йил 2 чорак
55. «Зарафшон МТБ” ДУК Экотуристик хизматлар кўрсатиш 65 18 700 2 000 50 2021 йил 2 чорак
56. «Экотур Самарқанд” МЧЖ Экотуристик хизматлар кўрсатиш 75 1 870 200 15 2020 йил 3 чорак
57. «Баҳор Парки” МЧЖ Экотуристик хизматлар кўрсатиш 150 2 170 300 200 10 2020 йил 3 чорак
58. «Оқсой ХД” МЧЖ Осма дор йўлини қуриш, эко ва қишлоқ туризми 100 14 025 1 500 30 2021 йил 3 чорак
59. «И Тур cонтинентал-СЕН” МЧЖ «Ёшлик” турбазаси ўрнида экотуристик мажмуа ва дам олиш зонаси ташкил этиш 300 18 850 2 000 150 150 2021 йил 2 чорак
60. «Оригинал Макс Лукс” ФХ Экотуристик хизматлар кўрсатиш 100 18 700 2 000 60 2020 йил 3 чорак
61. «Музаффар Холик Шахноз” оилавий корхонаси Экотуристик хизматлар кўрсатиш 150 18 700 2 000 100 2020 йил 2 чорак
62. «Биллура” МЧЖ Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, экотуристик хизматлар кўрсатиш 100 3 337,5 1 000 250 15 2021 йил 2 чорак
63. «Ургут Экокристал” МЧЖ Экотуристик хизматлар кўрсатиш 60 2 637,5 300 250 10 2020 йил 3 чорак
64. «Бро Беанс” Экотуристик хизматлар кўрсатиш 170 18 700 2 000 170 2020 йил 4 чорак
ИИИ. ТРАНСПОРТ И ЛОГИСТИКА 1 458 29 512,5 60 3 150 78
Самарқанд вилоятига эко ва археологик сафар
196
Сизнинг эътиборингизга Самарқанд вилояти йўналиши бўйича "Самарқанд вилоятига Эко-ва археологик сафар", икки кунлик сафарини тақдим этамиз
Превиоус
Нехт
Бўлишинг
Download 25,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish