Рашод Нури гунтекин оэод обид таржимаси


М а л а к — Жуда чиройли гапирар экансиз, а? Мирзамисиз дейман-да



Download 367,56 Kb.
bet44/57
Sana10.06.2022
Hajmi367,56 Kb.
#650803
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57
Bog'liq
Рашод Нури ГУНТЕКИН1

М а л а к — Жуда чиройли гапирар экансиз, а? Мирзамисиз дейман-да...
X и л м и - Фаришталар ҳамма нарсани билади... Ҳа, мен мирзаман.
М а»Л а к — (Оҳкўнгиллик билан.) Шунақами? Сиз ўғри эмасми?
X и л м и — (Ўзича.) Малак гўзал, лекин сал-пал ҳаддидан ошяпти... Лекин Сирасини айтганда, у ҳақ... У минг бора ҳақ... Малак хоним. Мен ҳала- лачи, мен ўғри, мен аблаҳ одамман. Мени ҳар қанча таҳқирласангиз ҳам, мендан ҳар қанча нафрат қилсангиз ҳам сиз ҳақсиз...
М ал а к — Вой, узр, кечиринг мени, худо ҳаққи.
X и л м и — Мен ҳаяжонлардан чарчадим. Яқинда қўрқувдан ўлай деган- дим. Лекин қувончдаи бошим осмонга ҳам етди.
М а л а к — Қувончдан?
X и л м и — Ҳа... Бу уйда буюм излаб, тимирскиланиб юриб, қулф тешигидан сизнинг ухлаб ётганингизни кўрдим. Кўрдим-у, лол қолдим. Кўнглимдан тақцир бунақа аёлни кимга туҳфа этганикин ёки этар экан де- ган ўй ўгди... Орадан бир соат ҳам ўгмай, бу жувон менинг шаръий хотииим бўлиб турибди-да! Хоним афанди, майли, бир кечага бўлса ҳам — сиздай аёл мёнинг хасмим, жуфгиҳалолим эканини ўйлашнинг ўзиёқ мени ақлдан оздириб қўяди. Мен қирқцан ошганман. Лекин ҳозир юрагим худди ўн сакккиз яшар йигитникидай гурс-гурс урмоқда. Қувонч ёшларидан бўғилиб ке- тяпман (ёнидан дастрўмолини олади, бурниникакади,бцлинтирмайкўзларини артади). Уйқум келаётгани йўқ. Шунча ғалвалардан кейин сизнинг ҳам уйқунгиз қочиб кетган бўлса керак. (Хўрсинади.) Биз сиз билан биринчи никоҳ тунимизни бошқа эру хотинларга ўхшаб ўтказмоқчи эмас эканмиз, келинг, лоақал, гурунглашиб ўтирайлик.
ЖАҲОН ДДА5ИЙТИ
79
Рашод Нурн Гуитекян. Ҳалала
М а л а к — (Бир оз ўйланиб.) Майли, шуни истасангиз, гурунглашай- ЛИК. .. ... .
X и л м и — Мен буни сира ҳам истамайман. Лекин шундай қилиш ке- рак, шекилли-да. (Чекади.) Мен сизга бир эртак айтиб берай. Дунёда бир шўрпешона одам бўлган экан... У шунақа омадсиз эканки, у дунёга келган кечаси отасининг уйи ёниб кетибди. У биринчи марта мактабга қадам қўйган куни бўлса, зинадан йиқилиб, оёғи синипти. Уни суннат қилишаётганда меҳ- монлар муштлашиб қолиб, тўй бузилипти. Мен мактабда ҳдммадан яхши ўқир эдим. Саҳифа-саҳифа китобларни ўқисам ёдимда қолар эди. Лекин бирор нар- сани билмасам, имтиҳонда менга, албатта, шу тушар эди... Энди-чи? Маса- лан, кўчадан кетиб боряпман. Тўсатдан томдан ғиодтми, кесакми тушди. Мен аввалдан биламанки, у менинг бошимга тушади. Агар бирор киши қаҳвахо- нада ёхуд ресторанда пиёланими ёки бирон коса-ю ёхуд лаганми синдириб қўйса, албатта, ё менга тўнкайди, ёки жуда ёрлақаганда, мени гувоҳликка тортади. Кейин маҳкамама-маҳкама қатнайвериб, росаабгор бўламан. Мени тушуняпсизми, хоним афанди? Мен чиндан ҳам омадсиз одамман... Ишга кирган эдим, аммо бу ерда ҳам омадим келмади. Мактабни битирганимдан кейин икки йил жуда ночор аҳволда яшадим. Ниҳояг, бир идорада мирзалик лавозимини топдим. Олди-сотдиларнинг ҳужжатларини расмийлаштирмоғим керак эди. Маошим жуда кам эди, унга бир оз қўшилишини кутиб, ўн беш йил умрим ўтди. Бунақа хизматда олдинга силжишнинг нақадар қийин эка- нини кўз олдингизга келтиролмайсиз, хоним афанди... Паст амалдаги ман- сабдорларни бир баҳя кўтармоқлари учун мартабаси баландроқ амалдор ё ишдан кетмоғи ё ўлмоғи керак... Бунақа имкон туғилиши ҳамон уст-бошимга зеб бериб, ювиниб-тарамиб тўғри директорнинг ҳузурига бораман: “Кўпдан бери мансабим кўтарилишини кутаман” деб, ялиниб ёлвораман. Директор ҳамиша “Кеч қолдинг, Хилми. Ярйм соат олдин бу лавозимга бошқа одамни тайин- ладик”, деб жавоб беради... Камида ўн мартача шу аҳвол такрор бўлди. Ни- ҳоят, кунлардан бирида мирзабошимиз узилай-узилай деб ётганидан хабар топдим. Мен унинг уйига бордим. Уйида қий-чув, ҳамма йиғлаган. Имом дам солиб ўтирипти. Нима бўлса бўлар дедим-у, андишани йиғиштириб қўйиб, директорга югурдим. “Ҳа, дуруст, Хилми афанди, — деди у менга. Бу гал кеч қолганинг йўқ... Эртага ҳаммасини тўғрилаймиз”. Эртасига эрталаб идо- рага келиб, нимани кўрдинг денг? Мирзабошимиз ўлим тўшагини тарк этиб, соппа-соғ аҳволда ишга келипти. У қандайдир йўл билан менинг директор олдига келганимдан хабар топибди. Менга қараб, “Қизиқ иш қилибсиз-ку, Хилми афанди! Мен сиздан бунақа ишни сира ҳдм кутмаган эдим!” дейди. Мен андишани йиғиштириб қўйиб, унинг юзи-кўзи демай шартга айтдим: “Бей афандим, менга ўдағайлагандан кўра, оллоҳга шукроналар қилсангиз бўларди. Жойингизни эгаллаб қўймаслигиМ учун, оллоҳ сизни оёққа турға- зибди-ку!.. Менинг баҳонамда умрингиз узун бўладиган бўлипти”. Бунақа гап- ларимдан кейин мен ўрнимда қолишим амримаҳол эди. Бир куни мени ҳай- дашди...

Download 367,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish