Ш а р и ф - (Хилмига ўкрайиб.) Сенга гапираман десам, гапирадиган гапим кўп эди-ю, бироқ ҳозир фурсати эмас-да! (Малакка.) Сен розими- сан? ■
М а л а к — (Халилга.)Кўнайми?
X а л и л — Билганингни қил... Сўрама мендан. Шундоқ ҳам ўлай деб турибман.
М а л а к — На илож? Сен шунақз деб турганингдан кейин кўнаман-да. Майли...
И м о м — Оллоҳга шукр-ей! (Хилмига.) Сенҳам розимисан?
X и л м и - Мен бошиданоқ рози эдим, имом афанди.
Р у қ и Я — Секин... Кампир яна келаётганга ўхшайди.
И м о м — Ундай бўлса, мен никоҳларингни ўқиб бўлдим... (крроеуллар- га.) Бу жодугар билан учрашмай қўяқолганимиз маъқул. Дуоларни.кўчада ўқиб қўяқоламиз.
Ш а р и ф — Имом афанди, хизматларингиз эвазига сизни эртаға эрта- лаб хурсанд қиламиз-да...
И м о м ~ Майли, майли... Худо имонингизни бут қилсин, хонадонин- гизга тинчлик ва хотиржамлик ато этсйн. Қўшгани билан қўшақаринглар.
X а л и л — Имом афанди, бу нима деганингиз?
И м о м — Ўрганиш-да, ўғлим, ўрганиш... Хўп майли, мен энди борай...
Имом билан г у в о ҳ лар чнқишади.
Ш а р и ф — Халил, ойижон, биз ҳам кетайлик. Эр-хотинни ёлғиз қол- дирайлик.
X а л и л — (Маъюс.) Мен кетолмайман. Мен бу одамни хотинимнинг хонасида қолдиролмайман.
Ш а р и ф — Ҳалил, мен кафилини олганман, сенга сўз берганман, а? Сен боравер, ойимнинг хонасида ухлайвер. Мен бир дақиқа ҳам улардан қўзимни олмайман. Нима иложимиз бор, шариатнинг йўриғи шунақа.
X а Л и л — Агар хотинимга бирор нарса бўлса, у дунёю бУ дунё қўлим ёқангда шуни билиб қўй.
Шарифй – Қўй бунақа гапларни мийянгдан чиқариб ташла! Юр, кет- дик (укасини онасининг хонасига олибкетади.)
Р у қ и я — (Эшик орқали Малакка.) Майли, қизим. Биз кетяпмиз... Сен эрингнинг олдига борақол (кетади).
ЖАХОН АДАБИЁТИ
78
Do'stlaringiz bilan baham: |