7.6. Рубенс Питер Пауэл
Машҳур финланд рассоми П.П.Рубенс 1577 йилда Германиянинг Зиген шаҳрида туғилган. 1640 йилда Антверпенда вафот этган. Дастлабки бадиий сабоқларни бир қатор манеризм оқимига оид манзарачи рассомлардан олган 134-расм.
1600-08 йилларда Италияга келиб, Мекеланжело, Рафаэль, Кароважо асарларини синчиклаб ўрганган, уларни ишларидан нусхалар кўчирган. Кейинчалик у Фландрияга қайтиб хукумдорлар саройида рассом лавозимида ишлаган.
Унинг бу вақтда яратган асарларидан Европа Ўйғониш даври ва миллий реалистик анъаналар таъсирида бўлганлиги сезилади. Рубенснинг дастлабки асарлари ҳисобланган “Бутдан олиш”, “Бутни ўрнатиш”, (1600-1614), “Дахшатли суд” (1600-1616), “Тош ташувчилар” (1620), “Тўнғиз ови” (1618-1620) “Ер ва сув иттифоқи” каби асарларида ўша даврда санъатида қабул қилинган қоидалардан четга чиқиб, янги бадиий шакллар асосида асарлар яратиш сезилади. 135-расм.
Рассом ижодининг гуллаган даврида яратган асарларида инсон ва табиат гўзаллиги акс эттириш асосий ўрини эгаллаган. Бундай ишлар қаторига мифология жанридаги “Персей ва Андромеда” (1620-1621), тарихий-алегорик йўналишдаги “Мария Медичининг тарихи” (1622-1625), деҳқонлар ҳаётидан “Ўроқчиларнинг даладан қайтиши” (1635-1640), “Левкипп қизларининг ўғирланиши” (1615-1617), “Уч гўзал” (1638-1640) “Шер ови” сувратларида баракко санъатига хос дабдабалилик, хашаматдорлик сезилади 136-расм.
Рассомнинг табиат гўзаллигини ифодаловчи “Камалакли манзара”, “қуёш ботишидаги манзара” каби асарларида унинг эстетик қарашлари акс этган.
Унинг кўпгина асарлари жахоннинг йирик музейларидан бўлмиш-Лувр, Мадрид, Мюнхен, Дрезден сувратлар галериясида авайлаб сақланмоқда.
Рассом ижоди жахон тасвирий санъатида асосий ўринлардан бирини эгаллаб, унинг ривожига катта таъсир кўрсатган.
7.7. Рембрант Ҳарменс ван Рейн
Машҳур Голландиялик рассом Х.Р.Рембрант 1606 йилда Голландиянинг Лейден шаҳрида тегирмончи оиласида таваллуд топган. 1669 йилда Амстердамда вафот этган. 137-расм.
У дастлабки бадиий маълумотни 1620-1623 йилларда Лейден университетида ва махаллий рассомдан олган. Кейинчалик у 1623 йилда Амстердамдаги бадиий ўқув юртига кириб, ўз маълумотини оширган.
Рассом рангтасвирнинг потрет, турмуш, натюрморт, мифология, тарихий жанрларида асарлар яратган.
У ўз асарларида меҳнаткаш ҳалқининг ҳаёт лавҳалари, табиат манзараларини, кишиларни ички кечинмаларини ифодалашда ранглардан моҳирона фойдаланган.
Рембрант асарларининг сони ниҳоятда кўплиги сабабли уларнинг барчасини кўрсатиб ўтишнинг имкони йўқ. Унинг машҳур сувратлари қаторига “Доктор Тюлпнинг анатомия дарси” (1632), “ Саския билан автопортрет”, “Даная” (1636), “Тунги дозор” (1642), номли ишларини киритиш мумкин. 138-расм.
Унинг сўнгги йилларида яратган “Вирсавия” (1654), “Муқаддас оила” “Адашган ўғилнинг қайтиши” (1668-16669), (1645), “Яхудий келини” (1668), “Ассур, Аман ва Эсфир” (1660) асарлари ўша давр рассом ҳаётидаги қарама-қаршилик, тушкунлик кайфиятлари асосида қурилган. 139-расм.
ХУII аср ўрталарида яратилган рассом асарлари демократия анъаналаридан узоқлашган Голландия буржуазияси талабларига қарама-қарши бўлган. Унинг асарларида кўпроқ ватанпарварлик, миллий озодлик ҳаракати ғоялари илгари сурилган. Бошқа бир қатор сувратларда меҳнат аҳлининг кўрки, кишиларнинг маънавий бойлиги каби ахлоқий масалалар акс этдирилади.
Рембрант ҳақида тўхталганда унинг ижодини бизнинг мамлакатимиз билан алоқадорлик жойи ҳам борлигини қайд қилиш лозим. Хусусан, унинг соҳибқирон Амир Темур тахтда ўтирган кўринишини тасвирловчи расми (эскизи) ҳам бор. Айрим санъатшунослар уни рассом Шарқ мавзусидаги биронта композицияси учун тайёрлаган бўлса керак деб тахмин қилишади. Рассомнинг бебахо ижоди реалистик рангтасвирининг ривожига улкан хисса қўшган.
Рассом ҳаётининг охирги йилларининг оғир кечиши, яъни унинг ўғлининг бевақт вафот этиши таъсирида ижодий ишларининг тўхтаб қолиши ва натижада қарзлари кўпайиб, ховли жойини қарзи эвазига берилиши унинг вафотига сабаб бўлади.
Рембрантнинг бебаҳо асарлари жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари музейларида аввайлаб сақланади. Хусусан, улар Дрезден сувратлар галерериясида, Эримитажда, Амстердам давлат музейида, Луврда, Москвадаги Пушкин номидаги тасвирий музейида бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |