7.5. Рафаэл Санти
Рафаэл Санти-Ўйғониш даврининг буюк рангтасвирчи рассоми. У 1483 йилда Италиянинг Урбино шаҳрида таваллуд топган. 1520 йилда Римда вафот этган.131-расм.
Рассом ва меъмор Рафаэл Санти дастлабки бадиий таълимни ўша даврнинг машҳур рассоми Перужинодан ўрганган. У Уйғониш даврининг энг сермаҳсул ижодкорларидан бири эди. Унинг ижодига инсонпарварлик, инсон гўзаллигини тараннум этиш, унинг мукаммаллигини мадх этиш хос.
Рассомнинг дастлабки асарлари қаторига “Рицар уйқуси”, “Мадонна Конестабелс”, “Мариянинг никохи” кабиларни киритиш мумкин. Кейинчалик драматик мазмундаги “Тобутга қўйиш”, “Мадонна Грандука”, “Боғбон Мадонна” “Станца дейла Сенятура” каби асарлар яратиб, катта шуҳрат қозонди. 132-расм.
Унинг портрет жанрида яратган асарлари унинг ижодида катта ўринни эгаллайди. Рассомнинг “Папа Юлий II”, “”Кардинал портрети”, “Б.Кастилоне”, “Лев X кардиналлар билан” асарлари шулар жумласидандир. Ижодкор “Мадонна Альба”, “Мадонна ди Фолиньо”, “Мадонна Грандука” каби мадонналар портретлари орқали аёл гўзаллиги ва оналик туйғусини зўр маҳорат билан тасвирлайди.
Рассомнинг энг салмоқли ишлари Ватикан саройидаги маҳобатли рангтасвир асарларидир. Бу ерда ишланган асарлари асосан диний, фалсафа, ҳуқуқ, шеърият йўналишида бўлиб, ижодкорга катта шуҳрат келтирди. Бу мавзудаги сувратлари “Мунозара”, “Афина мактаби”, “Парнас”, “Ақл, мезон ва куч” деб номланади. Рафаэльнинг бу туркумдаги асарларида озодлик, бахт-саодат, жисмоний баркамоллик ғоялари мужассамланган.
Рассомнинг диққатга сазовор бўлган энг юксак бадиий савияда ишланган ишларидан бири “Сикстин Мадоннаси” дир. У 1515-1519 йилларда яратилган бўлиб, хозирда Германиянинг Дрезден галериясида сақланади. Бу асарда рассом энг ва олий ёрқин инсонпарварлик ғояларини илгари суради. 133-расм.
Суръатни кузатар эканмиз кўз ўнгимизда духоба парда очилиб, бола кўтарган осмондан пастга тушиб келаётган Мария намоён бўлади. Рассом асарини фазовий идеал образини ердан ташқарида булутлар устида тасвирлайди. Мадоннани авлиё Сикистин ва авлиё аёл Варваралар уни кутиб олмоқдалар. Мадонна Мария инсонларни сақлаб қолиш мақсадида ўз ўғлини қурбон қилиб уни икки фаришта орқали инсониятга тортиқ қилмоқда.
Асардаги бу мазмун Мадонна образида ўз ифодасини топган. Шунинг учун рассом аёл тасвирини композиция марказида улуғвор, гўзал ва муккамал тарзда ифодалайди. Асардаги ҳамма образлар ўзаро бир-бирлари билан мустаҳкам ҳолда тасвирланган бўлиб, уни томошабин биринчи нигохдаёқ билиб олади.
Хусусан, асарни кузатган одамнинг биринчи нигохи Мария орқали Сикистинга ва кейин унинг қўли ва нигохи ҳамда ҳаракатлари орқали томошабинга ундан яна Мадоннага, сўнг Мадонна кийимининг чекка қираларига ва Варвара нигохи уни пастга, икки фариштага йўналтиради, уларнинг нигохи яна Мадоннага томон бориши билан кузатиш ҳаракати тугалланади.
Рафаэль Мадонна образида кўпгина мураккаб ҳис туйғулларни ифодалайди. Мария юзида ғамгинлик тўлиб тошган бўлсада, бироқ у тиниқ ва хотиржам кўринади. Унинг ғамгин чехрасида, катта очилган кўзларида ўғлининг азобларини хис этаётгандек бўлади. Шу билан бир қаторда катта қурбонлар қилишга қодир шахснинг чехраси хис этилади. Асарда Мадоннанинг чексиз ички хиссиётлари унинг жиддий, бироқ ёрқин гўзаллиги билан ҳамоханг тарзда қўшилиб кетган.
Рафаэль Уйғониш даврининг даҳоларидан бири сифатида санъат тарихиди ўчмас из қолдирди. Унинг ижоди кейинги авлод санъаткорлари учун маёқ вазифасини ўтамоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |