Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet55/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Роден Роне Франсуа Огюст

О.Роден 1840 йилда Парижда таваллуд топган ва 1917 йилда Париж яқинидаги Мёден қишлоғида вафот этган. 163 –расм. У импресионизм оқимида хайкаллар яратган. Хайкалтарошнинг ижоди буюк ижодкорлар Микеланжело ва Донателло асарларини чуқур ўрганиш асосида шаклланди. У ўзининг дастлабки “Бронза асри”, “Кале фуқоролари” асарларида ўз ғояларини дадиллик билан реалистик тарзда тасвирлай олди.


Хайкалтарошнинг 1888 йилда яратган “Мутафаккир” номли хайкали ақл-идрок, мантиқ, тафаккурнинг рамзий мазмунига айланди. 164-расм. Роден ўзининг ижоди гуллаган даврида кўплаб замондошлари, ёзувчи ва санъаткорлар образларини яратди. “Далу”, “Моцарт”, “Гюго”, “Бальзак” каби портретлар шулар жумласидандир. Бу асарларда ижодкор санъаткорларни руҳий қиёфасини, талантини тасвирлай олди. Хайкалтарошни машҳур қилган ва жаҳонга танитдирган асарлари “Бўса” (1986), “Мангу баҳор” бўлиб, уларда инсон гўзаллиги ва севги муҳаббат тараннум этилди. Унинг “Дўзах дарвозаси” сериясидаги қадимги дунё афсоналари асосида яратган композиция ва рельефлари, турли мавзулардаги қаламтасвир, офоротга доир график ишлари хайкалтарошни жаҳонга машҳур қилишда катта роль ўйнади. Роден асарлари жаҳоннинг бир қатор музейларида авайлаб сақланмоқда.


Ренуар Пьер Огюст

Ренуар П.О. ХХ аср машҳур француз ипрессионист рассоми. У 25 май 1841 йилда туғилган ва 1919 йил 17 декабрда вафот этган. 165-расм. Ренуар ёшлигидан бошлаб расм ишлашга жуда қизиққан ва чинни, парда, елпиғичларга гул босиш билан шуғулланган. Тасвирий ижодини Г.Курбе таъсирида реалистик сувратлар яратиш билан бошлаган. Ижодининг дастлабки босқичларида “Мушук ушлаган бола” (1868), “Ёз” (1869) каби сувратларида рассомни борлиқни синчковлик билан кузатгани сезилади. Ренуар асарларида хаёт шовқин-суронлари, табиат ва шаҳар манзаралари зўр эхтирос билан тасвирланади. Унинг диққатга сазовор сувратлари қаторига “Мулен де ла Галет” (1876, Париждаги импрессионизм музейида), “Яланғоч аёл”, “Жанна Самара портрети” (1876,1877 Москвадаги Пушкин номли тасвирий санъат музейида) кабиларни киритиш мумкин. 166-расм.


Рассом аёллар ва болалар расмларини ишлашга жуда қизиққан. Шундай асарлардан бири “Нонушта” (1879) деб номланади. Унинг ўз яқинларининг портретлари ҳамда автопортретлари кўп. Улар 1906-1915 йиллар давомида яратилган.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish