Тасвирий санъат атамаларининг изоҳли луғати
А
Абрис-чегара чизиқ сувратдаги тасвир, ранг ва тусларни чегарасини белгилайди.
Абстракционизм-лотин тилидан олинган бўлиб, “мавхум” деган маънони англатади. Бу оқим ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Европада пайдо бўлган. Санъатдаги мазкур йўналиш намойяндалари нарса ва ходисаларни реал тасвирлашдан воз кечганлар. Уларнинг асарларида борлиқ эмас ижодкорнинг хис-туйғулари шакл ва ранглар ўйини акс этган.
Абстракционизм оқимидаги асарларда маъно ва мазмун айрим доғ, хажм, чизиқ, рангларнинг тартибсиз, хаакати қонуни ва қоидаларсиз тасвирланади.
Автолитография-юнонча “тошга чизаман” деган маънони англатади. Унда рассом ўз асарини тош устига ишлаб сўнгра ундан қоғозга тасвир олади.
Авангардизм-Авангард сўзи француз тилидан олинган бўлиб, “олдиндаги қўриқчи” маъносини англатади. Авангардизм оқими XX аср бошларида Францияда пайдо бўлган. Унинг тарафдорлари санъат тубдан янгилашни мақсад қилиб олганлар. Авангардизм оқими вакиллари ўша давргача мавжуд бўлган реализм, романтизм, импрессонизм каби оқимларини танқид қилиб, санъат асарларига замонавийликни олиб киришга уринганлар. Уланинг ғоялари ХХ аср бошларида мавжуд бўлган кубизм, формализм, футуризм, сюреализм, экспресионизм каби оқимларда ўз аксини топган.
Автопортрет-“Авто” сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, ўзим маъносини англатади. Автопортрет эса ўзимни портретим демакдир. Кўпчилик рассомлар ойнага қараб ўзларини портретларини ишлашади. Автопортретда рассомлар ўзларининг ҳарактерлари, табиат икки дунёсини кўрсатмоқчи бўладилар.
Агитплакат-графиканинг бир туриб бўлиб, унда турли ғоялар тарғибот ва ташвиқот қилинади.
Академизм –тасвирий санъатдаги академик услубга асосланган бадиий йўналиш. Баъзида бу билан янги бадиий йўналишларни ҳам аташади. Ижодкорлардан ташкил топган тасвиий санъатдаги бадиий йўналиш.
Акватинта-металлга чуқур ўйиб ишланадиган гравюранинг бир тури. Бунда рассом металл тахтачанинг айрим жойларига аввал асфалът кукуни сепиб, кейин уни азот кислотада ювади.
Акварелъ-лотин тилидан олинган бўлиб, сув маъносини англатадии. У сувда яхши эрийдиган ва ювиладиган майин ва шаффоф бўёқ. Акварелъ тасвири ниҳоятда рангли, нафис ва нозик бўлиб, улар кўпинча қоғоз устига ишланади.
Аллегория-юнонча ўзгача ифодалаш, маъносини англатади. Бу йўналишдаги ижодкорлар мафхум тушунча ва ғояларни аниқ образлилик, бадиийлик ёрдамида символик тарзда, муайян нарса, воқеалар орқали ифодалайдилар.
Алъфреско (фреско)-девордаги қуриб улгурмаган нам сувоқ устига буёқ билан ишланадиган тасвир.
Do'stlaringiz bilan baham: |