Ван Гог Винсент
Ван Гог 1853 йилда Голландиянинг Грот-Зюндерт шаҳрида таваллуд топган ва 1890 йилда Франциянинг Овер-сюр-Уаз шаҳрида вафот этган. У голланд рассоми сифатида постимпрессионизм оқимининг етакчи намоёндаларидан ҳисобланади. 171 –расм.
У 1880-81 йилларда Брюсселда ва 1885-86 йилларда Антверпендаги Бадиий академияда, кейинчалик 1886-88 йилларда Париждаги хусусий студияда таълим олган.
Унинг ижоди Европада Х1Х асрнинг охирларида рўй берган мураккаб бурилиш ва жараёнларга тўғри келади. Бу даврда рассом оддий халқ, меҳнат аҳлининг оғир турмушини кўриб уларга ҳамдардлик билдириш мақсадида шахтёрлар, деҳқонлар ҳаётини акс эттирди. Уни рассомнинг “Деҳқон аёл”, “Картошка хўрандалари” (1885) номли сувратларида кўриш мумкин. 172-расм.
Ван Гог тасвирий санъатда танқидий реализм анъаналарининг ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Рассом одамларни дарди ва тушкунликка тушган рухиятини чуқур ҳис этиб, уларни ўз асарларида тасвирлади.
Рассом умрининг охирларида импрессионизм ва Япония гравюрасини, Пол Гоген асарларини ўрганди ва унинг тасирида ўзининг мукаммал композициялар ечимига қурилган ҳаётга муҳаббат руҳида суғорилган тўлиқ портрет ва манзарали сувратларини яратди. Бундай сувратлар қаторига унинг 1888-1890 йилларда яратган “Тунги қаҳвахона”, “Оверда ёмғирдан кейинги манзара” кабиларни киритиш мумкин.
Винсент Ван Гог 1890 йилда яратган “Арлезиан хонимЖину” суврати Нъю-Йоркдаги кимошди савдосида 40,3 миллион долларга сотилди. 173-расм.
Левитан Исаак Илъич
Машҳр рус рассоми Левитан И.И. 1860 йилда Россияда таваллуд топган ва 1900 йилда вафот этган. Асосан рангтасвирнинг манзара жанрида ижод қилган. 174–расм.
Дастлабки бадиий таълимни Москва рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик билим юртида, А.Соврасов ва В.Поленовлардан олган. Россия передвижниклар рассомлар жамиятининг аъзоси бўлган.
Левитан ўз асарлларида Россия табиатининг гўзал гўшаларини жозибали тарзда ёрқин ранглар билан тасвирлаган. Унинг дастлабки сувратлари “Куз куни. Сокилъники” (1879), “қарағайзор” (1885-89), “Олтин куз” (1889) мавзуларида бўлиб, улар орқали рассом ўзининг таълантини мутахасислар орасида намойиш этди. У “Март” (1895), “Кўл”(1899), “Владимирка”(1892), асарлари ўзини миллий, лирик тарзда ифодаланиши билан бошқа сувратлардан ажралиб туради. 175-расм. Унинг “Гирдоб олдида” номли асари ҳам ўзининг юксаклиги билан томошабин эътиборини ўзига тортади. 176-расм. И. Левитан ижодий ишлари билан бир қаторда ўзи ўқиган Москва рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик билим юртида ўқитувчилик ҳам қилган.
Левитанни Москва, Петербург бошқа шаҳарлардаги музейлари қатори Ўзбекистон тасвирий санъат музейида ҳам сувратлари бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |