7.4. Тициан Вечеллио
Уйғониш даври рассомларидан яна бири Тициан Вечеллиодир. У 1476-1576 йилларда Венецияда яшаб ижод этди. 128-расм. Уни замондошлари рассомни “рангтасвиричилар қироли” ва “қироллар рангтасвирчиси” деб аташарди.
Рассом тасвирий санъатнинг кўпгина жанрлари-афсонавий, портрет, манзара, турмуш шунингдек диний мавзуларда асарлар яратган.
Унинг дастлабки асарлари қаторига “Ипколито Медичи”, “Папа павел III император Карл V нинг жиянлари билан бирга”, “Венера Урбанская”, “Карл V” каби портретларини киритиш мумкин. қарама-қаршилик ва мунозараларга бой XV асрнинг иккинчи ярмида Тициан драматизм билан тўлиб тошган буюк образлар яратди. “Христга аза тутиш”, “Авлиё Себастян” шулар жумласидандир.
Рассом ижодида портрет жанри алоҳида ва катта ўринни эгаллайди. Айниқса унинг аёллар образини тасвирловчи асарлари ўзининг юксак бадиийлиги, нафосатга бойлиги билан ажралиб туради. "Лавина портрети", “Даная” “Кўзгу олдидаги Венера”, “Венера Урбанская” номли асарларда рассомнинг эстетик қарашлари намоён бўлади. 129-расм.
Рассомнинг турмуш ва диний мавзулардаги “Ибодатхонага кириш”, “Христга аза тутиш”, “Европанинг ўғирланиши”, “Тобутга қўйиш”, “Тавба қилиётган Мария Магдалина” “Авлиё Себастян” сувратлари Уйғониш даври санъатининг гултожи асарларидан бўлиб қолди. 130-расм.
Рассом “қўлқоп кийган йигит” номли асарида Ўйғониш даври кишиларнинг типик образини тасвирлайди. Бу асарда ўзига ишонган жасур венециялик йигит образи акс этган.
Йигитчанинг жиддий қарашида ундаги оддий эркин ҳолат, қувват, ёшларга хос жўшқинлик кўзга ташланади. Жиддий тўқ рангдаги кастюм ва оқ рангли кўйлак йигитчани оқсуяк задагонлардан эканлигини билдиради.
Ижодкор умрининг охиги даврларида яратган асарларида колоритга алоҳида эътибор берди. Улар рангдан-рангга ўтишда, нафисликда ўз ифодасини топди.
Тициан асарлари Ўйғониш давридаги Венеция рангтасвирининг энг яхши жихатларини ўзида акс этдирди. Бу асарларда ранг-баранг дунёни кўриш, ундан завқланиш, образларнинг ҳаётийлиги, кишиларнинг ҳарактерини теварак-атроф билан, бошқа одамлар билан боғлиқ ҳолда тасвирлаш рассом ижодининг мазмун-моҳиятига айланди.
Тициан ўз ижодида ҳаёт қувончи ва унинг гўзаллиги, кишиларнинг бахтига ишонч ғояларини акс этдирди. Сувратларда рангларни бой, нозик ва барамона берилиши уни жаҳоннинг буюк рангтасвирчилари қаторига олиб чиқди.
Тицианнинг асарлари мазмуни ўзининг сербезаклиги бўлиши билан бирга композицияларида унинг қонун ва қоидаларига жиддий ёндошиш, айниқса ритмик тасвирларнинг бойлиги, шакл ва рангларни ҳаракатда ҳамда ҳажмли ифодаланиши билан бошқа рассомларни асарларидан ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |