9-боб. Хорижнинг буюк рассом ва хайкалтарошлари
Шарден Жан Батист Симеон
Ж.Шарден 1699 йилда Парижда таваллуд топган ва 1779 йилда вафот этган. 154 –расм. Рассом асосан рангтасвирнинг натюрморт ва турмуш жанрларида реализм оқимида ижод қилган. Унинг асарлари натура асосида ишланган бўлиб, лиризм билан суғорилган. У оддий ҳалқнинг ҳаётини кўтаринкилик руҳида акс этдиради. Айниқса хунармандлар, аёллар, болалар ҳаёти реалистик тарзда тасвирланади.
Шарденнинг “Кир ювувчи аёл” (1737), “Тушки овқат олдидан ибодат” (1744), “Ошпаз аёл” (1738), “Меҳнатсевар она”, “Пилдироқ ўйнаётган ўғил бола” (1738) каби асарлари унинг ижодининг юксак намуналаридандир. 155-расм.
Рассомнинг натюрморт жанрида яратган асарлари ўзининг бой эстетик жозибаси, ва мукаммал композицияси, реалистиклиги билан ажралиб туради.
Унинг асарлари Петербургдаги Эрмитажда, Франциядаги Лувр музейларида, шунингдек бир қатор шахсий коллекцияларда сақланмоқда.
Брюлов Карл Павлович
Машҳур рус рассоми К.П.Брюлов 1799 йилда Петербургда туғилган ва 1852 йилда Рим яқинидаги Мариано қишлоғида вафот этган. Петербург Бадиий Академиясида таълим олган. 156-расм.
Брюлов Академияни битиргач Генманиянинг Дрезден, Мюнхен тасвирий санъат галереясида буюк рассомлар ижодини ўрганди. Италияда яшаб Уйғониш даври рассомлари ва уларнинг издошлари ижоди билан танишди ҳамда шу ерда 1823-1835 йиллар давомида ижод қилди. Италиядаги фаолияти даврида “Италия тонги” (1823), “Италияда туш пайти” (1827) асарларини яратиб, бу мавзулардаги композициялари оргиналликни, рангдорликни касб этди. Айниқса унинг портрет жанридаги “Чавандоз аёл” (1832), “Самойлованинг Д.Пачини ва араб боласи билан портрети” (1832-1834), “Крилов портрети” (1839) номли асарларида рассомни бадиий маҳорати янада ёрқин намоён бўлди. 157-расм.
Унинг асарларида инсон гўзаллиги, унинг нафис хис-туйғулари куйланади. Айниқса, драматизм, реалистик анъаналар нозик психологизм катта ўринни эгаллайди. Уларни рассомнинг “Версавия” (1812), “Помпейнинг сунги куни” (1830-33), “М.Ланчи портрети” (1848) номли сувратларида кўриш мумкин.158-расм. “Помпейнинг сўнги куни” асарида рассом эрамизнинг 79 йилида рўй берган зилзила оқибатида 20,000 минг киши умрини олиб кетган Помпей шаҳрининг халокати, ҳалқнинг фожиали тақдири сахнасини акс этдирди. Сувратда биноларнинг қулаши, мрамор парчаларининг сочилиб ётиши, ким бўлишидан қатъий назар улар жасур ва қўрқмаслик, гўзал ва олийжаноблик, ёшми ёки қарими барчаси бу халокатдан қутула олмасликларини ниҳоятда реалистик тарзда ишонарли қилиб тасвирлай олган. Жаҳон тасвирий санъатида бу асарга тенглашадиган сувратлар кам учрайди.
Рассомнинг асарларида композиция ва хашаматдорлик мукаммалликка ҳаракат яққол сезилади. Унинг “Чавандоз аёл” (1832), “И.А.Крилов портрети” (1839) каби асарлари бунинг ёрқин мисолидир.
Брюлов қаламтасвир ва акварел устаси сифатида ҳам юксакликка кўтарилди. Унинг Юнонистон ва Туркия қилган саёҳатларида ишлаган қоралама ва рангламалари бундан далолат беради.
Рассом ўз ижоди давомида тасвирий санъатга романтизм оқимини олиб кирганлардан эди. Россияда К.Брюлов ижодининг таъсирида бир қатор унинг издошлари пайдо бўлди. Улар рассомнинг композицияларидаги хашаматдорлик ва рангдорликга доир тамойилларни ўзлаштирдилар ва ўз асарларида кенг қўлладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |