Ращим щасанов


Озорбайжон мўъжаз санъат мактаби



Download 1,45 Mb.
bet25/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Озорбайжон мўъжаз санъат мактаби. У мактаб ХIУ-ХУI асрларда айниқса юксак тараққиёт даражасига кўтарилди. У ўша даврлардаги Озорбайжон таркибидаги Табриз рассомчилиги асосида ташкил топди.
ХIУ асрнинг иккинчи ярмида Озорбайжоннинг жанубий шаҳарларини Султон Увас Жалоир эгаллаб, у ерда Устод Шамсиддин, Абдулхай Жунаид Бағдодий, Ризо Аббосийларнинг ижодини ривожига катта йўл очиб берди.
Бу даврда Табризда яшаб ижод этган машҳур рассомлардан бири Пир Саид Аҳмад Табризийдир. Баъзи бир маълумотларга қараганда у Камолиддин Беҳзодга ҳам устозлик қилган.
Сафовийлар сулоласининг асосчиси шоҳ Исмоил даврида санъат ва маданият тез ривожланди. Бу даврда яратилган дурдоналар қаторига Абдулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Саъдий Шерозийнинг “Бўстон”, Низомий Ганжавийнинг “Ҳамса” асарларига ишланган суратларни кўсатиш мумкин. 52-расм.
Шоҳ Исмоил вафотидан сўнг унинг ўрнига ворислик қилган шоҳ Таҳмосиб ҳукмронлиги даврида мўъжаз рангтсвир ўзининг энг юксак чўққисига кўтарилди. Чунки, Таҳмосибнинг ўзи ёшлигидан рассомчилик ва хаттоликка жуда қизиқарди ва бу даврда устод Султон Муҳаммаддан ташқари устод Комолиддин Беҳзод, Мирзо Али Табризий, Оға Мираж, Музаффар Али, Мир Саид Али, Сиёвушбек ва бошқа мусаввирлар ҳам ижод этишган.


4.2. Ўрта Осиё мўъжаз рангтасвири

Моварауннаҳр мўъжаз рангтасвирининг дастлабки намуналари Рашиддининг “Тарих тўплами” номли асарида акс этган. Бу асар Тошкентдаги Шарқшунослик институтининг кутубхонасида сақланмоқда. қўлёзмада бир қатор мўғил хонларининг образлари тасвирланган. ХУ асрдаги Шарқ мутафаккирларидан Фирдавсий, Навоий, Саъдий, Ҳофиз, Жомий кабиларнинг китоблари ҳам мўъжаз рангтасвир асарлари билан безатилган. Бу асарларда рассомлар кўпинча ўша давр муҳити ва кийимлари, хон саройидаги воқеалар, жангу жадаллар ва учрашувларни акс эттирган.


Шундай асарлардан бирқанчаси ҳозирги кунда Стамбулдаги Топқопу саройи кутубхонасида сақланмоқда.
ХIУ аср охири ХУ аср бошларида Самарқандда ижод этган мусаввирлардан Хўжа Абд-Ал-Ҳая ва Пир Аҳмад Боғи Шамолилар машҳурдирлар.
Баъзи маълумотларга кўра Моварауннаҳр мўъжаз рангтасвирнинг асосчиси сифатида Устод Гунг тилга олинади ҳамда уни машҳур Жахонгир Бухорийнинг устози деб қайд қилинади.
Темур даври мўъжаз рангтасвирига доир асарлар ичида Жомийнинг “Олтин занжир” номли китобига ишланган сувратлар алоҳида ўрин тутади. Мазкур асар Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шчедрин номли кутубхонада сақланмоқда. Унда тоғлиқ жойдаги ов манзараси акс эттирилган.
Улуғбек даврида мусаввирлик қилиб, машҳур бўлганлар орасида Шаҳобиддин Абдулла ва Заҳриддин Азҳарлар тилга олинади, бироқ уларнинг қандай асарлар яратилганликлари ҳақида маълумотлар йўқ. Улуғбек даврида яратилган асарлардан бири Абдураҳмон ас-Сўфийнинг астрономик асарига ишланган расмлари диққатга сазовордир. Унда бир қатор юлдузларнинг ҳаракати тасвирланган бўлиб, улар одам шаклида ифодаланган.
Алишер Навоий даврида Ҳиротда санъат гуллаб-яшнай бошлади. Бу даврда Ҳиротда Камолиддин Беҳзод ижод этди. Камолиддин Беҳзод услубида ижод қилган машҳур мусаввирлардан бири Маҳмуд Музаҳҳибдир. Маҳмуд Музаҳҳиб ижодида “Алишер Навоий” портрети диққатга сазовордир. 53-расм.
Маҳмуд Мазаҳҳиб томонидан Навоийнинг “Сирлар хазинаси”, шунингдек “Султон Санжар ва кампир” номли асарларига ишланган сувратлар машҳурдир. ....расм.
Маҳмуд Мазаҳҳиб Наоийнинг “Сирлар хазинаси” асаридаги суратларни мусаввир Муҳаммад Чагри Мухассин билан биргаликда ишлаган.
Самарқандлик мусаввир Муҳаммад Мурод Самарқандий ҳам юксак қобилият соҳибларидан эди. Машҳур “Шоҳнома” рўйхатида унинг бир юз ўн беш суврати тилга олинган. 54-расм. Айниқса, асарлари орасида Хотифийнинг Темур юришлари ҳақидаги “Зафарнма” китобига ишланган сувратлари диққатга сазовордир.
ХУII асрда бир қатор Ўрта Осиёлик рассомлар Ҳиндистонда ижод этишди. Улар орасида Давлат Муҳаммад Нодир Самарқандий ҳам бор. У Хинд мўъжаз рангтасвири мактабини яратишда муҳим ўрин тутади.
ХIХ асрда яшаб ижод этган Бухоро мўъжаз рангтасвири санъати мактаби вакилларидан бири Аҳмад Маҳдумнинг (Аҳмад Калла) номи шарафлидир. Унинг сувратлари орасида Бедил асарларига ишланган “Севги манзараси”, “Саҳродаги Мажнун” номли расмлари диққатга сазовордир. 55-расм.
Бухоро мўъжаз санъати мактаби вакилларидан яна бири Аҳмад Калланинг шогирди Абдухолиқ Маҳдумдир. У Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонига сувратлар ишлаб ўзидан аввалги ўтган ҳамкасблари ижодини мазмун, композиция, ранг, тасвирлаш техникаси жиҳатидан янада бойитди.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish