Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


 Пул агрегатлари ва пул мультипликатори



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/104
Sana31.01.2023
Hajmi2,38 Mb.
#906074
TuriУчебник
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   104
Bog'liq
Пул ва банклар (1)

1.4. Пул агрегатлари ва пул мультипликатори 
Пул агрегатлари пул массасини ўлчовчилардан (кўрсаткичларидан) 
иборат. Пул агрегатлари статистикада пуллар ҳаракатининг муайян санага 
бўлган ёки муайян вақт давридаги ўзгаришини таҳлил этиш учун 
қўлланилади. 
Пул агрегатларини қуриш учун моддий неъматларнинг ликвидлилиги 
даражасига қараб уларнинг босқичма-босқич жойлаштирилиши асос қилиб 
олинган. 
Моддий 
неъматларнинг 
ликвидлилиги 
деганда 
ушбу 
неъматларнинг тез ва унчалик кўп зарарларсиз пулга айланиши қобилияти 
тушунилади. Моддий неъматларнинг ликвидлилиги вақт билан ўлчанади. 
Моддий неъматни пулга айлантириш учун қанчалик кам вақт талаб 
қилинса, унинг ликвидлилиги шунчалик юқори бўлади. Нақд пуллар 
мутлоқ ликвидлиликка эга, чунки уларни пулга айлантириш учун зарур 
бўладиган вақт нулга тенгдир. 
Муомаладаги нақд пуллар М
о
агрегатини ташкил этади. Нақд пуллар 
банкноталар, ғазна патталари (билетлари) (агар мамлакатда иккита 


42 
эмиссия маркази мавжуд бўлса) ва металл тангалардан иборат бўлади. 
Металл тангалар нақд пулларнинг жуда кам қисмини (ривожланган 
мамлакатларда 2%-3% ни) ташкил қилади. Уларни кейинчалик ёмбига 
айлантириб сотишга йўл қўймаслик учун одатда арзон металлардан зарб 
қилинади. Шунинг учун танганинг реал қиймати номинал қийматидан 
бирмунча пастроқ бўлади. 
М
о
агрегатини пул базасидан фарқлаш зарур. Пул базаси таркибига 
тижорат банкларининг марказий банкдаги мажбурий захиралари киради. 
М
о
агрегатининг таркибига тижорат банкларининг марказий банкдаги 
мажбурий захиралари расман кирмайди. 
М
о
агрегатига камроқ ликвидли маблағларни изчиллик билан қўша 
бориш билан М
1
, М
2
, М
3
... МN гача бўлган агрегатлар олинади. 
Пул агрегатларининг сони ва таркиби мамлакат кредит тизимининг 
ўзига хос хусусиятлари ва тузилишига ҳамда унинг молия бозорларининг 
ривожланиш даражасига боғлиқдир. 
Пул массаси алоҳида элементлардан иборат бўлиб, бундай элементлар 
пул массасининг ҳолатини баҳолаш жараёнида қўлланилади ва уни 
тартибга солиш услублари ва ҳажмларини бирмунча аниқроқ танлашга 
имкон беради. 
Ушбу пул агрегатлари асосан тўловнинг турли шаклларда 
ифодаланган у ёки бошқа воситаларини ҳисобга олиш асосида ажратилади. 
Одатда, ҳар бир агрегат номинал рақамга эга бўлади. Рақамнинг ўсиб 
бориши билан ушбу агрегат ёрдамида ҳисобга олинадиган воситалар сони 
ҳам ошади. Шундай қилиб, катта сонли коэффициентли агрегат кичик 
индексли (рақамли) агрегатларда ҳисобга олинган барча пул маблағларини 
ўз ичига олади. Фақат муомалада бўлган нақд пул маблағларини ҳисобга 
оладиган М
о
пул агрегати ўз маъноси ва моҳиятига кўра биринчи бўлиб 
ҳисобланади. 


43 
М 1 – муомаладаги нақд пул маблағлари (яъни, М
о
агрегати), 
корхоналарнинг ҳисоб-китоб, жорий ва махсус ҳисобварақларидаги 
маблағлари, суғурта компаниялари маблағлари, аҳолининг тижорат 
банкларидаги 
«талаб 
қилиб 
олингунгача» 
ҳисобварақларидаги 
депозитлари. 
М 2 – М 1 агрегати + аҳолининг банклардаги муддатли омонатлари. 
М 3 – М 2 агрегати + давлат заёмларининг сертификатлари ва 
облигациялари. 
М 4 – М 3 агрегати + хорижий валютадаги депозитлар. 
Шуни ҳисобга олиш керакки, бундай агрегатларнинг белгиланиши 
турли мамлакатларда турлича амалга оширилади. Ушбу агрегатлар ўз 
ҳолича мамлакат тўлов обороти соҳасида юз берадиган жараёнлар, 
жамғармалар ҳажмлари, шунингдек, ушбу жамғармани амалга оширишда 
қўлланилган воситаларнинг сонли ифодаси воситалари ҳисобланади. Улар 
иқтисодиётнинг жорий ҳолатини белгилашга имкон беради ва кейинги 
вазиятни прогноз қилишда кўмаклашади. 
Пул массаси агрегатлари, иқтисодиёт монетизацияси коэффициентини 
ҳисобга олиш ёрдамидаги ҳисоб-китоб энг намунали ҳисоб-китобдир. 
Монетизация коэффициенти иқтисодиётнинг пуллар билан таъминланиши 
даражаси ёки товар айланишининг тўлов воситалари билан таъминланиши 
даражасини акс эттиради. Бундай коэффициент М2 пул агрегати суммаси 
ва 
ушбу 
иқтисодиётда 
мавжуд 
бўлган 
хорижий 
валютадаги 
депозитларнинг ЯМИ ҳажмига ўзаро нисбати сифатида ҳисоблаб 
чиқилади. Ушбу коэффициентни ҳисоб-китоб қилишда суратга бирданига 
М2 агрегатини ва хорижий валютадаги депозитларни ўз ичига оладиган 
М4 пул агрегатини қўйиш қулайроқ бўлади. Ушбу коэффициент моҳияти 
идеалда бирга тенг бўлади. Шунга қарамасдан, 0,7 ёки 0,8 даражасидаги 
натижалар йўл қўйилиши мумкин моҳиятлар деб ҳисобланади. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish