40
Пулларни монетаристлар такрор ишлаб чиқаришнинг ҳал қилувчи
омилли сифатида кўриб чиқишади, шунинг учун давлатнинг пул-кредит
соҳасини нотўғри тартибга солиши,
уларнинг фикрича, иқтисодий
таназзулни келтириб чиқариши мумкин.
Сўнгги йилларда пайдо бўлган ва 2008 йилда юза чиққан жаҳон
молиявий –иқтисодий инқирозининг сабабларига ўз эътиборини қаратган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Каримов И.А.:” Биринчидан, молия-
банк тизимидаги инқироз жараёнлари деярли бутун дунёни қамраб
олаётгани, ретсессия ва иқтисодий пасайишнинг муқаррарлиги,
инвеститсиявий фаоллик кўламининг чекланиши, талаб ва халқаро савдо
ҳажмининг камайиши,
шунингдек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига
таъсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талафотлар содир бўлиши
мумкинлиги ўз тасдиғини топмоқда
3
” деб алоҳида таъкидлаб ўтди..
Бундай таназзулнинг олдини олиш учун, биринчидан, пул
массасининг ўсиши суръатларини йилига 3-4% гача пасайтириш зарур (бу
АҚШ миллий даромадининг ўртача ўсиш суръатларига тўғри келади).
Шуниси характерлики, бундай суръатлар иқтисодий конъюнктуранинг
жорий ҳолатидан қатъи
назар тавсия этилади, чунки, монетаристларнинг
фикрича, қабул қилинган қарорларнинг таъсири жиддий кечикади ва
уларнинг бошланғич мақсадига путур етказади. Иккинчидан,
давлатнинг
иқтисодий функцияларини чеклаш: давлат сектори миқдорларини
камайтириш, давлат харажатларини, шу жумладан, ижтимоий эҳтиёжларга
харажатларни қисқартириш керак (бу йирик бизнеснинг манфаатларига
объектив хизмат қилади).
1969-1970-йилларда ва 70-йилларнинг иккинчи ярмида АҚШ, Англия,
ГФР, Японияда ва бошқа айрим мамлакатларда монетаристик тавсияларни
амалда қўлланишга уринишлар бўлди. Ҳисобга олиш ставкаси жиддий
3
И.Каримов.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва
чоралари. Т.: “Ўзбекистон”, 2009. 5 б.
41
оширилди (17-20%гача), илгари национализация қилинган корхоналарнинг
қисман қайтадан хусусийлаштирилиши ва шу каби тадбирлар амалга
оширилди. Бироқ инфляция билан курашда эришилган шубҳасиз
ютуқларга қарамасдан капитализмнинг
ривожланишидаги таназзулли
пасайишларнинг тўлиқ олдини олиб бўлмади – 1980-1982-йиллардаги
таназзул шундан яққол далолат берди. Бир қатор мамлакатларда ушбу
таназзул урушдан кейинги даврдаги нафақат энг узоқ давом этган, шу
билан бирга энг теран таназзул бўлди. Монетаристик чора-тадбирлар,
шубҳасиз, меҳнаткашлар реал даромадларининг ҳаракатига ҳам
салбий
таъсир кўрсатди. Шундай қилиб, ҳозирги монетаризм қўйилган вазифани
тўлиқ ҳал қила олмади. Бу шунинг учун юз бердики, монетаризм
капиталистик ишлаб чиқаришнинг
туб муаммоларидан, аввало ва асосан
кредит-пул муомаласи соҳасидан ажратиб абстраклаштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: