Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/104
Sana22.12.2022
Hajmi2,21 Mb.
#894335
TuriУчебник
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

Ҳозирги монетаризм назарияси 
Кейнснинг бевосита давлат инвестицияларининг ролига ва 
конъюнктурани тартибга солишнинг бюджет услубларига ортиқча баҳо 
бериб юборган тавсияларининг қўлланиб бўлинмаслиги инфляция 
феноменини «соф пуллик асосда» изоҳлашга уринишларнинг пайдо 
бўлишига олиб келди. Бундай ёндашув Милтон Фридмен (1912 йилда 
туғилган) бошчилигидаги ҳозирги монетаристлар асарларида амалга 
оширилди. 60-70-йилларда унинг «Капитализм ва эркинлик», «Қўшма 
Штатларнинг монетар тарихи. 1867-1970» (А.Шварц билан биргаликда), 
«Позитив иқтисодий фан очерклари», «Доллар ва дефицит», «Пул 
назариясидаги контрреволюция» ва бошқа асарлари чоп этилади. 1976 
йилда М.Фридменга Нобель мукофоти берилди. 
Монетаристлар пулларнинг миқдорий назариясининг янгича 
талқинини таклиф этишди. М.Фридмен статистик таҳлил асосида 
қуйидагича формулани таклиф қилди: 
MV = Py, 
бунда: M – пул массаси; V – даромаднинг айланиш тезлиги; P – 
нархлар даражаси; y – реал даромад нормаси (оқими). 


40 
Пулларни монетаристлар такрор ишлаб чиқаришнинг ҳал қилувчи 
омилли сифатида кўриб чиқишади, шунинг учун давлатнинг пул-кредит 
соҳасини нотўғри тартибга солиши, уларнинг фикрича, иқтисодий 
таназзулни келтириб чиқариши мумкин.
Сўнгги йилларда пайдо бўлган ва 2008 йилда юза чиққан жаҳон 
молиявий –иқтисодий инқирозининг сабабларига ўз эътиборини қаратган 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Каримов И.А.:” Биринчидан, молия-
банк тизимидаги инқироз жараёнлари деярли бутун дунёни қамраб 
олаётгани, ретсессия ва иқтисодий пасайишнинг муқаррарлиги, 
инвеститсиявий фаоллик кўламининг чекланиши, талаб ва халқаро савдо 
ҳажмининг камайиши, шунингдек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига 
таъсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талафотлар содир бўлиши 
мумкинлиги ўз тасдиғини топмоқда
3
” деб алоҳида таъкидлаб ўтди.. 
Бундай таназзулнинг олдини олиш учун, биринчидан, пул 
массасининг ўсиши суръатларини йилига 3-4% гача пасайтириш зарур (бу 
АҚШ миллий даромадининг ўртача ўсиш суръатларига тўғри келади).
Шуниси характерлики, бундай суръатлар иқтисодий конъюнктуранинг 
жорий ҳолатидан қатъи назар тавсия этилади, чунки, монетаристларнинг 
фикрича, қабул қилинган қарорларнинг таъсири жиддий кечикади ва 
уларнинг бошланғич мақсадига путур етказади. Иккинчидан, давлатнинг 
иқтисодий функцияларини чеклаш: давлат сектори миқдорларини 
камайтириш, давлат харажатларини, шу жумладан, ижтимоий эҳтиёжларга 
харажатларни қисқартириш керак (бу йирик бизнеснинг манфаатларига 
объектив хизмат қилади). 
1969-1970-йилларда ва 70-йилларнинг иккинчи ярмида АҚШ, Англия, 
ГФР, Японияда ва бошқа айрим мамлакатларда монетаристик тавсияларни 
амалда қўлланишга уринишлар бўлди. Ҳисобга олиш ставкаси жиддий 
3
И.Каримов.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва 
чоралари. Т.: “Ўзбекистон”, 2009. 5 б.


41 
оширилди (17-20%гача), илгари национализация қилинган корхоналарнинг 
қисман қайтадан хусусийлаштирилиши ва шу каби тадбирлар амалга 
оширилди. Бироқ инфляция билан курашда эришилган шубҳасиз 
ютуқларга қарамасдан капитализмнинг ривожланишидаги таназзулли 
пасайишларнинг тўлиқ олдини олиб бўлмади – 1980-1982-йиллардаги 
таназзул шундан яққол далолат берди. Бир қатор мамлакатларда ушбу 
таназзул урушдан кейинги даврдаги нафақат энг узоқ давом этган, шу 
билан бирга энг теран таназзул бўлди. Монетаристик чора-тадбирлар, 
шубҳасиз, меҳнаткашлар реал даромадларининг ҳаракатига ҳам салбий 
таъсир кўрсатди. Шундай қилиб, ҳозирги монетаризм қўйилган вазифани 
тўлиқ ҳал қила олмади. Бу шунинг учун юз бердики, монетаризм 
капиталистик ишлаб чиқаришнинг туб муаммоларидан, аввало ва асосан 
кредит-пул муомаласи соҳасидан ажратиб абстраклаштирилди. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish