Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/104
Sana22.12.2022
Hajmi2,21 Mb.
#894335
TuriУчебник
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

1.3. Пулнинг назариялари 
ХХ аср бошигача пулларнинг иқтисодий назариясида қуйидагича 
икки масала: 1) пулларнинг келиб чиқиши ва моҳияти ҳақидаги ва 2) 
пулларнинг қиймати ва харид қилиш кучи ҳақидаги масалалар марказий 
ўрин эгаллаб келган. Биринчи масала бўйича сиёсий иқтисодда иккита 
йўналиш – пулларнинг металлистик ва номиналистик назариялари амал 
қилган. 
Пулнинг металлистик назарияси 
Ғарбий Европада бошланғич капитал жамғариш даврида савдо 
буржуазиясининг манфаатларини объектив акс эттирадиган пулларнинг 
металлистик назарияси вужудга келди. Металлистик назария тарафдорлари 
– У.Стаффорд (1554-1612), Т.Мен (1571-1641), Д.Норс (1641-1691) ва 
бошқалар – тангаларнинг ишдан чиқишига қарши бўлиб, металларнинг 
барқарор муомалада бўлишини ёқлаб чиқишди. Уларнинг назарияси учун 
давлатнинг бойлигини пуллар билан, пулларнинг ўзини эса – асл металлар 
билан бир хил деб тушуниш характерли эди. Улар пулларнинг моҳиятини 
асл металларнинг ижтимоий хусусиятлари эмас, балки табиий 
хусусиятлари билан боғлашган, пулларга ижтимоий, ишлаб чиқариш 
муносабати сифатида қарашмаган, балки уларни буюм деб билишган. 


33 
Шунинг учун улар пулларнинг тўлақонли тангаларни талаб қиладиган 
функцияларини, айниқса, жаҳон пуллари ва ғазналар функцияларини 
мутлоқлаштиришган. 
Пулнинг номиналистик назарияси 
Римлик ва ўрта асрлик юристлар классик номинализмнинг 
яратувчилари эди. Номинализмнинг «иккинчи бор ўзини ўнглаб олиши» 
меркантилистларнинг металлистик назарияси танқиди билан боғлиқдир. 
Номиналистлар шунга асосланадики, уларнинг фикрича, пуллар – бу фақат 
товарлар айирбошлашига хизмат қиладиган идеал ҳисоб бирликлари, 
маҳсулот, давлат ҳокимиятининг натижаси ҳисобланади. XVII-XVIII 
асрларда амал қилган ўлчовнинг идеал пул бирлиги назариялари ўз 
моҳиятига кўра номиналистик тусда бўлган. Бу назария тарафдорлари – 
Ж.Локк (1632-1704), Ж.Беркли (1685-1753), Ж.Стюарт (1712-1780) – пул 
бирликларининг номлари (фунт стерлинг, талер, франк) «қийматнинг 
идеал атомлари»ни ифодалайди, деб фараз қилишган. 
Товарларнинг қиймати ижтимоий зарур иш вақтининг муайян сонли 
соатларини ўзида мужассам этади. Шунинг учун айрим иқтисодчилар, 
жумладан, Д.Грей (1798-1850), товарлар қийматини бевосита иш вақти 
соатларида, ўзига хос «ишчи пулларда» ифодалаш зурурлигини асослашга 
уринишган. Д.Грейнинг фикрича, товар ишлаб чиқарувчилар банкка ўз 
меҳнати маҳсулотларини топшириши ва улар учун «ишчи пуллар»нинг 
муайян миқдорини олишлари керак бўлган, улар ана шу «ишчи пуллари» 
ёрдамида ушбу банкда ўзларига зарур товарларни сотиб олиши мумкин 
эди. XIX асрнинг 20-йиллари охири – 40-йилларида «ишчи пуллари» 
ғоясини амалга оширишга уринишлар бўлган. 1829 йилда Марселда 
адвокат Мацель «айирбошлаш банки»ни ташкил қилган; 1832-1834 
йилларда социалист-утопист Р.Оуэннинг ташаббусига кўра Англияда 
«адолатли айирбошлаш бозорлари» очилган; 1849 йилда майда буржуа 
иқтисодчиси П.Ж.Прудон шунга ўхшаган «халқ банки»ни таъсис этган. 


34 
Бироқ бу муассасаларнинг ҳаммаси бир хилда якун топиб, инқирозга 
учраган. Бунинг сабаби шунда эдики, «адолатли айирбошлаш» банклари на 
ижтимоий зарур вақтнинг миқдорини, на ижтимоий эҳтиёжнинг 
миқдорини тўғри белгилай олишмасди. Уларнинг ташкилотчилари товарни 
яратувчи меҳнат табиатини тушунишмаган. Улар товар ишлаб 
чиқарувчиларнинг меҳнати фақат хусусий тусга эгалигини ва фақат 
айирбошлаш жараёнида бундай меҳнат ўзининг ижтимоий табиатини 
намоён қилишини унутишган. Бундай банклар негизини алоҳида хусусий 
ишлаб чиқарувчилар ташкил этадиган ишлаб чиқариш соҳасига дахл 
қилмасдан муомала соҳасини умумлаштиришга ҳаракат қилишган. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish