42
эмиссия маркази мавжуд бўлса) ва металл тангалардан иборат бўлади.
Металл тангалар нақд пулларнинг жуда кам қисмини (ривожланган
мамлакатларда 2%-3% ни) ташкил қилади. Уларни кейинчалик ёмбига
айлантириб сотишга йўл қўймаслик учун одатда арзон металлардан зарб
қилинади. Шунинг учун танганинг реал қиймати номинал қийматидан
бирмунча пастроқ бўлади.
М
о
агрегатини пул базасидан фарқлаш зарур. Пул базаси таркибига
тижорат банкларининг марказий банкдаги мажбурий захиралари киради.
М
о
агрегатининг таркибига тижорат банкларининг
марказий банкдаги
мажбурий захиралари расман кирмайди.
М
о
агрегатига камроқ ликвидли маблағларни изчиллик билан қўша
бориш билан М
1
, М
2
, М
3
... МN гача бўлган агрегатлар олинади.
Пул агрегатларининг сони ва таркиби мамлакат кредит тизимининг
ўзига хос хусусиятлари ва тузилишига ҳамда унинг молия бозорларининг
ривожланиш даражасига боғлиқдир.
Пул массаси алоҳида элементлардан иборат бўлиб, бундай элементлар
пул массасининг ҳолатини баҳолаш жараёнида қўлланилади ва
уни
тартибга солиш услублари ва ҳажмларини бирмунча аниқроқ танлашга
имкон беради.
Ушбу пул агрегатлари асосан тўловнинг турли шаклларда
ифодаланган у ёки бошқа воситаларини ҳисобга олиш асосида ажратилади.
Одатда, ҳар бир агрегат номинал рақамга эга бўлади. Рақамнинг ўсиб
бориши билан ушбу агрегат ёрдамида ҳисобга олинадиган воситалар сони
ҳам ошади. Шундай қилиб, катта сонли
коэффициентли агрегат кичик
индексли (рақамли) агрегатларда ҳисобга олинган барча пул маблағларини
ўз ичига олади. Фақат муомалада бўлган нақд пул маблағларини ҳисобга
оладиган М
о
пул агрегати ўз маъноси ва моҳиятига кўра биринчи бўлиб
ҳисобланади.
43
М 1 – муомаладаги нақд пул маблағлари (яъни, М
о
агрегати),
корхоналарнинг ҳисоб-китоб, жорий ва махсус ҳисобварақларидаги
маблағлари, суғурта компаниялари маблағлари, аҳолининг тижорат
банкларидаги
«талаб
қилиб
олингунгача»
ҳисобварақларидаги
депозитлари.
М 2 – М 1 агрегати + аҳолининг банклардаги муддатли омонатлари.
М 3 – М 2 агрегати + давлат заёмларининг сертификатлари ва
облигациялари.
М 4 – М 3 агрегати + хорижий валютадаги депозитлар.
Шуни ҳисобга
олиш керакки, бундай агрегатларнинг белгиланиши
турли мамлакатларда турлича амалга оширилади. Ушбу агрегатлар ўз
ҳолича мамлакат тўлов обороти соҳасида юз берадиган жараёнлар,
жамғармалар ҳажмлари, шунингдек, ушбу жамғармани
амалга оширишда
қўлланилган воситаларнинг сонли ифодаси воситалари ҳисобланади. Улар
иқтисодиётнинг жорий ҳолатини белгилашга имкон беради ва кейинги
вазиятни прогноз қилишда кўмаклашади.
Пул массаси агрегатлари, иқтисодиёт монетизацияси коэффициентини
ҳисобга олиш ёрдамидаги ҳисоб-китоб энг намунали ҳисоб-китобдир.
Монетизация коэффициенти иқтисодиётнинг пуллар билан таъминланиши
даражаси ёки товар айланишининг тўлов воситалари билан таъминланиши
даражасини акс эттиради. Бундай коэффициент М2 пул агрегати суммаси
ва
ушбу
иқтисодиётда
мавжуд
бўлган
хорижий
валютадаги
депозитларнинг ЯМИ ҳажмига ўзаро нисбати сифатида ҳисоблаб
чиқилади. Ушбу коэффициентни ҳисоб-китоб қилишда суратга бирданига
М2 агрегатини ва хорижий валютадаги депозитларни ўз ичига оладиган
М4 пул агрегатини қўйиш қулайроқ бўлади. Ушбу коэффициент моҳияти
идеалда бирга тенг бўлади. Шунга қарамасдан, 0,7 ёки 0,8
даражасидаги
натижалар йўл қўйилиши мумкин моҳиятлар деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: