V-БОБ. БАНКЛАР ВА УЛАРНИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ
5.1. Банкларнинг мохияти ва асосий функциялари
Кредит - банк тизимининг шаклланиши ва ривожланиши - иқтисодий
ислохатларни
амалга
оширилишининг
ажралмас
белгиларидан
(хусусиятларидан) биридир. Бу шу билан таъкидланадики, банк тизими хар
кандай турдаги иқтисодиѐтнинг марказий тизимини ташкил килувчи
унсурларидан ҳисобланади. Банк тизими вақтинчалик буш турган пул
маблағларини аккумуляция килиш функциясини амалга оширади. Банк
тизимининг мувоффакиятли ишидан иқтисодиѐтни самарали фаолият
курсатиши, умуман олганда мамлакатдаги иқтисодий усиш боглик бўлади.
«Банк тизими» тушунчаси биринчи навбатда «Банк ва тизим» каби
ташкилий тузилмани ташкил килувчи тушунчаларни аниклашни талаб
этади.
Банк нима? деган савол олдиндан каралганда оддий ҳисобланади,
бирок у оддий тушунчадан иборат эмас. Халк орасида банк бу - пул
омбори деган тушунча билан юради. Хакикатда эса банкни бу тушунча
билан мохиятини очиб булмайди ва банкнинг халк хужалигидаги тулик
урнини курсатиш мумкин эмас. Бирок янада кенгрок маънода банк
мохиятини билиш учун банк тушунчасининг турли карашларини
урганишни талаб килади.
Узбекистон Республикаси конунларига асосан банк - тижорат
муассасаси бўлиб, жисмоний ва хукукий шахсларнинг буш турган пул
маблағларини жалб килиш ва уларни уз номидан, тўловлилик,
муддатлилик, кайтиб бериш шарти асосида жойлаштириш операцияларини
ва бошқа банк операцияларини бажаради.
Баъзи адабиѐтларда «банк - бу корхона», деб ҳам изох берилади.
Маълумки, банк яхлит олинган корхона сифатида ишлаб чиқариш
жараѐнини амалга оширмайди. Тижорат банкларининг фаолиятини
223
корхона фаолиятига шу жихатдан ухшатиш мумкинки, тижорат банклари
ҳам корхоналар сингари уз фаолиятини, уз даромадини купайтиришга ва
шу асосда биринчидан, уз асосчилари - акциядорларининг манфаатларини,
иккинчидан, уз мижозларининг манфаатларини химоя килишни
таъминлашдан иборат.
Тижорат банкларини бизнинг фикримизча шунчаки «корхона» эмас,
«махсус корхона» деб караш зарур. ×унки тижорат банклари ссуда
капитали харакатини амалга оширади ва шу асосда банк уз акциядорларига,
пайчиларига фойда олишни таъминлайди.
Тижорат банклари банк тизиминининг мухим бугини бўлиб, кредит
ресурсларнинг асосий кисми шу банкларда йигилади ва бу банклар
хукукий, жисмоний шахсларга уз хизматларини курсатади.
Банклар - товар-пул хужалигининг ажралмас атрибутидир. Тарихан
булар ѐнма-ѐн ривожланиб келдилар. Шунинг учун кийматнинг пул
шаклининг муомаласининг бошланиши банк ишининг бошланиши деб
ҳисоблаш, ҳамда банк фаолиятининг ривожланишидаги етуклиги доимо
иқтисодиѐтдаги товар-пул алоқаларининг ривожланиш даражасига мос
келган.
Банклар-молиявий бозорнинг ташкилий тузилишининг бир кисми
булган кредит ташкилоти бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг
вақтинчалик буш турган пул маблағларини жамгариш, йигиш, жамланган
(аккумулция килинган) маблағларни уз номидан кайтариб беришлилик,
муддатлилик асосида бериш ҳамда мижозларнинг топширигига кура,
тўловларни амалга ошириш вазифаларини амалга оширадилар.
Бу «банкнинг илк» белгилари бўлиб, улар аслида тарихан
банкларнинг шаклланишидаги 3 асосий йуналишни узида акс эттиради.
Маълум бир шартлар асосида ушбу йуналишларга черковларнинг узларига
топширилган пул маблағларини саклаб беришни таъминлаш фаолиятини,
ссудхурлик кредитларини, кейинчалик уларнинг тижорат кредитига
224
айланишини, алмаштирув (меняли) «столларининг» идораларининг
«ҳисоб-китоб» ва валюта билан фаолиятларини мумкин. Хакикатда эса
охирги йуналиш бу ташкилотларга ном бериш учун асос бўлиб хизмат
килди.
Купгина мамлакатларнинг конуний актларида (хужжатларида)
«банк» тушунчаси-жамгармаларни кабул килувчи, ҳисоб-китобларни
амалга ошириш ва киска муддатли кредитлар берувчи ташкилотдир. Бирок
банкнинг ягона умумий кабул килинган тушунчаси мавжуд эмас. Масалан,
Францияда 1984 йилдан бошлаб кредит ташкилотлари орасида фарклар
киритилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир. Кредит ташкилотлари
икки гурухга булинган, биринчи тоифа кредит ташкилотларига талаб
килиб олгунча депозитларни ва икки йилгача муддатли депозитларни
кабул килиш хукукига эга булган, ҳамда бу хукукдан махрум кредит
ташкилотларидир.
Буюк Британия хукумати эса 1979 йилдан банклар ва бошқа кредит
ташкилотлари, ҳамда «лицензияли депозит ташкилотлари»ни фарклашга
яъни уларни узаро ажратишга харакат килдилар. Аммо энг аввалидан
бошлаб институтларни таснифлашда барча мумкин булган чеклашларни
амалга оширишга харакат килдилар. 1986 йилдан эса бу тизимдан
хакикатда воз кечишларига тугри келди, чунки бу тизим нафакат
самарасиз, балки кредит тизими ва молиявий бозорлар устидан Марказий
банк назоратини амалга оширишда ишончсиз, асоссиз ҳамда
нокулайликларга олиб келди.
Узбекистонда тижорат банкларини яратиш ва фаолият курсатиши
Узбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелида кабул килишча
«Банклар ва банк фаолияти тугрисида»ги Конунга биноан олиб борилади.
Ушбу конунга асосан банк- бу тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти
деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга
оширадиган юридик шахсдир:
225
- юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар кабул килиш ҳамда
кабул килинган маблағлардан таваккал килиб кредит бериш ѐки
инвестициялаш учун фойдаланиш;
- тўловларни амалга ошириш.
Банкнинг тарихан аник пайдо булган санаси йук. Банк фаолияти
унсурларининг у ѐки бу микдорда ривожланиши Италияда, Грецияда,
Мисрда ва бошқа мамлакатларда янги даврга кадар кайд килинган.
Барламчи банклар тангаларни сотиш, сотиб олиш, алмаштириш, муддатли
келгунча мажбуриятларни ҳисобга олиш, мижозларнинг мулкларини
(молиясини) бошқариш, кредитларни бериш, ипотека ва ломбард
операцияларни, далолатномаларни тузиш ҳамда бошқа операцияларни
амалга оширганлар. Кейинчалик эса уз мижозларининг фармоишига асосан
кредиторлар ҳисоб-китоблар ва бошқа операцияларни амалга оширишни
бошладилар.
Ишлаб чиқариш ва муомаланинг усиши муносабатда барча
мамлакатларда банкларни аҳамияти кутарилди. Юкорида куриб утилган
функцияларга янгилар, масалан, фоиз келтирирадиган капитални
бошқариш ф ункциялари кушилди.
Шундай килиб банклар-бу кредитнинг ривожланиши натижасидир.
Шунинг учун кредит банкга нисбатан асос бўлиб ҳисобланади.
Таъкидлаш мумкинки -банк бу кредит ишининг шундай
ривожоланиш босқичики, унда кредит, пул ва ҳисоб-китоб операциялари
мажмуасида бир марказда йигилади. Умуман олганда якун килиб айтиш
мумкинки:
Банк - бу пул маблағларини жамлаш ва уларни уз номидан кайтариб
беришлик, тўловлилик ва муддатлилик асосида таркатиш учун яратилган
ташкилотдир.
Банкларнинг асосий максади пул маблағларини кредиторлардан қарз
олувчиларга ва сотувчилардан харидорларга ўтказишда воситачилик
килишдир. Банклар билан бир каторда, бозорларда пул маблағларни
ўтказишни бошқа молиявий ва кредит - молиявий ташкилотлар:
инвестицион фондлар, сугўрта компаниялари, брокерлар, демир
фирмалари ва хокозолар бажарилишлари мумкин. Бирок банклар,
226
молиявий бозор субъекти сифатида бошқа субъектлардан қуйидаги
белгилари билан ажралиб туради.:
Биринчидан, банклар учун қарз мажбуриятларининг икки томонлама
алмаштириш характерлидир (хосдир): улар узларининг мажбуриятларини
(депозит) шакллантирадилар ва жалб килинган маблағларни қарз
мажбуриятларига,
қимматли
қоғозларга
(бошқаларнинг чиқарган
қоғозларига) жойлаштирадилар;
Иккинчидан банклар узларига юридик ва жисмоний шахслар
олдидагикаътий белгиланган сумма буйича шартсиз мажбуриятларни
оладилар.
Аммо шуни назарда тутиш зарурки, бугунги кунда аник олинган
банк ташкилоти амалиѐтида барча санаб утилган банк операциялари
амалга оширилмайди ѐки деярли мавжуд эмас.
Юкорида куриб утилганларга асосан , айтиш мумкинки банкларни
норма фаолият курсатиши ва яшаши учун аник асосий фаолият «туплами»
мавжуддир.
Бундай операцияларга қуйидагилар киради:
-Депозитларни кабул килиш
- Пул тўловлари ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
- Кредитларни бериш.
Банк мохиятини туликрок (туларок) унинг функцияларини очиб
беради.
Тижорат банкларининг иқтисодий роли унинг фаолият доирасининг
кенг бўлишига олиб келади.
Тижорат банклари қуйидагиларни бажаради:
-вақтинча буш турган пул маблағларни йигиш ва уларни капиталга
айлантириш;
-корхона, ташкилотлар ва ахолини кредитлаш;
-муомалага кредит пуллар (муомаланинг кредит воситалари) ни
чиқариш;
-халк хужалигида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш;
-молия - валюта бозорида фаолият курсатиш;
227
-иқтисодий-молиявий ахборотлар бериш ва маслахат хизматларини
курсатиш.
Банкнинг бирламчи ва асоаий функцияси бюулиб, вақтинчалик буш
пел маблағларини аккумляция килиш, йигиш функцияси ҳисобланади.
Аккумляциясининг узига хос тамойилларни ҳисобга олиш зарурдир.
Банклар буш пул маблағларини йигиш ва уларни капиталга айлантириш
функциясини бажара туриб мавжуд буш пул даромадлари ва
жамгармаларни йигади. Чунки банклар нафакат узларининг, балки
бегоналарнинг вақтинчалик буш пул маблағларини йигадилар. Жамланган
пул маблағлари банкларнинг узларининг исъмелига эмас, балки
бегоналарнинг (бошқа) исътемол учун фойдаланилади. Жамгарувчи (буш
пул маблағи эгаси) уз маблағларини банкка ишониб топширгани учун ва
банк бу маблағлардан фойдалангани учун маълум фоиз ҳисобида даромад
оладилар. Жамланадиган ва кайта таксимланадиган маблағларининг мулк
хукуки бирламчи кредитор (банк мижози) да сакланиб колади. Буш пул
маблағлари ҳисобидан ссуда капитали фонди вужудга келади ва бу фонд
халк хужалиги тармоқларини кредитлаш учун ишлатилади
Банкларнинг иккинчи функцияси- пул муомаласини тартибга
солиш функцияси. Банклар турли хужалик субъектлар орқали утадиган
тўлов муомаласи (обороти) нинг маркази сифатида чикадилар. Ҳисоб-
китоблар тизими орқали банклар узларининг мижозларига айирбошлашни
амалга оширишни, пул маблағлари ва капитални айланиши учун шароит
яратиб берадилар. Банклар орқали алохида олинган субъектлар ва бир
бутун мамалакат иқтисодиѐтидаги оборот(айланиши) утади. Муомалага
кредит пулларни чиқариш функцияси тижорат банкларни бошқа молия
институтларидан ажратиб туради. Тижорат банклари депозит-кредит
эмиссия килганида, ссудалар берганида пул массаси ошади ва ссуда банкка
кайтарилганда муомалада пул массаси камаяди.
Тижорат банклари кредит пулларни яратишнинг эмитенти
ҳисобланади. Тижорат банк томонидан мижозга берилган кредит унинг
ҳисоб ракамига ўтказилади ва банкнинг қарз мажбурияти ортади. Мижоз
бу маблағнинг маълум кисмини накд пул шаклида ҳисоб ракамидан
олиши мумкин.
228
1-чизма
Do'stlaringiz bilan baham: |