Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


 Корхона асосий фаолиятининг таҳлили



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

 
4.4. Корхона асосий фаолиятининг таҳлили 
Ҳозирги замон корхоналари доимий равишда ўзгариб турувчи бозор 
муносабатлар шароитида ва рақобат асосида ўз фаолиятини олиб 
борадилар. Корхоналар асосий фаолиятининг пировард мақсади нафақат 


208 
даромад олиш ва шунинг билан бир қаторда шахсий капитални сақлаб 
туриш, уни кўпайтириш ҳамда тадбиркорликнинг бир маромда ушлаб 
туриш ҳисобланади. 
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жараѐнида корхоналарда 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот сотиш, ишларни амалга 
ошириш, 
хизматлар 
кўрсатиш, 
шахсий 
молия 
ресурсларини 
шакллантириш, ташқи манбаиларидан маблағлар жалб қилиш, уни 
тақсимлаш ва сарфланиши билан бевосита боғлиқ молиявий муносабатлар 
юзага чиқади. Бу таъкидлаб ўтилган барча молиявий муносабатлар 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 
декабрдаги 140-сонли буйруғига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга 
олинган 1-сонли шакл «Бухгалтерия балансида» акс эттирилади. 
Корханаларнинг бухгалтерия баланси ўз моҳиятига кўра аниқ бир 
муддатдаги корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатида акс эттирган 
жадвалдан иборат. Бухгалтерия баланси асосан икки қисмдан актив ва 
пассив қисмдан ташкил топган. Баланснинг актив қисмида корхонанинг 
мол-мулки, номоддий ва жорий активлари, пассив қисмида эса 
корхонанинг ўз маблағлари манбаилари ҳамда мажбуриятлари акс 
эттирилади. Биз қуйида корхонанинг бухгалтерия балансини таркибини 
ѐритамиз. 
Қуйида келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики
корхона активларининг тартибда товар-моддий заҳиралар асосий ўринни 
эгаллаб турибди. Уларнинг актив таркибидаги улуши йил бошида 92,8 % 
ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил охирида 88,6 % ни ташкил 
этди. Баланс таркибида асосий воситаларнинг эгаллаган улуши йил 
бошига 4,1 % ни ташкил этган бўлса, йил оҳирига келиб ушбу кўрсатқич 
2,0 % ни ташкил этди. 


209 
1 жадвал 
Корхона бухгалтерия балансининг актив қисмини таркиби 
(минг сўмда) 
Кўрсаткичлар номи 
Ҳисобот йили 
бошига 
Ҳисобот йили 
оҳирига 
Активлар 
1.
Узоқ муддатли активлар 
Асосий воситалар 
Номоддий активлар 
Узоқ муддатли инвестициялар 
Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари 
1 бўлим бўйича жами 

9230 
1290 


10520 

4354 
944 

465 
5763 
2.
Жорий активлар 
Товар-моддий заҳиралар 
Дебиторлар 
Пул маблағлари 
2 бўлим бўйича жами 
211318 
1736 
4072 
217126 
194113 
9309 
9990 
213412 
Баланс активи бўйича жами 
227646 
219175 
Манба: Танлаб олинган корхона баланси. 
Корхонанинг пул маблағларининг активлар таркибидаги улуши йил 
бошига 1,8 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил оҳорига 4,6 % ни 
ташкил этди. Корхона балансининг активлар таркиби униг асосий фаолият 
турига бевосита боғлиқдир. Биз таҳлил этган корхонанинг асосий 
фаолияти – улгуржи савдо бўлганлиги сабабли, унинг активлари таркибида 
товар-моддий заҳираларининг улуши асосий ўринни эгаллаб турибди. 
Улгуржи савдонинг асосий мақсади товар-ларни сотиб олиш. Уни сақлаш 
ва уни харидорларга қайта сотиш ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, 
улгуржи савдо корхоналари ўзларининг фаолиятини амалга оширишда 
шахсий ва ижара олинган асосий воситалардан фаол фойдаланиладилар. 


210 
Корхона ўз фаолиятини олиб боришда молия ресурсларини 
шакллантиришлари лозим. Корхона балансининг пассив қисмида 
корхонанинг ўз маблағлари ва унинг мажбуриятлари акс эттирилади. Биз 
танлаб олинган корхонанинг бухгалтерия баланси пассив қисмини таҳлил 
этамиз. 
2 жадвал 
Корхона бухгалтерия балансининг пассив қисмини таркиби (минг сўмда) 
Кўрсаткичлар номи 
Ҳисобот йили 
бошига 
Ҳисобот йили 
оҳирига 
Пассивлар 
1. Ўз маблағлари манбалари 
Устав капитали 
Қўшилган капитал 
Резерв капитал 
Тақсимланган фойда 
Мақсадли тушумлар 
1 бўлим бўйича жами 

12448 
11206 
3112 
90378 
3954 
121098 

12448 
11523 
3112 
6491 
3565 
37139 
2. Мажбуриятлар 
Жорий мажбуриятлар шу жумладан: 
Жорий кредиторлик қарзлари 
Мол етказиб берувчиларга қарз 
Шўъба корхоноларга қарз 
Олинган
Бюджетга тўловлар учун қарз 
Қисқа муддатли қарзлар 
Бошқа кредиторлик қарзлар 
2 бўлим бўйича жами 
106548 
106548 
93213 
8715 
2220 
1400 

1000 
106548 
182036 
182036 
158526 
4875 
2555 
750 
10000 
5330 
182036 
Баланс пассиви бўйича жами 
227646 
219175 
Манба: Танлаб олинган корхона баланси. 


211 
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхона 
бухгалтерия балансининг пассив қисмининг асосий ўринни жорий 
мажбуриятлар эгаллаб турибди. Уларнинг пассив қисмидаги эгаллаган 
улуши йил бошига 46,8 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатқич йил 
оҳирига келиб 83,0 % ни ташкил этди. Корхонанинг жорий мажбуриятлари 
таркибида эса мол етказиб берувчиларга бўлган қарздорлик асосий ўринни 
эгаллаб турибди. Бу кўрсатқичнинг пассив қисмидаги улуши йил бошига 
40,9 % ни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич йил охирида 72,3 % ни 
ташкил этди. Ўз мажбуриятларини бажариш учун корхона тижорат 
банкидн 10000,0 минг сўм миқдорида кредит олган. Корхона пассив 
қисмида устав капитали йил бошига 5,5 % ни ташкил этган бўлса, йил 
охирига келиб бу кўрсатқич 5,6 % ни ташкил этди. Биз танлаб олган 
корхонанинг давлат бюджети олдидаги қарздорлиги йил бошига 1400,0 
минг сўмдан йил оҳирига келиб 750,0 минг сўмгача камайган. Биз 
юқорида таъкидлаб ўтканимиздек, корхона бухгалтерия балансининг 
асосий фаолияти билан бевосита боғлиқ. Агарда корхонанинг асосий 
ишлаб чиқариш бўлган тақдирда баланснинг асосий қисмини асосий 
воситалар эгаллаган бўлар эди. Биз танлаб олган корхонанинг асосий 
фаолияти улгуржи савдо бўлганлиги сабабли, унинг балансининг пассив 
қисмида асосий ўринни жорий мажбуриятлар, яъни мол етказиб 
берувчиларга бўлган қарздорлик эгаллаб турибди. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish