Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


 Суғурталаш турлари ва уларни такомиллаштириш йўллари



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/104
Sana18.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#819920
TuriУчебник
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104
Bog'liq
Пул, кредит ва банклар

9.3. Суғурталаш турлари ва уларни такомиллаштириш йўллари 
Суғурта ташкилоти-бу махсус суғурталаш компанияси. Ҳозирги 
кунда Узбекистонда суғурталаш давлат ва нодавлат суғурталаш идоралари 
томонидан ўтказилади. Суғурта ташкилотлари уз таркибига турли суғурта 
жамиятлари, компаниялари, халқаро ва минтакавий молиявий гуруҳлар 
ҳамкорлигидаги қайта суғурталовчи компаниялари, давлат суғурта 
компаниялари мустакил фаолият юритувчи хўжалик субъектлари бўлиб 
ҳисобланади. Ҳуқуқий томондан суғурта ташкилотлари мамлакатдаги амал 
қилаѐтган қонунлар доирасида фаолият юритади. Молиявий тизимнинг 
мустакил бўлиши сифатида мамлакат иқтисодиѐтининг ривожланишига 
ҳисса қушади. Суғурта ташкилотлари мамлакат ҳудудида бошқа 
ташкилотлар 
билан 
шартномалар 
тузиш, 
суғурта 
фондларини 
шакллантириш, вақтинча буш пул маблағларини фойда келтирадиган 
соҳаларга сармоя сифатида йуналтириш, чиқарган қимматли қогозларни 
сотиш, буш пул маблағларини фойда олиш учун кредитга бериш ҳуқуқига 
эга. 
Суғурталовчи-сифатида юридик ва жисмоний шахслар тушунилади, 
улар суғурта ташкилолтлари билан муайян суғурта муносабатлари урнатиб 
суғурта суммасини тулайдилар. 
Суғурталаш объекти ва предмети бўлиб шахснинг соғлиги, хаѐти ѐки 
мол-мулки ҳисобланади. 


425 
Суғурта баҳосининг ушбу ибора мол-мулкни суғурталаш жараѐнида 
қўлланидади. Бу жараѐнда суғурта суммасини белгилаш учун аввало
суғурта объектини баҳосини тугри аниклаш керак. Суғурта суммаси деб 
шундай маблағларнинг тушиши керакки бу суммага мол-мулк, шахснинг 
хаѐти ѐки соглиги суғурталанади. Суғурта тарифи деб суғурта 
суммасининг бирлик қисмини тушуниш лозим. Суғурта тарифи асосида 
суғурта фонди шаклланади. Узбекистон Республикаси ―Суғурта 
тугрисидаги ‖ қонунининг 10 моддаси 2- бандига кура ―Суғурта тарифлари 
суғуртага доир тўлов миқдорлари бўлиб, улар суғурта ташкилоти суғурта 
пулини тулаш (суғурта товони), захира фонди ва бошқа фондлар ҳосил 
қилиш учун молиявий маблағ билан таъминлайдиган миқдорда 
белгиланади. Мажбурий суғурта турларига доир суғурта тарифлари қонун 
хужжатларида белгилаб қуйилади. Ихтиѐрий суғурта турларига доир 
суғурта тарифининг миқдори томонларнинг келишувига мувофиқ 
белгиланади. Фуқароларни ихтиѐрий ва мажбурий суғурталаш, суғурта 
шартнома муносабатлари энг кенг таркалган ижтимоий соҳа бўлиб, унинг 
воситасида моддий ва бошқа манфаатларни кутилмаган ходисалардан 
мухофазалаш ана шундай нохуш холлар юз берган такдирда эса унинг 
салбий оқибатлари таъсирини бартараф этиш ѐки лоақал камайтиришни 
таъминлайди. 
Шахсий суғурта оммавий бўлиб ҳисобланади. қонунда кўрсатилган 
шахслардан суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг хаѐти, 
соғлиги ѐки мол-мулкини, ѐхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги 
фуқаролик жавобгарлигига ўз ҳисобидан, ѐхуд манфаатдор шахслар 
ҳисобидан суғурта қилиш мажбурияти қонун билан юкланган холларда 
суғурта шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади. Мажбурий 
суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу 
турини тартибга соладиган қонун хужжатларида назарда тутилган 
шартларда шартнома тузиш шарт. қонунда фуқароларнинг хаѐти ва мол-


426 
мулкини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш 
холлари назарда тутилиши мумкин. Мулкий суғурта шартномасига 
мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада назарда тутилган воқеа, 
суғурта ходисаси содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта килдирувчига) 
ѐки шартнома қайси шахснинг фойдасига тўзилган бўлса, ўша шахсга бу 
ходиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ѐхуд 
суғурталовчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни 
шартномада белгиланган сумма доирасида тўлаш мажбуриятини олади. 
Суғурта шартномаси келгусида юз бериши эхтимоли бўлган риск туфайли 
вужудга келадиган зарали оқибат ўрнини суғурталовчи томонидан 
суғурталовчига олдиндан тўланадиган мунтазам тўлаб бориладиган хак 
эвазига тулиқ ѐки қисман қоплашнинг ҳуқуқий воситаси сифатида суғурта 
ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти
сифатида муайян хусусиятларга кўра таснифланиш мумкин. Суғурталаш 
объектларига кўра мулкий ва шахсий суғурта фарқланиш лозим. Мулкий 
суғурта ўз навбатида кўчар ва кўчмас мулклар суғуртасига, шахсий 
шахсий суғурта эса соғликни ѐки хаѐтни суғурталашга бўлиниши мумкин. 
Ўз навбатида мулкий суғуртанинг кўплаб кўринишлари уй-жойларни, 
транспорт воситаларини, уй-рўзгор анжомларини, корхоналарни ва хоказо. 
Шахсий суғуртанинг хима-хил шакллари болаларни суғурталаш, бахтсиз 
ходисалардан суғурталаш ва бошқалар учрайди. Суғурта муносабати 
субъектларига 
кўра 
жисмоний 
шахслар 
суғурталанувчи 
бўлиб 
қатнашадиган ва юридик шахслар суғурталанувчи бўлиб катнашадиган 
суғурта шартномалари ўзаро фарқланади.
Суғурталовчи шахсларга кўра суғурта шартномалари давлат суғурта 
ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган суғурта шартномалари 
ҳамда нодавлат мулкчилиги асосида фаолият юритувчи мустақил суғурта 
ташкилотлари томонига, шу жумладан Ўзбекистонда суғурта фаолияти 
билан шугулланишга лицензия олган чет эллик суғурта ташкилотлари 


427 
иштирокидаги суғурта шартномалари мавжуд бўлади. Юқоридагилардан 
ташқари иқтисодий тармоқларига кўра ѐки тадбиркорлик фаолиятининг 
айрим йўналишларига мувофиқ тарзда тўзиладиган суғурта шартномалари 
ҳам кўпгина ўзига ҳос жиҳатларга эга бўлади ва бу жиҳатлар Ўзбекистон 
Республикаси Хукумати қарорларида, ушбу соҳадаларда суғурта 
шартномасини тўзишга оид махсус қоидаларда белгилаб қуйилади. Ушбу 
нуқтаи-назардан суғурта шартномаларининг қуйидаги турларини қайд 
этиш мумкин: 
1. Қишлоқ хўжалиги фаолиятини суғурталаш. 
2. Қурилиш ташкилотчилигини суғурталаш. 
3. Экспорт-импорт фаолиятини суғурталаш. 
4. Тадбиркорлик фаолиятини суғурталаш. 
5. Транспорт воситаларини сугурт 
6. Тиббий суғурта. 
7. Давлат ижтимоий суғуртаси. 
8. Шартномаларнинг бажарилишини суғурталаш. 
9. Кредит жараѐнини суғурталаш. 
10. Уй-рўзгор буюмларни суғурталаш ва хоказо. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish