Ссуда фоизи: мохияти, турлари ва уларга таъсиркилувчи
омиллар Ссуда капитали узига хос товар сифатида гавдаланар экан, у холда ундан фойдаланишда туланадиган фоиз капитал «баҳо»си бўлиб иштирок этади. Аммо бу узига хос баҳо, товарнинг пул шаклидаги кийматини акс эттирмайди, балки капитални товар шаклидаги истеъмол кийматини- фойда келтириш кобилиятини акс эттиради.
Фоиз нормаси- ссуда капиталига олинадиган йиллик даромадни, қарзга (ссудага) берилган капитал суммасига нисбатидир. Масалан, 100 минг сумлик капитал ссудага берилган булса, йиллик фоиз даромади 4 минг сумга тенг булса, у холда фоиз нормаси 4%фоизга тенг бўлади.
Кредитнинг асосий шакллари ва турлари
Капиталистик формацияга кадар кредитнинг судхурлик шакли кенг таркалган бўлиб- бу қарз олувчига маълум фоиз асосида кайтариб бериш
7 Ш.З. Абдуллаева. “Пул кредит банклар”. Тош.: “Молия” -2000 й. 134 бет.
шарти асосида бериладиган пуллик ссудадир. Судхурлик кредитининг объекти бўлиб судхурлик капитали ҳисобланади.
Судхурлик кредити ибтидоий тузилманинг йуколиб (таркаб) кетиши ва ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликни пайдо бўлиши, ҳамда жамиятда мулк дифференцияцияси натижасида товар- пул муносабатларининг ривожланиши даврида вужудга келмасдир.
Судхурлар кредити ер гарови асосида натура ва пул шаклида берганлар. Кредиторлик тузуми даврида ссудхурлик кредити янада ривожланди. Феодализм даврида эса кредитнинг пул шаклига утиши тула- тукис амалга оширилди. Пул бойликларини судхурлар кулида тупланиши капиталнинг бирламчи жамгарилишига туртки (сабабчи) бўлди. Судхурлик кредитида қарз олувчилар бўлиб - асосан махаллий товар ишлаб чиқарувчилар- дехконлар ва хунармандлар, яъни кредитдан узларининг зарурий истеъмол товарларини ва ишлаб чиқариш воситаларига булган талабларини, кредитор ва савдогарларга соликларни ва қарзларни тулаш жараёнида фойдаланганлар. Бу қарз ва тўловлар храмларга, монастирларга, черковларга туланган. Судхурлик капиталининг характерли белгиси бўлиб- қарздорлар томонидан ссудаларни ноишлаб чиқариш кўринишида фойдаланиш устивор йуналиш бўлиб ҳисобланган ва ссуда фоиз юкори даражада булган. Ундан сунг кредитнинг бошқа шакллари (кўринишлари), яъни пул шаклидаги кўринишлари ривожлана бошлаган. Кредитнинг бу шакллари ссуда капиталининг харакатини билдириб- пул капитали сифатида намоён булган. Пул капитали кайтариб беришлик, тўловлилик ва фоиз ставкаси асосида берилган. Бундай кредитларнинг хусусиятлари бўлиб:
қарздорлар бўлиб савдо - саноат ишлаб чиқарувчи шахслар иштирок этганлар;
қарз маблағлари- капитал сифатида, яъни кушимча киймат олиш воситаси сифатида фойдаланилган;
Бу даврда кредит турли шаклларни эгаллайди (олади). Улар асосан катнашувчиларнинг турига, ссуда объектига, кредит фоизи хажмига ва харакат килиш муҳитига караб фаркланади (гурухланади). Шунга кура кредит бир неча шаклларга булинади.
Тижорат кредити. Тижорат кредити- бу фаолият курсатувчилар томонидан бир-бирларига узаро тўловни кечиктириш шарти билан товар шаклида бериладиган кредитдир.
Тижорат кредитини объекти- товар капитали ҳисобланади.
Тижорат кредитида кредитор ва қарздорлар бўлиб фаолият курсатувчилар (ишлаб чиқарувчилар) ҳисобланадилар.
Тижорат кредитининг чекланишлари мавжуд бўлиб улар:
фаолият курсатувчиларнинг захира капиталлари хажми билан чекланганлиги, яъни унга хозирги даврда оборот (муомала) учун зарур булмаган капитал билан чекланганлиги;
йуналишига кура, уни ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи тармоқлар ишлаб чиқариш воситаларини истеъмол килувчиларга бериши мумкин, аммо тескариси бўлиши мумкин эмас.
Тижорат кредитидан фаркли уларок банк кредити нафакат товарлар муомаласига хизмат курсатади, балки янада кенгрок муҳитда фаолият курсатади.
Банк кредити - пул эгалари, банклар ва бошқа кредит институтлари томонида ишлаб чиқарувчиларга, ҳамда бошқа қарз олувчиларга пул шаклида бериладиган ссудалардир.
Банк кредитининг объекти- пул капиталидир.
Банк кредитида ишлаб чиқарувчи шахслар (фаолият курсатувчилар) факат қарз олувчи сифатида иштирок этадилар, кредиторлар бўлиб эса ссуда капитали эгалари ҳисобланадилар.
Банк кредити жамият барча синфларини пул даромадлари ва жамгармаларини капиталга айлантириб капитални жамгарилишига сабабчи бўлади.
Тижорат кредити вексель билан хужжатлаштирилади. Тижорат кредитининг фоизи, товарлар пагонасига ва вексель суммасига кушилади ва у банк кредити фоизидан паст бўлади. Банк кредит фоизининг максади ссудалар ҳисобига даромад (фойда) олишдир.
Тижорат кредити ва банк кредитининг баъзи бир умумлаштирилган томонларини узида акс эттирувчи кредит бу истеъмол кредитидир.
Истеъмол кредити - асосан товарларни сотиш жараёнида уларни тўловини кечиктириб тулаш хукуки берилишидир. Шу билан бирга истеъмол кредити банклар ёки махсус кредит институтлари томонидан истеъмол товарларни сотиб олиш ва хизматларни тулаш холларида берилади.
Унинг объекти - узок муддатли фойдаланиладиган товарлар ва хизматлар ҳисобланади. Истеъмол кредити - товар ва пул шаклида намоён бўлиши мумкин. Истеъмол кредити фоизи - узининг юкори даражада эканлиги билан ажралиб туради ва миллий даромадни кайта таксимлашнинг иккиламчи шакли сифатида ахоли даромадлари ҳисобидан туланади.
Давлат кредити ва хусусий кредит. Давлат кредитида қарз олувчи ёки кредитор бўлиб давлат иштирок этади. Давлат кредити давлат заёмлари шаклида казиачей (газна) мажбуриятларини чиқариш орқали, жамгарма ташкилотлари жамгармалари колдикларини Давлат қимматли қоғозларига жойлаштириш орқали амалга оширилади.
Ривожланган мамлакатларда давлат заёмлари (қарзлари) Давлат бюджети харажатларини молиялаштиришнинг асосий усули бўлиб хазмат килади. Давлат заёмларини ишлатишнинг якуний натижаси бўлиб давлат
қарзининг усиши, янги заёмларни чиқариш хажмига нисбатан фоиз суммасининг кайтариш хажми усиб кетади.
Давлат кредити маблағлари ишлаб чиқариш капитали такрор ишлаб чиқаришда иштирок этмайди, яъни у моддий кийматликлар ишлаб чиқаришда катнашмайди, факат бюджет тақчиллигини қоплаш максадида фойдаланилади.
Хусусий кредит давлат кредитидан тамомила фарк килади. Чунки хусусий кредитида кредитор ва қарз олувчилар бўлиб хусусий юридик ва жисмоний шахслар иштирок этадилар.
Халқаро кредит. Бу кредитларни пайдо бўлишига объектив асос бўлиб хужалик хаётининг байналминаллашуви ва халқаро давлат шаклларининг вужудга келиши сабаб бўлди.
Халқаро кредит- бу ссуда капиталини халқаро иқтисодий муносабатлардаги харакатидир. Бунда бир давлат томонидан уларнинг банклари, юридик шахслари томонидан бошқа давлат хукуматига, банкларига ёки бошқа юридик шахсларига муддатли, ҳамда тўловлилик асосида бериладиган кредитлар тешинилади.
Халқаро кредит қуйидаги белгилари билан ажралиб туради;
-кредиторлар ва қарз олувчилар бўлиб хусусий юридик шахслар (банклар, компаниялар ва фирмалар), давлат ташкилотлари ва халқаро валюта кредити институтлари бўлиши мумкин;
-қарз маблағлари қарз олувчи мамлакатда фоиз келтирувчи капитал сифатида ишлатилади;
-ссуда фоизи бўлиб манбаси бўлиб қарздор-мамлакатдаги ёнланма ишчилар мехнати ҳисобланади.
Халқаро кредит ички кредит билан узвий алоқалар бўлади ва киймат шаклларини алмашиниш жараёнидаги капитал харакатининг барча босқичларида иштирок этади.
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар муҳитида ссуда капиталининг харакатидан келиб чиққан холда узига хос функцияларни бажаради;
-кенгайтирилган такрор ишлар чиқаришни таъминлаш максадида мамлакатлар орасида капитални кайта таксимлайди;
-турли валюталарга асосланган накд пулсиз тўловларни ривожлантириш орқали халқаро ҳисоб-китоблар муҳитида муомала харажатларини тежайди.
Капитални марказлашуви ва жамгарилишини кучайишига хизмат килади.
Халқаро хусусий ва фирма кредитлари халқаро иқтисодий муносабатлардаги тижорат кредитларининг бир кўриниши бўлиб бир мамлакат фирмаси томонидан иккинчи мамлакат фирмасига товарларни кечиктириб тулаш хукукини беради. Бундай кредит ўтказувчан вексель (тратта) билан хужжатлаштирилади. Фирма кредитлари очик ракам олркали ҳам ҳисоб-китоб килиниши мумкин. Бугунги кундаги фирма кредитлари замонавий шакли экспортёрлардан импортерларига бериладиган кредит шакли ҳисобланади.
Фирма кредитларининг фоиз ставкалари бозор ставкаларига нисбатан паст бўлади, чунки экспортни кредитлаш тизими давлат томонидан субсия килинади.
Халқаро банк кредити - бир мамлакат томонидан бошқа бир мамлакатга (давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга) киска ва ўрта узок муддатга вақтинчалик фойдаланишга бериладиган кредит шаклидар. Банк кредитлар қарз олувчилар томонида ҳоҳлаган мақсадларига ишлатилиши мумкин. Бугунги кунда халқаро банк кредитининг кўринишларидан бири бу экспорт банк кредитидир. Бундан ташқари халқаро кредитларнинг халқаро давлат кредити кўп тармоқли халқаро заём ва кредитлар, евро
кредитлар, евро бозорлар ва халқаро молия кредит институтларининг турли кредитлари мавжуддир.