Қарзга берилувчи қийматни вақтинча фойдаланишга бериш функцияси.
Кредит ва пул маблағлари ўртасидаги муносабатлардан келиб чиққан холда, кредитнинг хакикий пулларни кредит пуллари билан алмаштириш функция олдинга сурилган. Лекин бу функция хозирги кунда иқтисодий муносабатлар "сахнасидан" чикиб кетган.
Кредитнинг ташки муҳит билан алоқаси унинг иккинчи функциясини келтириб чиқаради.
Қайта тақсимлаш функцияси.
Кредит кайта ишлаб чиқариш жараёнининг барча тармоқларига - ишлаб чиқариш, таксимлаш, муомала ва истеъмога хизмат курсатади.
Қайта ишлаб чиқариш жараёни билан боглик холда кредит, ишлаб чиқариш, тахксимлаш ёки истеъмол жараёнида кечадиган функциялардан фаркли уларок кайта таксимлаш функциясини бажаради.
Бозор иқтисодиёти шароитида ссуда капитали бозори вақтинча буш турган молиявий ресурсларни бир фаолият жабхасидан бошқасига йуналтирувчи ва натижада кечадиган функциясини бажаради.
Қайта таксимлаш функцияси ёрдамида корхоналар, ташкилотлар, давлат ва шахсий секторнинг буш пул маблағлари ва даромадлари ссуда капиталига айлантирилади ва вақтинча фойдаланишга, давлат ва шахсий секторнинг буш пул маблағлари ва даромадлари ссуда капиталига айлантирилади ва вақтинча фойдаланишга, муайян тўлов асосида берилади. Бу функция ёрдамида ишлаб чиқаришдаги пропорциялар ва пул капитали харакати бошқарилиб турилади.
Турли тармоқлардаги даражасига кура, кредит иқтисодий стихияли макробошқарувчиси сифатида намоён бўлади. Баъзи холларда бу функциянинг амалга оширилиши бозор тизимига номутаносибликни чукурлашувига олиб келиши мумкин. Худди шундай холат МДХ давлатларида бозор иқтисодига утиш босқичида намоён булмокда шунинг учун кредит тизимини давлат томонидан бошқаришнинг мухим вазифаларидан бири бу иқтисодий устунликни окилона тавсифлаш ва кредит ресурсларини у ёки бу тармоқка жалб килишни рагбатлантиришдан иборат.
Муомала харакатларини тежаш функцияси.
Кредит вужудга келиши давридан бошлаб хакикий пулларни (олтин, кумуш) кредит пуллари - векселлар, банкноталар, чеклар билан алмашишини таъминлаб келган. Лекин, олтиннинг монетар роли йуколиши туфайли кредит бу функцияси ёрдамида накд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириб, ҳисоб-китобларни тезлигини ва кам харажатлилигини таъминламокда. Капиталнинг муомалада бўлиш вақтининг тежалиши унинг ишлаб чиқаришда бўлиш вақтини оширади ва бу ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, фойданинг ортишига олиб келади.
Бу функциянинг амалга ошиши кредитнинг иқтисодий мохиятидан келиб чиққан. Унинг манбаи саноат ва савдо капиталининг доиравий
айланиши жараёнида вақтинча бушаган молиявий маблағлар ҳисобланади. Хужалик субъектлари пул маблағларининг келиб тушиши ва ишлатилиши ўртасидаги вақт буйича фарк факатгина ортикча мабалаглар хажмини эмас, балки молиявий маблағларнинг етишмовчилигини ҳам аниклаб беради. Шунинг учун корхона ва ташкилотларнинг уз айланма маблағларининг вақтинчалик ектишмовчилигини тулдириш учун ссудалар олиш кенг таркалиб борган.