Рашидов О. Ю., Тоймуҳамедов И. Р., Алимов И. И., Тожиев Р. Р. Пул, кредит ва банклар: Дарслик. –Т.: Тдиу, 2009. 439


Солиқ тушунчаси ва унинг объектив зарурлиги



Download 395,59 Kb.
bet48/93
Sana08.10.2022
Hajmi395,59 Kb.
#851908
TuriУчебник
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   93
Bog'liq
Маруза-конвертирован

Солиқ тушунчаси ва унинг объектив зарурлиги.


Инсонлардан солиқлар ундириш, бизнинг фикримизча асримиз каби узоқ ўтмишга эгадир. У ёки бу шаклларда солиқлар тўғрисидаги тушунчанинг пайдо бўлиши эрамиздан аввалги биринчи минг йилликка бориб тақалади, яъни қулдорлик тузумидан бошлаб мавжуддир. Ўтмишнинг классик давлатлари ҳисобланган Рим, Афина ва Спартада, одатда солиқлар ундирилмаган ва уларни ундирувчи доимий муассаса бўлмаган. Озод фуқоролар ўз шахсий маблағларини сарфлаганлар. Лекин шуни таъкидлаш лозим-ки, у давлатларда бозорларда, шаҳар дарвозаси олдида ва портларда барчадан турли йиғимлар ва божлар ундириш мавжуд бўлган.
Солиқларнинг юзага келишини одатда давлатнинг пайдо бўлиши: давлат органларининг ташкил этилиши, давлат аппаратига жамиятни бошқариш бўйича ижтимоий-сиёсий вазифаларни юкланиши, давлат харажатларини ортиши ва марказлашган молиявий ресурсларни шаклланиши каби омиллар билан изоҳланади. Давлат ўзига юклатилган ижтимоий-сиёсий вазифаларни бажариш учун маълум харажатларга эҳтиёж сезади. Ушбу эҳтиёжни қондиришда эса солиқлар асосий ўринни эгаллаган.
Солиқ моҳияти ҳамда солиқ тушунчасини очишда, бизнинг фикримизча энг аввало асосий икки аспект муҳим аҳамиятга эгадир. Улардан биринчиси бўлиб, солиқ бу – объектив иқтисодий категория ҳисобланади ва солиқ ўзининг ички (объектив томондан) моҳиятига эга. Иккинчиси бўлиб, солиқларни ҳақиқий иқтисодий ҳаётда фойдаланиш жараёнида унинг ички моҳиятининг аниқ ҳуқуқий шаклларда юзага чиқишидир. Биз таъкидлаб ўтган бу икки аспект ўзаро боғлиқ ва бир-
бирини тўлдириб туради, ҳаётда улар ягоналикда қўлланилади. Лекин ушбу аспектлар ўртасидаги тафовутларни ажрата билиш лозим.
Солиқлар объектив иқтисодий категория сифатида солиқларнинг асосий моҳиятларини ўзида акс эттирувчи асосий тушунчадир. Асосий категория сифатида у ўзида объектив иқтисодий муносабатлар йиғиндисининг ҳосиласи ҳисобланади. Солиқларнинг объектив томонидан аниқ иқтисодий ҳаёт ҳолатига боғлиқлиги эмас, балки ушбу категорияни вужудга келтирган омиллар билан аниқланади.
Солиқларнинг субъектив томонидан, яъни уларнинг аниқ шакиллари, ставкалари ва бошқалар, солиқларнинг амал қилишининг ташқи томонидан кўриниши билан аниқланади. Бу ерда жуда муҳим аҳамиятга эга омиллар мавжуд. Ушбу омилларга қуйидагилар киради: давлатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланганлик даражаси; маълум давлатдаги солиқ тизимидаги миллий анъаналар; жамиятни маълум вақт доирасида ҳал этиладиган вазифалар мақсади ҳамда кенглиги ва бошқалар. Демак, солиқларнинг субъектив томонидан кўриниши унинг ҳақиқатда қўлланилиши жараёнида юзага чиқади.
Давлатнинг ривожланиши, унга юклатилган вазифаларни доирасини кенгайиши натижасида солиқларнинг аҳамияти ошиб борди. Давлат ўз фаолиятида энди нафақат солиқлар ва улар билан бир қаторда турли йиғимлардан ҳам фойдалана бошлади. Биз солиқлар ва йиғимлар тушунчасига таъриф бериб, улар ўртасидаги фарқни ёритишга ҳаракат қиламиз.
Солиқ дейилганда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслардан уларга мулкчилик, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқида тегишли бўлган пул маблағларини давлат ва (ёки) муниципал тузилмаларни молиявий таъминлаш мақсадида бегоналаштириш шаклида ундириладиган мажбурий, якка тартибдаги қайтариб берилмайдиган тўлов тушунилади.
Йиғим деганда тўланиши йиғим тўловчилар манфаатларини кўзлаб давлат органлари, махаллий ўз-ўзини бошқарув органлари, бошқа ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган юридик аҳамиятга молик ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилишининг шартларидан бири бўлиб ҳисобланадиган, юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган мажбурий бадал тушунилади, бунга муайян ҳуқуқларни тақдим этиш ёки махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ҳам киради.
Демак солиқлар бу пул муносабатларини ифода этувчи ва ушбу муносабатлар бир томондан ваколатли давлат органлари ва иккинчи томондан солиқ тўловчилар, яъни мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда аҳоли туради. Бу муносабатларнинг асосий кўриниши ҳисобланган мажбурийликдан ташқари қайтариб олмаслик ҳам юзага чиқади.
Солиқларнинг моҳиятини очишда биз энг аввало унинг мажбурий тўлов эканлигини юқорида эътироф этдик. Лекин бу мажбурийлик демократик тамойилга эгадир. Ҳар бир мамлакатда солиқнинг ҳар бир шакли давлатнинг қаттиқ талаблари ва жамиятдаги мавжуд ижтимоий- иқтисодий ҳолатни эътиборга олган ҳолда фақатгина юқори давлат органи (сенат, парламент, дума ва бошқалар) томонидан қабул қилинадиган қонун билан амалиётга киритилади ва тартибга солиб турилади. Бу омил эса солиқларнинг ҳуқуқий асосга ва демократик меъёрларга эга эканлигидан далолат беради.
Шуни таъкидлаш лозим-ки, солиқлар ўз моҳиятига асосан ҳамда йиғимлардан фарқли равишда узоқ йиллар фаолият кўрсатиши мўлжалланган мажбурий муносабатлар ҳисобланади. Амалиётга киритилган ҳар бир солиқ хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли учун тушунарли бўлиши ҳамда солиқ тўловчилар бу солиқларни тўлашни
билишлигини талаб этади. Солиқ тўловчилар ҳар бир солиқ бўйича маълум муддат ўтгандан сўнг муайян тажриба ва тушунчага эга бўлади.
Биз солиқларнинг мохиятини очишда унинг демократик тўлов эканлигига эътибор қаратишимиз лозим бўлади. Давлат томонидан амалиётга киритилаётган солиқ энг аввало уни ким томонидан ва қанча миқдорда тўланишига асосланади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият турига қараб солиқ тури ва унинг ставкаси ажратилади. Мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар бир хил солиқ ва бир хил ставкада тўламайди. Демократик тўлов сифатида солиқ тури уларнинг фаолият турига қараб ундирилади. Масалан қишлоқ хўжалик соҳаси учун бир хил солиқ тури, тижорат банклари учун бошқа хил соли- тури ва ставкаси қўлланилади. Мамлакат аҳолиси учун ҳам солиқ ундиришда демократик тамойиллар мавжуд. Агар фуқароларнинг даромади кам бўлса унга нисбатан раст солиқ ставкаси ва бунинг акси фуқаронинг даромади юқори бўлса юқори солиқ ставкаси қўлланилади. Бундан ташқари солиқ ундирилишида турли солиқ бўйича имтиёзлар тизимидан фойдаланилади ва бу омил ҳам солиқларнинг демократик тўлов эканлигидан далолат беради.
Солиқ тўлангандан сўнг солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар ўз мажбуриятларини бажарадилар. Ушбу мажбуриятни бажаргандан сўнг ҳар қандай солиқ тўловчи давлат томонидан солиқларни қайтариб бериш мажюуриятини бажариш юзасидан фаолиятига ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмайдилар. Шуни таъкидлаш лозим-ки, давлат бюджети томонидан солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига у ёки бу кўринишда тўловларни тўланиб келиниши биз таъкидлаб ўтган солиқларни қайтариб бермаслик тамойили моҳиятини ўзгартирмайди. Бу ҳолатларда солиқ тўловчи амалдаги қонунчилик асосида давлат бюджетидан белгиланган тўловларни олиҳ билан бир вақтда белгилаб қўйилган солиқларни ўз муддатида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаши
мажбурийдир. Солиқларни маълум қисмини ҳар хил кўринишдаги тўловлар шаклида қайтариб беришлик бу доимий иқтисодий муносабатлар эмас, балки жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳисобга олган ва маълум муддатга мўлжалланган ҳолат ҳисобланади.
Солиқлар объектив тақсимлаш муносабатлари орқали жамиятда ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларида иштирок этиш ва ишлаб чиқариш муносабатларига айланади. Бу ҳолат эса, солиқлар ўз моҳиятига асосан иқтисодий базисни ифодалайди. Шу асосда иқтисодиётда турли солиқлар ёрдамида ишлаб чиқаришни қизиқтириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва истеъмолни кенгайтириш ёки бунинг акси, баъзи соҳалар фаолиятини чеклаш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлади. Бу эса энг аввало давлатнинг маълум даврдаги солиқ сиёсатидан келию чиқади.
Солиқлар ўз моҳиятига асосан фақатгина давлат ихтиёридаги тўлов ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир давлатда амалиётга киритилган солиқлар фақатгина давлат марказлашган пул фондлари ҳисобланган давлат (республика ва махаллий бюджетлар) бюджетига келиб тушади. Солиқлар бошқа бюджетдан ташқари фондларга тушмайди. Давлат бюджетига келиб тушган солиқлар эса бюджет даромадлар қисмида асосий улушни эгаллайди.
Солиқлар моҳиятини чуқурроқ очишда улар бажарадиган функцияларни ёритиш лозим бўлади. Биз қуйида солиқлар бажарадиган функциялар ҳақида фикр юритишга ҳаракат қиламиз.



    1. Download 395,59 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish