Рашидов О. Ю., Тоймуҳамедов И. Р., Алимов И. И., Тожиев Р. Р. Пул, кредит ва банклар: Дарслик. –Т.: Тдиу, 2009. 439


Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти



Download 395,59 Kb.
bet44/93
Sana08.10.2022
Hajmi395,59 Kb.
#851908
TuriУчебник
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   93
Bog'liq
Маруза-конвертирован

Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва

аҳамияти
Дунёнинг ҳар бир давлатида, у қандай сиёсий тизимга асосланган бўлмасин, турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти натижасида ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромад яратилади. Жамиятнинг моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган миллий даромад кейинги босқичларда доимий равишда тақсимланиш ва қайта тақсимланиш жараёнидан ўтади. Худди шу яратилган миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш ҳамда унинг мақсадли сарфланишида жуда муҳим ўринни давлат бюджети эгаллайди. Миллий даромаднинг қайта тақсимланиши жараёни натижасида унинг маълум қисми пул шаклида давлат бюджетига келиб тушади ва марказлашган молия маблағларининг фоизини ташкил этади.


Иқтисодий адабиётда давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятига, уни иқтисодиётнинг ривожланишидаги ўрни юзасидан жуда кўплаб иқтисодчи олимларнинг фикр-мулоҳазалари мавжуд. Россиялик иқтисодчи олим, иқтисод фанлар доктори, профессор Погосов И.А.нинг фикри- «давлат бюджети мамлакатнинг асосий молия режаси ҳисобланади ва ҳар қандай давлатнинг фаолият юритиши учун мажбурий шартлар асосида марказлашган пул маблағлари жамғармаларининг ташкил этиш, тақсимлаш ва уни сарфлашни таъминлашдан иборатдир».16 Россиялик етакчи иқтисодчи олим, иқтисод фанлари доктори, академик Поляк Г.Б. нинг фикрича «давлат бюджети – давлатга юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга оширишнимолиявий таъминлашга мўлжалланган пул маблағлари фондларини ташкил этилиш ва сарфланиши шаклини ифода этади».17


16 Сенчагов В.К. Финансы, денежное обращение и кредит - М.: Проспект, 2004.
17 Поляк Г.Б. и др. Финансы. Денежное обращение. Кредит.-М.: ЮНИТИ, 2004.
Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар Жумаев Н.С. ва Бурхонов У.А.ларнинг фикрича «Давлат бюджети–умумжамият харажатларини молиялаштириш мақсадида тузиладиган, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи олий органи томонидан тасдиқланадиган давлатнинг марказлаштирилган пул фондларидир»18

Ўзбекистон Республикасида 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 158-II сонли «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунга асосан, «Давлат бюджети – давлат пул малағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг), марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадларнинг манбалари ва улардан тушумларнинг миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратилган маблағлар сарфининг йўналишлари ва миқдорини назарда тутади».
Ҳар бир давлатнинг молия тизимида давлат бюджети етакчи ўринни эгаллайди. Бюджет ўзида молия маблағларининг умумдавлат жамғармаларини шакллантирилиш ва ишлатилиши билан боғлиқ бир томондан ваколатли давлат ҳамда иккинчи томондан хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли ўртасидаги тақсимлаш муносабатларининг асосий қисмини ифодалайди.
Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ҳар қандай жамият тарихий ривожланишининг маълум босқичида давлат бажарадиган вазифалар ва функцияларга бевосита боғлиқдир. Бюджетнинг шаклланиши эса бевосита мамлакатдаги миллий даромаднинг ривожланганлик ҳамда уни қайта тақсимла-ниш даражасига боғлиқдир. Мамлакатда яратилган миллий даромаднинг қайта тақсимлашнинг асосий молия услублари қуйидагилардан иборат:


  1. Турли пул жамғармаларининг (фойда, даромад, акциз солиқлари, қўшилган қиймат солиғи, бюджетдан ташқари жамғарма тўловлар) ташкил топиши ва уларнинг сарфланиши;

18 Жумаев Н., Бурханов У. Молиянинг долзарб муаммолари–Т.: Янги аср авлоди. 2003.

  1. Солиқлар ва солиққа тортишни ташкил этиш;

  2. Миллий иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш;

  3. Умумжамият истеъмол жамғармалари, суғурта ва захира жамғармаларининг ташкил топиши ва уларнинг сарфланиши.

Биз юқорида қайд этган жараёнларнинг барчасида давлат бюджетининг аҳамияти ва ўрни каттадир. Давлат бюджети орқали марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари бошқарув аппаратини сақлаб туриш, ижтимоий-маданий чора-тадбирларни амалга ошириш, иқтисодий ривожлантириш юзасидан вазифаларни бажариш учун зарур бўлган молиявий маблағлар билан ўз муддатларида таъминлайдилар.
Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятига асосан уни маълум иқтисодий моҳиятига асосан уни маълум иқтисодий муносабатларини ўзида ифода этадиган иқтисодий категория сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Давлат бюджети орқали ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун бевосита молиявий маблағлар билан таъминлашнинг дастаги сифатида фойдаланиш билан бир вақтда мамлакатда иқтисодий ҳамда ижтимоий сиёсатни амалга оширишда ҳам муҳим дастак сифатида фойдаланилади.
Бюджет муносабатлари иқтисодий категория сифатида мамлакатдаги молия муносабатларининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, ушбу омилга асосан давлат бюджети молиянинг асосий функцияларига ўхшаш қуйидаги функцияларни бажаради:

  • мамлакатдаги миллий даромадни қайта тақсимлаш;

  • миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиб туриш ва рағбатлантириш;

  • мамлакатда ижтимоий соҳани молиявий таъминлаш ва давлатнинг ижтимоий сиёсатини амалга ошириш;

  • мамлакатда марказлашган пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш ва унинг сарфланиши устидан назорат олиб бориш.

Давлат бюджетининг миллий даромадини қайта тақсимлаш функцияси марказлашган пул маблағлари жамғармаларини марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари даражаси меъёрида ташкил топиши ва уларнинг сарфланишида намоён бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, дунё иқтисодиёти ривожланган мамлакатларида (АҚШ, Германия, Франция, Япония ва бошқалар) турли даражадаги бюджетлар орқали миллий даромаднинг 30 % -50 % қайта тақсимланиши амалга оширилади. Ҳар бир мамлакатда марказий ҳукумат давлат бюджети ёрдамида миллий иқтисодиётнинг фаолиятини, иқтисодий муносабатларни тартибга солиб туради ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини, ҳудудларни ривожлантириш мақсадида бюджет маблағларини йўналтиради. Иқтисодий муносабатларни ушбу тартибда ушлаб туриш орқали давлат мақсадли равишда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёки секинлаштириш, капиталлар ва хусусий жамғармаларнинг ўсишига ҳамда таклиф ва талаб таркибини тубдан ўзгартиришга эришиши мумкин.
Мамлакатда миллий даромаднинг давлат бюджети орқали қайта тақсимлаш жараёни бир вақтнинг ўзида амалга ошадиган ва узлуксиз фаолият кўрсатадиган икки ўзаро узвий боғлиқ жараёнларга эга бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
а) давлат бюджетининг даромадларини ташкил этиш;
б) давлат бюджетининг харажатларини амалга ошириш.
Мамлакатда давлат бюджети даромадларининг ташкил топиши ва бюджет маблағларининг сарфланиши жараёнларида миллий иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиб туриш ва рағбатлантириш функцияси амалга оширилади.
Давлат бюджетининг даромадлари – бир томонда ваколатли давлат органлари ва иккинчи томондан турли мулкчилик шаклида хўжалик
юритувчи субъектлар ҳамда мамлакат аҳолиси ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида давлат бюджетининг даромадлари – марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органларининг ихтиёрига келиб тушадиган пул маблағлари ҳисобланади. Давлат бюджети даромадларининг шаклланиши жараёнларида мамлакатда яратилган миллий даромаднинг маълум қисми мажбурий тарзда давлат фойдасига ундирилади, натижада давлат ва ҳўжалик юритувчи субъектлар ҳамда мамлакат аҳолиси ўртасида молиявий муносабатлар вужудга келади. Давлат бюджети мамлакатда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдасини тақсимлашда фаол иштирок этади. Шуни таъкидлаш лозимки, хўжалик субъектларининг фойдасидан давлат бюджетига ундирилиш шакли, ҳажми ҳамда корхоналар фаолиятининг натижаларига моддий манфаатлари ўртасида маълум ўзаро боғлиқлик мавжуд. Фойдадан давлат бюджетига ундириладиган шаклнинг ривожланганлиги ва ҳажмига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш захираларидан оқилона фойдаланиши, рентабеллик даражасининг ошиши ҳамда энг асосийси
фойданинг кўпайиши амалга ошади.
Давлат бюджети харажатлари – бир томондан давлатнинг ваколатли органлари ва иккинчи томондан ташкилотлар, муассасалар ҳамда мамлакат аҳолиси ўртасидаги мамлакатдаги марказлашган пул маблағлари жамғармаларининг ишлатилиши жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларнинг йиғиндисидир. Мамлакатнинг Марказий ҳукумати давлат бюджети орқали унда молиявий маблағларини марказлашган тарзда шакллантириш ва у орқали умумдавлат эҳтиёжлари ҳисобланган – миллий иқтисодиётнинг устувор тармоқларини жадал суръатлар билан ривожлантириш, малакали ишчи кучларини вужудга келтириш, илм-фанни ривожлантириш, ижтимоий-маданий чора-тадбирларни амалга ошириш
ҳамда мамлакат мудофаа қудратини сақлаб туришни пул маблағлари билан етарли миқдорда ҳамда белгиланган муддатларда таъминлаб туради.
Мамлакатда давлат бюджети орқали яратилган миллий даромаднинг ҳудудлар бўйича, шу жумладан жамиятнинг моддий ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқариш соҳалари бўйича қайта тақсимланиши амалга оширилади. Бунинг натижасида давлат бюджети ҳисобидан сақлаб туриш ва мудофаа эҳтиёжларини пул маблағлари билан молиялаштириш мақсадида жамғармалар ташкил этилади. Давлат бюджети орқали моддий ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасида уларнинг оқилона ва самарали ривожланиши мақсадида бюджет молиялаштириши ёрдамида молия маблағларининг қайта тақсимланиши амалга оширилади.
Мамлакатда яратилган миллий даромадни қайта тақсимлашда асосий қурол ҳисобланган давлат бюджети ёрдамида Марказий ҳукумат иқтисодиётнинг устувор тармоқларига ва иқтисодий ҳудудларга молиявий маблағларни йўналтиради, бундан ташқари давлат бюджети ёрдамида ҳудудлараро ва тармоқлараро миллий даромаднинг қайта тақсимланиши амалга оширилади. Бу билан эса, мамлакатнинг иқтисодий ривожлантиришдаги манфаатлари ва ҳудудларнинг тамойилларига риоя этилади.
Мамлакатда давлат бюджети орқали янги техника ва технологияларни вужудга келтириш ҳамда фанни ривожлантириш йўналишларида фаолият кўрсатаётган илмий-тадқиқот муассасаларини молиялаштириш амалга оширилади. Мамлакатнинг Марказий Ҳукумати давлат бюджети орқали илм-фаннинг энг замонавий ва устувор тармоқларини молиялаштириш ҳисобига миллий малакали ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлайди. Ушбу ҳолат эса давлат иқтисодий ҳаётини муқобиллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқлари ўртасида пул ва моддий ресурсларни оқилона жойлаштириш, шу асосда
техник тараққиётни ривожлантиришга ҳамда мамлакат иқтисодий қудратини оширишга имконият яратади.
Мамлакат ҳудудларида иқтисодий ва маданий қурилишда катта ўринни бюджет маблағлари орқали тартибга солиб туриш асосида жуда кенг маънода маблағларни ҳудудлараро тақсимлаш, маҳаллий давлат бошқарув органларининг молиявий асоси ҳисобланган маҳаллий бюджетларни керакли даромадлар манбаи билан таъминлаш амалга оширилади.
Ривожланган хорижий мамлакатларда давлат бюджети ёрдамида жалб этилган маблағ умумжамият истеъмол жамғармаларини (умумжамият истеъмол жамғармалари умумий суммасининг 85 % гача) ташкил этиш ва уларнинг сарфланишида биринчи навбатдаги аҳамиятга эгадир.
Давлат бюджети мамлакатда марказлашган пул фондларини ташкил этиш ва унинг сарфланиши устидан назорат функциясини бажаради. Бу функцияни бажаришда давлат бюджетига бюждет маблағларининг келиб тушиши ҳамда уларнинг мақсадли сарфланиши устидан давлат ваколатли органларининг имкониятлари ва мажбуриятлари асосий ўринни эгаллайди. Хулоса қилиб айтганда, давлат бюджети ҳар бир мамлакатнинг асосий молия режаси ҳисобланади ва у марказий ҳамда маҳаллий давлат бошқарув органларига бошқарув ваколатларини амалга оширишлари учун ҳақиқий иқтисодий имконият яратиб беради. Давлат бюджети ўзида давлат фаолияти учун керакли бўлган молия ресурсларининг ҳажмини ифода этади ва шу орқали мамлакатда олиб бориладиган солиқ сиёсатини белгилаб беради. Давлат бюджети орқали ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг қайта тақсимланиши, бюджет маблағларининг аниқ мақсадларга сарфланиши қайд этилади ва бунинг натижасида мамлакатдаги иқтисодий ҳамда ижтимоий жараёнларнинг тартибга
солувчиси сифатида майдонга чиқади.




    1. Download 395,59 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish