Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/214
Sana05.07.2022
Hajmi7,25 Mb.
#742918
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   214
Bog'liq
To\'plam Xalqaro 2021 12

таълимни илмийлик талаби 
- фаннинг сўнгги ютуқларини ҳисобга олган 
ҳолда ўқув материалларини тақдим этишнинг етарли даражада чуқурлиги ва 
тўғрилигини таъминлаш; 
-
таълимнинг мослик талаби
- назарий мураккаблик ва чуқурлик даражаси 
таълим олувчининг ёши ва индивидуал хусусиятига мос келишини таъминлаш, 
ўқув материалининг ортиқча мураккаблиги ва ортиқча юкланишига йўл 
қўймаслик; 
-
таълимнинг тизимлилк ва изчиллик талаби
- узвийликни таъминлаш 
билан таълим олувчининг билим, кўникма ва малакасини маълум бир мантиқий 
боғланган кетма-кетликда шакллантиришни таъминлаш; 
-
таълимнинг визуаллик талаби
– таълим олувчилар томонидан объектлар, 
жараёнлар ва ҳодисаларни визуал ҳиссий идрок этишини таъминлаш; 
-
таълимнинг онглилик ва фаоллик талаби
– таълим олувчиларнинг 
мавжуд ўқув контентини ажратиб олиш бўйича мустақил ва фаол ҳаракатларини 
таъминлаш; 
-
билимларни ўзлаштиришнинг қатъийлиги талаби
- билимларни 
мустаҳкамлашни таъминлаш. 
-
ўқув контентни структуралаш ва таркибий функционал боғлиқлик 
талаби
- ўқув контентининг таркибий бирликларга бўлинишини таъминлаш, 
улар орасидаги таркибий ва функционал алоқаларни белгилаш, ўрганилаётган 
контентнинг ички мантиғини акс эттириш; 
-
таълимнинг интерфаоллик талаби
– таълим олувчининг ЭТП билан 
ўзаро алоқасини таъминлаш (ЭТП билан талаба орасидаги интерфаол мулоқот); 
-
таълимни табақалаштириш талаби
- ўқув жараёнини ўқув электрон 
платформа билан ишлайдиган талабанинг билим, кўникма, малака ва психологик 
хусусиятларига мослаштиришни таъминлаш. 
ЭТП учун эргономик талабларни қуйидагича таснифлаш мумкин. 
1.
 
Электрон платформа билан ишлашнинг психологик табиийлигини 
таъминлаш: 
-
ўқув материалларини диққат, идрок, фикрлаш, тасаввур, хотира каби 
когнитив ақлий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда қуриш; 
-
ўқув материалларининг тақдимоти муайян ёшга ва тингловчиларни 
тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларига йўналтирилганлиги; 
-
ЭТП мажозий, ҳам мантиқий фикрлашни ривожлантиришга 
қаратилганлиги. 


Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
 
127 
2.
 
ЭТП билан ишлашнинг қулайлигини таъминлаш (навигациянинг 
қулайлиги, ўқув контентни идрок етиш қулайлиги, кодлаш ва ноаниқ 
қисқартмаларнинг 
йўқлиги; 
шрифт 
ўлчамлари, 
ранглар, 
экрандаги 
маълумотнинг асосланганлиги ва чарчоқнинг ошишига олиб келмаслиги): 
-
ЭТП дизайни ўқув контентини осон ўзлаштирилишига ҳамда эстетик ва 
қулай тасаввур ҳосил қилишга ҳисса қўшиши лозим. Бунда матн ҳажми таълим 
олувчини чарчатмаслиги учун сўзлар сони чегараланганлигига эътибор қаратиш; 
-
матн шрифти эргономик кўрсаткичларга қўйилган талабларни ҳисобга 
олган ҳолда танланиши; 
-
ЭТПдаги ранглар маълумотни тиниқ ва кўзни толиқтирмайдиган тарзда 
кўриш, идрок этишни таъминлаши ва ахборотнинг осон англашга ёрдам бериши; 
-
ЭТПнинг мақсад ва вазифалари билан бевосита боғлиқ бўлган асосий 
тузилма диққат марказида бўлишлиги; 
-
ЭТПдаги график тасвирлар ёрдамчи аҳамиятга эга бўлиши ва ўқув 
материалини осон ўзлаштиришга ёрдам бериши ҳамда ўқув контентини 
ўрганишда чалғитмаслиги лозим. 
Эргономик талаблар матнни тўғри танлашни ташкил этиш, ўқув контентни 
тўғри тузиш, унинг кўргазмалилиги ва тушунарлилигини ошириш имконини 
беради. Ўқув контентини лойиҳалашда эргономик қоидалардан фойдаланиш 
таълим олувчи тафаккурида онгли ва онгсиз жараёнларга таъсир кўрсатиш, 
уларнинг самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш, ақлий меҳнатни 
самаралироқ ташкил этиш имконини беради. 
Навигация тизими талаблари. Навигация бир мавзудан иккинчисига тез 
ўтиш, керакли ёрдам олиш, шарҳлаш, иллюстрацияни (жумладан, видеодарслар, 
интерактив анимациялар, виртуал моделларни) кўриш, керакли маълумотларни 
тезда топиш, Интернетга кириш, электрон почта хизматидан фойдаланишларни 
англатади. Бу ерда ўқитувчи – маслаҳатчи ролини эгаллайди. 
Яратилаётган ЭТПлар таълим олувчига интерфаол режимда ишлаш 
имконини ва ўзида навигация қулайлиги ва соддалигини таъминлаши лозим. 
Муаллифларга исталган ўқув курсининг ўқув контенти бўйича навигациянинг 
қуйидаги умумий усулларидан фойдаланиш тавсия этилади: 
-
яратилган ЭТПлар таълим олувчига
- интерактив ишлаш имконини, 
электрон платформа структураси орқали навигациянинг қулайлиги ва 
соддалигини таъминлаши лозим; 


Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
 
128 
-
контентларга пагинал кириш
– оддий дарсликлардан фойдаланишдаги 
анъанавий фойдаланишга энг яқин бўлган бу усул ҳар қандай фан бўйича билим 
олишда контентни тақдим этишда изчиллик муҳим бўлган барча ҳолатларда, 
босқичма-босқич ўтишда қўлланилади. Барча тегишли мультимедиа 
элементларини намойиш қилиш матн орқали тақдим қилинади; 
-
контент бўлимлари, мавзулари ва уларга кириш имкониятлари курс 
мантиғини тушуниш учун муҳимдир ва кўпинча контентларга қайта мурожат 
қилиш ва маълумотномалардан фойдаланишда ишлатилади; 
-
калит сўз, ибора, сатр бўйича қидириш, ҳатто маълум фан бўйича 
маълумотни тақдим этиш мантиғи ҳақида тасаввурга эга бўлмаган ҳолда ҳам 
керакли тушунчалар бўйича керакли маълумотларни топиш имконини беради; 
-
контентда тегишли мавзулар бўйича ҳаракат қилиш қобилияти 
фойдаланувчи матнни ўқиётганда танланган тушунчаларнинг маъносини билиб 
олиши, тақдимот охирида у билан боғлиқ бошқа мавзунинг бир қисмига ўтиш ёки 
айни мавзуни мантиқий давом эттирадиган бошқа мавзулардан бирига ўтиш 
мумкинлигини англатади; 
-
ЭТП мультимедиа элементлари зарур маълумотларни қидиришни 
осонлаштиради, чунки инсон учун мавҳум тушунчалар билан эмас, балки визуал 
ва овозли тасвирлар билан ишлаш кўпроқ қулайдир. Контент ташкил этилишига 
кўра медиа элементлар: жадваллар, графиклар, диаграммалар, чизмалар, 
анимация, товуш ва мусиқий парчалар, фотосуратлар, видео материаллар ва 
интерфаол элементлардан иборат бўлиши мумкин [2]. 
ЭТП учун техник талаблар. Техник хусусиятларга асосланган электрон 
таълим платформаларини баҳолашга келсак, замонавий технологиялардан 
фойдаланиш 
(хусусан, нутқни қайта тиклаш ва таниб олиш тизимлари, 
интерактив видео ва бошқалар)
дастурнинг таълим сифатини кафолатламайди. 
Кўпинча бундай дастурлар фақат расмий услубий ечимга эга, масалан, CD-RОМ 
технологиясини асосан хотира миқдори ва мослашувчанлик туфайли 
ишлатилади. 
Электрон таълим платформаларидан фойдаланилганда нафақат таълим 
олувчиларнинг репродуктив фаолияти, балки абстракт – мантиқий шароит ҳам 
содир бўлади. Бу тақдим этилган контентни яхшироқ тушуниш ва ўзлаштиришга 
ёрдам беради. Шубҳасиз, ЭТПлари ўқитувчи фаолиятига рақобатчи бўлиб, улар 
контентни тақдим этиш, машқлар бажариш ва билимларни назорат қилишнинг 
ўзига хос шаклларини назарда тутади. Шу билан бирга, ЭТП нафақат ўқитувчи 


Raqamli pedagogika: holati va rivojlanish istiqbollari
 
129 
фаолиятини автоматлаштириш ва уни такрорий меҳнатдан озод қилиш, балки 
ўқув мақсадларига эришишда фактик маълумотларни ўз ичига олган, 
иллюстратив материаллар билан тасвирланган, анъанавий таълим усулларидан 
фойдаланилганда намойиш этиш имконияти чекланган муайян жараёнларни аниқ 
кўрсата оладиган, таълим олувчининг мустақил ишлаши учун кенг имкониятлар 
яратиб, мавзуни ўрганиш чуқурлигини таъминлайдиган, зарурат бўлганда янги 
материаллар билан тезда тўлдириш ёки ўзгартириш мумкин бўлган ўқитувчи 
ёрдамчиси сифатида намоён бўлади. 
Юқоридаги 
фикрларга 
асосланиб, 
ЭТПларини 
таълимни 
ахборотлаштиришнинг энг истиқболли йўналишларидан бири деб айтсак 
муболаға бўлмайди, чунки яқин келажакда уларнинг аҳамияти янада ортиб 
боради деган хулосага келишимиз мумкин. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish