Фойдаланилган адабиётлар
1. “ Ўзбекистон Республикасининг РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА Қонуни” 2012 йил 6 январь, ЎРҚ-319-сон
2. “Ҳозирги замон рақобат назарияси” М.Т.Яхшиева
Интернет сайтлари:
www.lex.uz – Ўзбекистон қонунчилигининг расмий сайти
moodle.qmii.uz
3. mehnat.uz
4. http://www.innovation.gov.uk/lambertagreements
Нодавлат нотижорат ташкилотлари рақамларда
Нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этишдан мақсад – жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш ҳамда бошқа ижтимоий фойдали натижаларга эришишдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда йилдан йилга нодавлат нотижорат ташкилотларининг самарали фаолият кўрсатишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Натижада уларнинг сони йилдан йилга ўсиш билан бирга ва фаолият кўрсатиш соҳалари кенгайиб бормоқда, масалан 1991 йилда республикада 100 га яқин ННТлар мавжуд бўлган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 9 478 тани ташкил этади (2017 йил 1 июль ҳолатига 8 801 та).
Ушбу ташкилотларнинг 6 561 таси жамоат бирлашмаси, 434 таси муассаса, 488 таси жамоат фонди ва 1 995 таси бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда (шундан 1423 таси сувдан фойдаланиш уюшмалари) ташкил этилган.
Шунингдек, адлия органларида 16 та диний конфессияга мансуб жами 2 256 та диний ташкилотлар ва 235 та доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисоби рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улар таркибида 715 та судья фаолият кўрсатмоқда.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳанининг турли йўналишларида, хусусан, тадбиркорлик ривожлантириш соҳасида – 2 000 дан ортиқ, экологияни асраш соҳасида – 100 дан ортиқ, спортни ривожлантириш соҳасида – 1200 дан ортиқ, имконияти чекланган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида – 600 дан ортиқ, ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида – 600 дан ортиқ, аёлларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилишда – 300 дан ортиқ, фахрийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида – 400 дан ортиқ, миллий маданий алоқаларни ва миллатларо дўстликни ривожлантириш соҳасида – 200 дан ортиқ, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида – 570 дан ортиқ, таълим, фан ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш соҳасида – 240 дан ортиқ, соғлиқни сақлаш соҳасида – 220 дан ортиқ, ОАВ ва журналистикани ривожлантириш соҳасида – 30 га яқин, маданият, тарих ва маърифат соҳасида – ортиқ ННТ ва унинг ҳудудий бўлимлари мавжуд.
2018 йил 1 февраль ҳолатига ННТларда жами 55 000 дан ортиқ ходимлар, шундан 21 000 дан ортиғи жамоатчилик асосида ишлаган.
Жамоатчи ходимлари энг кўп бўлган дастлабки 10 та ННТлар
Т/р
|
ННТ номи
|
Жамоатчи ходимлар сони
|
1.
|
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
|
959
|
2.
|
Ўзбекистон Таэквон-до (ИТФ) миллий ассоциацияси
|
422
|
3.
|
"Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат жамғармаси
|
400
|
4.
|
Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси
|
385
|
5.
|
"Қон инсонлар хизматида" нодавлат жамоат фонди
|
146
|
6.
|
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти
|
82
|
7.
|
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси
|
57
|
8.
|
Ўзбекистон муҳандислар федерацияси
|
56
|
9.
|
Халқаро Тошкент таълим ва соғлиқни сақлаш хизмати
|
54
|
10.
|
Фуқаролик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш маркази
|
50
|
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолияти ҳақида ахборотни кенг оммага етказиш ва фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш мақсадида 60 дан ортиқ ОАВларини, ўзининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятининг доимийлигини таъминлаш мақсадида 100 дан ортиғи тадбиркорлик субъектларини таъсис этган.
Шу билан бирга 20 млн.дан ортиқ фуқаролар турли ННТларнинг аъзолари ҳисобланади.
Аъзолар сони энг кўп бўлган дастлабки 10 та ННТлар
Т/р
|
ННТ номи
|
Ходимлар сони
|
1.
|
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
|
10 684 333
|
2.
|
Ёшлик жисмоний тарбия ва спорт жамияти
|
3 005 938
|
3.
|
Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси
|
1 824 887
|
4.
|
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
|
1 691 277
|
5.
|
Баркамол авлод жисмоний тарбия ва спорт жамияти
|
1 230 783
|
6.
|
Ўзбекистон Қизил ярим Ой жамияти
|
1 190 365
|
7.
|
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
|
797 690
|
8.
|
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси
|
706 622
|
9.
|
Ўзбекистон истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
|
578 162
|
10.
|
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари касаба уюшмаси
|
549 786
|
2017 йил давомида ННТларнинг ҳисоб рақамларига жами 1 трлн. 864 млрд. 358 млн. сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган бўлиб, ушбу маблағларнинг асосий қисми ННТларга уларнинг аъзоларидан, яъни кириш ва аъзолик бадаллари тўловидан 543 млрд. сўм ва ҳомийликдан 443,9 млрд сўм келиб тушган.
Мазкур маблағлар 2017 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жойларда ижтимоий аҳамиятга молик бўлган масалаларни ҳал этишга сарфланмоқда. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан:
2 224 нафар ёлғиз қолган, ногиронлиги мавжуд бўлган кам таъминланган кексаларга 345,6 млн. сўмлик моддий ёрдам ва 1 087 нафарига 117,1 млн.сўмлик дори-дармонлар харид қилиб берилди;
фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ва унга тайёргарлик кўриш мавзусида 225 та тадбирлар ўтказилиб, 39 383 нафар фуқаролар ўқитилди;
7 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Навоий, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида) 48 та эндокринолог кабинетлари жиҳозланди, 612 нафар умумий амалиёт шифокорлари ва 156 нафар мутахассислар ўқитилди, хавф гуруҳига кирувчи 954 923 нафар шахслар бепул скрининг текширувдан ўтказилди;
кам таъминланган оилаларнинг 3 278 нафар фарзандлари учун суннат тўйлари ҳамда 616 нафар жуфтликларнинг никоҳ тўйлари ташкил этилди;
аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бўйича 22 599 та оилага 21 млрд. 599 млн. сўмлик маиший техника етказиб берилди;
1 861 та кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари таъмирланиб, бу хайрия ишларига 16 млрд.сўмдан ортиқ маблағ сарфланди;
1 173 нафар кам таъминланган оила аъзоларига 3 млрд. 325 млн. сўмлик тиббий хизмат учун моддий ёрдам кўрсатилди;
республикамизнинг чекка туманларида, ҳали табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларида истиқомат қиладиган 6 476 та оилага газ плитаси ҳамда газ баллони етказиб берилди.
Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилди.
Хусусан, охирги тўрт йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 1 270 дан ортиқ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан 117 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ажратилди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлайдиган, замонавий демократик талабларга ва халқаро стандартларга жавоб берадиган норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилди. Бунинг натижасида 20 га яқин қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукуматнинг қарорлари қабул қилинди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари манфаатларини ифода этиш, давлат билан улар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ташкил қилинди, шунингдек, аҳоли билан очиқ мулоқот олиб боришнинг янги самарали воситаларини жорий этиш мақсадида давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди.
Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга муносиб ҳисса қўшган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини рағбатлантириш мақсадида “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилди ҳамда соҳанинг 126 нафар фаоллари ушбу юксак мукофот билан тақдирланди.
Кўрилаётган чоралар натижасида сўнгги тўрт йилда фуқаролик жамиятининг энг асосий институти ҳисобланадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 20,7 фоизга ошди, шу жумладан, 187 та йирик республика нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.
Шу билан бирга, ушбу ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболларини белгилаб олиш зарур.
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида:
1. 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда – Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Концепциянинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.
3. Қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |