Рақобат стратегияси фанидан


РАҚОБАТ СТРАТЕГИЯСИ ФАНИНИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ ҲАМДА ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ



Download 86,13 Kb.
bet2/8
Sana24.02.2022
Hajmi86,13 Kb.
#231909
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Стратегия referat.

РАҚОБАТ СТРАТЕГИЯСИ ФАНИНИНГ МАЗМУН ВА МОҲИЯТИ ҲАМДА ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ


1.1. Рақобат стратегияси фанининг мазмун ва моҳияти
Мазкур фан замонавий бозор тизимини қандай ишлашини, бозор нархини шаклланиш механизмларини ва бозор субъектларининг иқтисодий фаолиятини урганади. Иқтисодиётда таркибий ислоҳотлар ва иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини урганишда “Рақобат стратегияси” фани мухим аҳамият касб этади. “Рақобат стратегияси” фани бозор иктисодиётининг назарий ва амалий томонларини урганади. Унинг усуллари амалиётда вужудга келадиган иқтисодий муаммоларни аниқлашда, таҳлил қилишда ва уларнинг ечимини топишда муҳим ахамият касб этади. Ушбу фан фундаментал фанлардан бири бўлиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур урганишда асос бўлиб хизмат қилади. “Рақобат стратегияси” стратегик таҳлил қилиш, бизнес сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини таҳлил қилиш узоқ муддатли ва рақобатбардошлигини аниқлайдиган бошқарув қарорлари ва ҳаракатлари бўйича хулосалар чиқаришни назарий ва амалий томонларини ургатади. Фаннинг мақсади. Фанни ўқитишдан максад - талабаларда рақобатбардошлик сиратегиясининг анъанавий усуллар имкониятлар ва барқарорлик рақобат назариясининг ўйинлари назариясининг замонавий моделларига бағишланган ҳам назарий ҳам амалий томонларини ўрганиш бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир. Фаннинг вазифаси - талабаларга стратегик таҳлил қилиш, бизнес сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини таҳлил қилиш узоқ муддатли ва рақобатбардошлигини аниқлайдиган бошқарув қарорлари ва ҳаракатлари бўйича хулосалар чиқаришни ўргатишдан иборат.

1.2. Рақобат стратегияси фанинг шаклланишнинг асосий тамойиллари
Рақобат-иқтисодий категория сифатида бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, уни ривожлантириш воситаси, бозор механизмининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти ўзининг етуклик даражаси ва ривожланиш хусусиятларидан қатъий назар рақобатнинг мавжуд бўлишини тақозо этади. Шу билан бирга, бозор иқтисодиёти ривожланиб бориши билан рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб, ўз шаклларини ўзгартириб боради.
Рақобат тушунчаси шу қадар серқирраки, уни қандайдир ягона умумий таъриф билан қамраб олиш мумкин эмас. «Рақобат» тушунчасини аниқлаштиришнинг баъзи бир нуқтаи назарларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Рақобат тушунчаси турли изоҳли луғат ва маълумотномаларда турлича таърифланади. Жумладан, «Язык бизнеса» номли луғатда: «Рақобат (лотинча concurrere – тўқнашув; инглизча competition, rivalry) – бозорда иштирок этаётган корхоналар ўртасидаги ўз маҳсулотларини сотишнинг энг қулай имкониятларини таъминлаш, харидорларнинг турли-туман эҳтиёжларини қондириш мақсадидаги ўзаро таъсир, ўзаро алоқа ва кураш иқтисодий жараёнидир. Рақобат ва монополия диалектик бирликни ташкил этиб, доимо бозорда бир-бирларига қарама- қарши турадилар», деб ифодаланган. Бундан кўринадики, рақобатни нафақат кураш, балки ўзаро таъсир ва алоқа жараёни сифатида ҳам талқин этилган.
Рақобат кураши ва уни ҳаракатлантирувчи кучлар, монополияга қарши бошқарув механизмлари ҳақида дастлабки тўлақонли назарий қоидалар фақат XVIII асрнинг ўрталарига келиб пайдо бўлган. Бунда классик сиѐсий иқтисод вакиллари саналган А.Смит ва Д.Рикардонинг хизматлари каттадир. Кейинги даврларда Ф.Перру, А.Маршалл, Дж.Кейнс, В.Леонтьев, Й.Шумпетер, П.Сраффа, М.Портер, Ф.Котлер ва бошқаларнинг меҳнатлари туфайли рақобат назарияси янада ривож топди. Рақобат моҳиятига тўхталар эканмиз, уни асосан уч хил ѐндашувга бўлиш мумкин. Жумладан, хулқ-атвор ѐндашуви, структурали ѐндашув ва функционал ѐндашув.
Рақобатнинг хулқ-атвор ѐндашувига А.Смитнинг қарашларини киритиш мумкин. У рақобатни бозор субъектлари ўртасида товарлар харид қилиш ва сотиш борасида қулайроқ шароитлар учун олиб бориладиган, тўғри, ҳалол, тил бириктиришларсиз кураш, мусобақа билан боғлаган. У рақобат курашининг асосий усули деб нарх ўзгаришларини билган. Бунда у жамоа иродаси (ихтиѐри) билан бошқарилмайдиган, умумий мўлжалларга эга бўлмаган бозорда қатъий хулқ-атвор қоидаларига амал қилишини қайд этган. Демак, рақобат–бозор қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштирувчи айнан ўша «кўринмас қўл»дир.
Ф.Перру рақобатни доимий таҳдидли ҳаракат сифатида тушунтиради. Инсон ўз манфаатини кўзлаб қимматроқ сотиб, арзон харид қилишга интилади. Шунинг учун рақобат билан доимий тўқашишга тўғри келади.
Структурали ѐндашувда асосий эътибор рақобатчиларнинг ўзаро курашидан бозор структураси, унда ҳукмронлик қилувчи шарт-шароитлар таҳлилига кўчиб ўтади. Масалан, К.Р. Макконнелл ва С.Л. Брюнинг асарларида айтиб ўтилишича, рақобат бозорда кўп сонли мустақил харидор ва сотувчилар мавжудлиги, харидор ва сотувчилар учун бозорга эркин кириш ва ундан чиқиш имкониятидир.
Рақобат моҳиятини аниқлашга учинчи ѐндашувни функционал ѐндашув сифатида тавсифлаш мумкин. У рақобатнинг иқтисодиѐтда ўйнайдиган ролини кўриб чиқади. Хусусан, Й.Шумпетер иқтисодий ривожланиш назарияси доирасида рақобатни эскиликнинг янгилик билан рақиблик кураши сифатида таърифлаган. Янгиликлар киритиш бозор томонидан шубҳа билан қабул қилинади, бироқ агар новатор уларни амалга оширишнинг уддасидан чиқса, рақобат механизми эскирган технологиялардан фойдаланувчи корхоналарни бозордан сиқиб чиқаради.
Бугунги кунда рақобат тушунчасининг кўплаб таърифлари мавжуд. Жумладан, Ш.Шодмонов, У.Ғафуровлар томонидан тайёрланган «Иқтисодиёт назарияси» дарслигида рақобатга берилган таърифда асосан икки жиҳат:
1) унинг иқтисодий манфаатлар тўқнашувидан иборат эканлиги;
2) юқори фойда ва нафликка эга бўлиш учун кураш илгари сурилади, яъни:
Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.
Бунда ишлаб чиқарувчилар ўртасида сарфланган харажатларининг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ фойда олиш учун кураш боради. Мана шу фойда орқасидан қувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни қулай бозорлар учун, арзон хом ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбалари учун улар орасида кураш боради.
Умумий тарзда, рақобатнинг моҳиятини очиб беришда муҳим аҳамият касб этувчи жиҳатларни қуйидагиларни келтириш мумкин:
Рақобат: Иқтисодий субъектларнинг ўз манфаатларини амалга ошириш мақсадидаги ўзаро таъсир, ўзаро алоқа ва кураши иқтисодий жараёни
Рақобат: Ишлаб чиқариш муносабатларининг шакли.
Рақобат: Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожланишининг рағбати.
Рақобат: Товар ишлаб чиқаришнинг хусусияти, унинг ривожланиши усули.
Рақобат: Ижтимоий ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришнинг мураккаб механизми.
Рақобат: Иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи
Ҳар бир бозор ўзининг хусусиятларига эга бўлишига қарамай, рақобатнинг моҳияти унинг табиати ва интенсивлигини очиб бериш ва баҳолаш имконини берувчи ягона концепция орқали ифодаланиши мумкин. Таниқли америкалик олим М.Е.Портернинг тадқиқотларига кўра, алоҳида бозордаги рақобатнинг ҳолатини бешта рақобат кучи орқали тавсифлаш мумкин:

  1. Рақобатлашувчи сотувчилар ўртасидаги беллашув (ҳар бир фирма рақобат афзалликларидан фойда олиш ва қулай мавқега эга бўлиш учун ўзининг шахсий рақобат стратегиясига амал килади).

  2. Бир-бирини ўрнини босувчи ва нарх нуқтаи назаридан рақобатбардош бўлган товарлар ўртасидаги рақобат (ўрнини босувчи товарлар томонидан юзага келган хавф туфайли вужудга келган рақобат кучлари).

  3. Янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиш хавфи (янги рақобатчилар пайдо бўлиши хавфи туфайли вужудга келган рақобат кучлари).

  4. Мол етказиб берувчиларнинг иқтисодий имкониятлари ва савдо қобилиятлари (мол етказиб берувчиларнинг имкониятлари ва савдо қобилиятлари туфайли вужудга келган рақобат кучлари).

  5. Харидорларнинг иқтисодий имкониятлари ва савдо қобилиятлари (харидорларнинг иқтисодий имкониятлари ва савдо қобилиятлари туфайли вужудга келган рақобат кучлари).

Шундай қилиб, рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди ва бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.



Download 86,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish