Йўқолиб кетди менинг шеърларим,
Зайнаб бўйнида йўқолгандек дуру маржонлар.
Ушбу байтда шоирнинг Зайнабнинг қора эканлигига ишора қилганлиги аниқ. Абу Нувос уйига келса, унга халифа ҳамёнда олтин тангалар юборибди. Аросатда қолган шоир сарой дарвозаси олдига чопиб келиб, байтдаги биттагина ҳарфни ўзгартирибди ва шеър байти ўзгача мазмун касб этибди:
Ярқираб кетди менинг шеърларим,
Зайнаб бўйнида дуру маржонлар ярқирагандек.
Яъни шоир ضاع (да`а) - “йўқолди” феълидаги “а`йн” ҳарфининг пастки унсурини ўчириб, ҳамзага айлантирди ва сўз ضاء ( даъа)- “ярқирадига” айланди. Абу Нувас тўғрисида бундай ривоятлар кўп учрайди.
Ғазал жанрида, шаҳар ишқий лирикасида маҳбубанинг гўзаллиги тавсиф этилиб, унинг ҳатти-ҳаракатлари, ширинсўзлиги ва бошқа фазилатлари тараннум этилди. Муносабатларнинг тасвирида, ҳаттоки, пардасиз тавсифлар ҳам учрар эди.
Аммо бадавий ишқий лирика (Узро шоирлари лирикаси) образларидан айни Аббосийлар даврида тасаввуф шеърияти фойдаланди. Бадавий лирикада маъшуқа образи идеаллаштирилиб, самовий покиза ва мусаффо юксак бир тимсолга айланди.
Абу-л-Атаҳия, айниқса, мол-дунё йиғишга муккадан кетганларга ёки нафсини шаҳвоний ишларга ҳирс қўйишдан қайтармаганларга нафрат билан қарайди ва бу дунёнинг энг катта иллатларидан деб ҳисоблайди. У тавил баҳрида (вазнида) ёзилган қасидаларидан бирида шундай дейди:
نصبت لنا دون التفكر يا دنيا أمانى يفنى العمر من قبل ان نفنى1
Насиб этинг бизга ўйламасдан, эй фоний дунё,
Ўлимимиздан олдин умрни завол этгувчи нарсаларни.
Халифа Ҳорун ар-Рашид олдин маишат ва ишқни тараннум этган шоирни зуҳдиётдан қайтармоқчи бўлди. Истеъдодли шоирни саройига чақириб яна ўзига бағишланган мадҳлар ёзувчи сарой шоирига айлантирмоқчи эди, аммо Абу-л-Атаҳия кўнмади. Қайсарлиги учун зарба бериб, уйига қамаб қўйишди. Шоир умрининг охиригача танлаган йўлига содиқ қолди. Унинг дунёқараши фано ва боқийликка бағишланган.
Абу-л-Атаҳия шеърларининг кайфияти тўғрисида бизга боқийлик ва фонийликка бағишланган шеъри далолат беради:
لعمرك ما الدنيا بدار بقاء كفاك بدار الموت دار فناء
فلا نعشق الدنيا احى فانما يرى عاشق الدنيا بجهد بلا
حلاوتهامروجة بمرارة و رحتها ممزوجة بعناء
فلا تمسى بوما فى ثياب مخيلة فانك من طين خلقت و ماء2
Умринг билан қасам ичаман, бу дунё боқийлик уйи эмас
Ўлим уйи тугатади сен учун ўткинчи фоний дунёни,
Асло ошиқ бўлма бу жонли яшаш дунёсига
Чунки дучор бўлар ошиқ унда жаҳду балога
Ҳаловати уни аралашган аччиқ онлар билан
Роҳати эса аралашган оғир мусибатларга
Бир кун ҳам юрма хаёлпарастлик либосида
Чунки яралгансан сен сув билан лойдан.
Абу-л-Атаҳия узоқ умр кўрди. У 80 ёшдан ошгандан кейин ўлимини яқинлашганини сезиб, охирги шеърларини ёзди. Унда у Аллоҳга мурожаат этиб, ундан мағфират сўрайди ва гуноҳлари учун қалбан надоматлар чекади:
الهى لا تعتبنى فانى مقر بالذى قد كان منى
فما لى حيلة الا رجائى لعفوك ان عفوت و حسن ظنى
و كم من زلة لى فى الخطايا و انت على ذوقضل و من
اذا فكرت فى ندمى عليها عضضت انا ملى و قرعت سنى
و لو انى صدقت الزهد عنها قلبت لاهلها ظهر المجن
يظن الناس بى حيرا و انى لشر الخلق ان لم تعف عنى1
Илоҳим, мени азобларга қўйма
Танлаган йўлимга ҳануз иқрорман.
Сендан авф сўрашдан, агар авф этсанг,
Яхши ном қолдиришдан ўзга ҳийлам йўқ.
Неча бор хатолар қилдим қилмишларимда,
Сендан эса кўрдим неъмат, фазилат.
(Қилмишим) ўйлаб надомат чекканимда, шиддатидан
Do'stlaringiz bilan baham: |