Раҳмонов Улуғбек Каримович


  Анъанавий қўшиқ ижроичилиги услуби



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 


117 
Анъанавий қўшиқ ижроичилиги услуби 
 
Режа: 
  
1. Анъанавий қўшиқ ижрочилиги услуби ҳақида маълумот. 
2. Анъанавий қўшиқ ижрочилигининг ўзига хос хусусиятлари.
3. Анъанавий қўшиқ ижрочилигининг ёшларни тарбиялашдаги ўрни. 
Ўзбек халқ қўшиқчилик санъати каттадан-кичик кўпгина халқ 
ижрочилари авлодининг узоқ даврлар мобайнидаги меҳнатлари 
туфайли юзага келган. Айрим мутахассисларнинг фикрича, халқ 
қўшиқчилари болалик даврлариданоқ халқ шевалари ижрочилик 
йўлини ўрганиб олганликлари туфайли ўзларининг табиий 
пайравларида куйлардилар. Бинобарин, ижрочилик жамоаларида 
уларни қўшиқчилик маҳорати нуқтаи назаридан тарбиялашга махсус 
эҳтиёж сезилмайди. Куйлашнинг халқ йўли эса халқ қўшиқчилик 
маҳорати билан бир нарса эмас. Қўшиқчи халқ йўлида куйлаши 
мумкин, бироқ бақироқлик, хирқироқлик, нафасни керакли маромда 
ола билмаслик, матндаги сўзларни тўғри талаффуз эта олмаслик каби 
ижрочилик нуқсонларига эга бўлиши мумкин. 
Табиийки, халқ ўртасида ижрочилик тарбиясининг восита ва 
усуллари соф ички сезиш, сўнгра уларни бартараф этиш орқали 
амалга оширилади. Бунда ўзга қўшиқчилардан ижрочилик 
маҳоратининг сирларини аста-секин ўрганишдан иборат стихияли 
жараён ҳукмронлик қилади. 
Ҳозирги замон халқ ҳаваскорлик ансамблларида ички сезиш ёки 
қолип олиш, тақлид қилиш каби воситалар етакчи услуб була 
олмайди. Энг аввало, ёш қўшиқчиларнинг ижрочилик кўникма ва 
малакаларини онгли эгаллашга интилишларига эришиш лозим. Мана 
шу мақсадда халқ ансамблларида икки услубдан фойдаланилади. 
Биринчиси—ансамблдаги халқ қўшиқларидан ашула ижрочининг 
айрим усуллари ҳамда тажрибаларини ўзлаштиришдан иборат. 
Иккинчиси—мусиқа рахбар назоратида ижрочилик кўникмаларини 
шакллантириш устида муайян тизим бўйича машқ қилиб боришдан 
иборат. 
Халқ ансамблларининг қўшиқ ижрочилигини тарбиялаш жуда 
ҳам нозик ва омилкорона ёндашишни талаб этади. Агар ансамбль 
раҳбарининг ўзи маҳоратли ижрочи бўлса ёш қўшикчиларни 
тарбиялаш жараёни олдий ва табиий кечади. Бордию раҳбарнинг ўзи 


118 
халқ қўшиқчиси бўлмаса, у хофизларнинг санъатини жиддий 
ўрганиши, уларнинг ижро йўлларини катта эътибор билан тинглаши 
ва кузатиши лозим. Бу нарса анъанавий ижрочиликдаги яхши 
томонларни кўра олиш ва ўз жамоасини тарбиялашнинг йўлларини 
тўғри танлашига имкон беради. 
Табиийки, халқ йўлида куйлай олмайдиган раҳбар қўшиқчиларни, 
халқ ижрочилик санъати нуқтаи назаридан тўғри ўргата олмайди. 
Бундай раҳбарларга «халқ овозини созлаш» йўллари билан 
шуғулланиш умуман мумкин эмас, хаттоки зарарли хамдир. Фақат 
маҳаллий куйлаш йўлларини узоқ ва ҳар томонлама ўрганишгина 
раҳбарнинг «куйлаш қулоғи»ни очади ва ансамбль ёки айрим 
товушларнинг оҳангини назорат қилишга, шунингдек у ёки бу 
товушни ўз ижросида намойиш қилиб боришга имкон беради. 
Куйлашнинг халқ йўли маҳаллий, тарихий-маданий ва бадиий 
анъаналар асосида вужудга келган қўшиқ ижрочилигининг усул ва 
воситаларидан иборат. Шунинг учун биз турли жойларга хос қўшиқ 
ижрочилигини бир-биридан фарқлай олишимиз лозим. Ҳозирги 
пайтда Ўзбекистонда қўшиқ ижрочилигининг Бухоро-Самарқанд. 
Хоразм. Фарғона-Тошкент, Сурхондарё-Қашқадарё каби тўртта 
маҳаллий гуруҳи мавжуд. Қуйида ана шу гурухларнинг хар бирига 
хос овоз жарангдорлигининг энг белгиловчи хусусиятлари ҳақида 
тўхталамиз. 
Бухоро-Самарқанд анъанавий қўшиқ ижрочилиги ёрқин маҳаллий 
мумтоз услуби, биринчи галда, ўзининг колорити билан ажралиб 
туради. Бу ҳудуднинг ўзига хослиги оҳанг—мелодик қурилиши ва 
ритми, шунингдек, махаллий шева билан шартланган динамик 
қочиримлари ва ижро этилаётган қўшиқнинг безакдорлиги, 
жимжимадорлиги билан белгиланади. Бундан ташқари бу ерда якка 
ашулачи жўрлигида ўзига хос жамоа ансамбль ижрочилиги ўта 
ривожланган. Қолаверса, «Шашмақом»нинг етук ижрочилиги кенг 
оммалашган. 
Булунғур ва Нурота атрофида эса дўмбира жўрлигида халқ 
достонларини ижро этувчи бахшилик санъати алоҳида ўрин 
эгаллайди. Бўғзида куйлаш уларнинг ижро йўлларини ташкил этади. 
Бу ҳудуддаги куйлаш йўли «ишками» ва «биниги» воситасида 
овоз чиқариш билан ифодаланади. Бухоро-Самарқанд ижро йўли 
оханг йўналиши билан тожик мусиқасига яқин келади. 
Хоразм анъанавий қўшиқ ижрочилиги Бухоро-Самарқанд қўшиқ 
ижрочилиги услубидан ўзининг махаллий услуби ва колорити, оҳанг-


119 
куйи қурилиши ҳамда ижро этилаётган қўшиқнинг мусиқий талқини 
билан ажралиб туради. Колаверса, бу ердаги қўшиқчилик мусиқий 
ижрочиликнинг рақсга мойиллиги билан алохидалик касб этади. 
Хоразм кушиқ ижрочилигининг услуб жихатидан туркман ва 
озарбайжон мусиқаси билан маълум даражада яқинлиги табиий.
Хоразм халқ мусиқасининг ўзига хослиги ва махаллий фарқини 
халқ 
достонлари 
ижросида 
хам 
қайд 
қилиш 
мумкин. 
Республикамизнинг бошқа вилоятларида достонлар факат куйланади. 
Ўзга вилоятларда достон дўмбира жўрлигида ижро этилса. Хоразмда 
достон куйлаш бўламан, ғижжак, дутор, тор ва доира каби мусиқий 
асбоблар ансамбли жўрлигида амалга ошади. Қисқаси, Хоразм 
куйлаш йўли томоқ хамда бурун ёрдамида товуш чиқариш билан 
ифоланади. 
Фарғона водийсига тааллукли қўшиқ куйлаш йўлининг ўзига 
хослигида ранг-баранг мавзудаги қўшиқлар ва «ичкари қўшиклар» 
деб юритилувчи аёллар қўшиқларидан иборат «катта ашула» алоҳида 
ўрин эгаллайди. Шу билан бир қаторда бошқа вилоятларда 
бўлганидек, бу ерла ҳам ашулачи жўрлигидаги жамоа ижрочилиги 
шакллари ривожланган. 
Кукон ва Марғилонда ҳофиз деб юритилувчи мумтоз мақом 
ижрочилари етакчи ўрин эгаллайли. Фарғона водийси ашулачилиги 
қорин ва томоқ ёрдамида товуш чиқариш билан ажратиб туради. 
Қашқадарё ва Сурхондарё халқ қўшиқчилиги йўли бошқа 
вилоятлардан яққол ажралиб туради. Бу вилоятларда дўмбира 
жўрлигига халқ достонларини ижро этувчи бахшилар етакчи ўрин 
эгаллайди. Ижро йўли эса «сўлигай» бўғиз ҳисобланади. 
Халқ қўшикларини куйлаш маҳоратини, яъни жимжимадор 
қўшиқ ижросини белгиловчи жиҳатлар куйидагилардан иборат: 
1. Нолиш—глисандо. 
2. Қочирим—мелизм, форшлаг ва мордента. 
3. Тўлқинлантириш. 
4. Ўрама.
5. Ҳалқ-сўзсиз хиргойи. 
Қушиқчи нутқи ва куйлаш йўлида улар мансуб бўлган шевалар 
алоҳида ўрин ўйнайди. Ўзбек тилида етакчи шевалар уч гурухдан 
ташкил топган. Булар: «й» ловчи, «ж» ловчи ва «г» ловчи. Фарғона-
Тошкент қўшиқ ижрочилигида «й» ловчи ўзбек шеваси етакчилик 
қилса, Қашқадарё-Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим 


120 
қисмлари «ж» ловчи шевада куйлайдилар. Хоразмда эса «г» ловчи 
шевада сўзлашадилар ва куйлайдилар. 
Халқ ашулачиларини соф куйлаш жиҳатидан тарбиялашда 
педагогларнинг аҳамияти жуда катта. Агар қўшиқчи у ёки бу 
маҳаллий кўшиқчилик мактабига хос мустаҳкам малакалар билан 
келса, педагог ундаги қимматли ва ўзига хос жиҳатларга диққатини 
қаратган ҳолда ана шу малакаларни ривожлантиришга кўмаклашиши 
лозим. Муҳими у халқ қўшиқчилиги учун ёт бўлган кўникмалардан 
қутулишга ёрдам кўрсатмоғи, бунда овоз ёзишнинг катта ёрдам 
кўрсатишига алоҳида диққат қилиши керак. Чунки, қўшиқчи ўзини 
четдан тинглаши ва ўз овозини, ижросини баҳолаши лозим. Айниқса 
ижро пайтидаги ўзини тинглаши, кўп ҳолларда, кишини алдайди, 
чалғитади. 
Халқ қўшиқчилари ижросини табиий ёки овоз ёзиш орқали 
орқали эшиттириш соф халқ қўшиқ куйлашига хос малакаларни 
эгаллашда кўп нарса беради. Бунда фақат эшиттириш учун намуна 
танлай билиш катта ўрин ўйнайди. Соф оханг танлашга алоҳида 
эътибор қаратмоқ лозим. Халқ қўшиқчиларини тарбиялашда 
уларнинг куйлашларини такомиллаштиришда шунингдек, мусикали 
тарбия воситаси сифатида турли-туман машклар беришнинг ахамияти 
катта. Энг муҳими - халқ қўшиқчиси ҳар томонлама маълумотли ва 
мусиқий саводли киши бўлмоғи лозим. Ана шундагина у шеърий 
матн устида ишлайди, унинг ғоявий-бадиий қимматига таъсир 
кўрсатувчи ўринсиз қисқартиришларга йўл қўймай ишлай оладиган 
санъаткор даражаига кўтарила олади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish