Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
Ўрта гуруҳ учун
Мусиқа тинглаш. Болаларнинг мусиқа тинглашга қизиқишларини 
ривожлантириш. Тингланган асарнинг мазмуни ва характерини 


97 
ажратиш, суҳбат қуриш ва ўз тассуротлари билан ўртоклашишга 
ўргатиш. "Какку" (Х.Мухамедов), "Касал қўғирчоқ" (П.Чайковский). 
Товушлардан оҳанглар, оҳанглардан эса куй ҳосил бўлиши 
ҳақида тасаввурга эга бўлиш. Болаларни мусиқий асарнинг 2 қисмли 
шакли билан таништириш, қисмлар ўзгаришини фарқлаш, мусиқа 
асарини мазмунини англашга ўргатиш. "Қор" (Ш.Ёрматов), 
"Қўғирчоғим алла-ё" (X. Муҳамедов). 
Асар кайфияти ва уни очиб берувчи ифода воситалари ҳақида 
суҳбатлар ташкил қилиш ("Қўнғироқчалар" В. Моцарт, "Арқон 
сакраш" А. Хачатурян), халқ куйларидаги халқона оҳанглар билан 
таништириш ("Норим-норим", "Дўлонча" ўзбек халқ куйи, "Чаманда 
гул" ўзбек халҳ қўшиғи,). Тинглаш учун қуйидаги асарлар тавсия 
этилади: "Айиқ ва қушчалар" (Р. Ребиков), "Қувноқ рақс" (А.Берлин), 
"Бинафша" (Ғ.Қодиров), "Барабан" (В. Кубинская), "Улоқчам" (С. 
Бобоев), "Типратикон" Н. Норхўжаев. 
Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. Мусиқа асарларининг қисмлар 
ўзгаришига қараб ҳаракатларни ўзгартириш, марш, қўшиқ, рақс 
куйларига мос ҳаракатларни бажариш, бошловчининг кетидан 
мусиқага мос юриш, югуриш ва сакраш. Рақс ҳаракатларининг 
номларини билиш ва уларни бажаришда қўл ҳаракатларини эркин ва 
майин бўлишига ўргатиш. 
4-5 ҳаракатни кетма-кет, ўзаро бир-бирмга боғлаб ҳамда мусиқага 
мослаб ижро эта олиш. Рақсларда кайфиятларни билдирувчи 
ҳаракатлардан "йўқ", "аразлаш", "ярашиш" ва ҳ.к. ифода этиш, юз, кўз 
имо-ишорасининг берилган кайфиятга мос бўлишига ўргатиш. Гуруҳ 
бўлиб, кичик гуруҳларга бўлиниб, якка ҳолда ҳаракатланишга 
ўргатиш. хонанинг бир қисмидан иккинчи қисмига (марказдан 
бурчакка, ўнгдан чапга ва ҳ.к.) ўтишда ўз ҳаракатларини бошқара 
олиш. 
Болаларни доира бўйлаб ҳаракатланиш, юриш ва енгил югуришга 
ўтиш, доирада машқлар бажариш, бир оёқни олдинга чиқариб, 
товонига қўйиш ўргатиш. Турли атрибутлар билан машкдар 
бажариш. ("Баргчалар", "Доирачалар билан рақс ("Шиқилдоқлар 
билан рақс", "Тасмалар билан рақс "Гуллар билан рақс"). 
Халқ ўйинларини ўргатиш. 
Рақс. Болаларни йил бошида сочма, бир жойдаги рақслардан 
("Ярашамиз "Қўғирчоқлар рақси", Ўйнайман» М.Икрамова") секин-
аста доира бўйлаб ҳаракатланиб ижро этиладиган рақсларни 


98 
"Қорпарчалар рақси","Пахтаой" узб халк мусиқаси «Рўмолим» ўзбек 
халк куйи, ўргатиб бориш. 
Жуфтли рақслар ижро этиш ("Ўтирамиз-турамиз", "Полька"), 
алохида ўғил болалар ва қиз болалар ҳаракатларидан тузилган 
рақсларни ўргатиш, халқ лапарларидан айрим намуналар билан 
таништириш. 
Қўшиқ айтиш. Қўшиқнинг сўзларини аниқ ва дона-дона талаффуз 
этиш, с-8 ижрочилик кўникма ва малакаларини таркиб топтириш, 
биргалиқда куйлаш, ансамбл ва якка ҳолда куйлаш кўникмаларини 
ҳосил қилиш. "Куз", ''Сариқ баргчалар", "Қувноқ болалар қўшиғи" 
(М.Икромова), "Пахтаой", "Боғчамиз" (Ғ.Қодиров), "Шамол" 
(С.Абрамова). 
Куйлаш вақтида елка, бош ва оёқдарни тўғри тутиш ва тўғри 
нафас олишга ўргатиш. Болаларнинг овозларига шикаст етказмай. 
секин-аста ривожлантириш. "Қорбобо", "Қуёнлар" (Ғ.Қодиров), 
"Олма" (К.Абд)'ллаев), "Оппоқ қантим" (Д.Зокиров), "Бир, икки, уч" 
(Н. Норхўжаев), "Иноқ ўйнаймиз" (Ф. Назаров), "Этикчам", 
"Чилдирма" (Д.Омонуллаева). 
Қўшиқ репертуарини болаларнинг ёшига мос турли мавзудаги 
қўшиқлар билан бойитиб, уларнинг нутқ ва тафаккурлари, теварак-
атроф, байрам ва сайллар, урф-одатлар ҳақидаги билимларини 
бойитиб бориш, она Ватанга меҳр-мухаббат ва ватанпарварлик 
туйғуларини шакллантириш. "Дўмбоқчалар кўшиғи" (Х.Раҳимов), 
"Онажон" "Кўзмунчоқ" (З.Қаюмова), "Арча" (А.Берлин), "Биринчи 
қор", «Қурбака» Д.Омонуллаева "Келди яна баҳорой", "Юртимда 
байрам бўлсин" (Л.Турсунова), "Турналар", "Камалак", "Баҳор 
гуллари" (М.Икромова), "Шамол" (С.Абрамова), "Қўшигимиз 
авжида" (Т.Азимов), "Саъва" (С.Абрамова), "Чаманда гул" (ўзбек 
халқ кўшиғи "Тойчогим" С.Бобоев, "Ёмгир томчилайди" Д. 
Омонуллаева). 
Болалар чолғу асбоблари билаи таништириш. Металлофон, 
доирача, ёғоч қошиқчалар билантаништириш. Уларнинг номларини, 
чалиш усулларини билиш, овозидан фарқлаш.
Товушлар ҳақида тушунча бериш, уларни фарқлашга ўргатиш.
Қўнғироқчалар, 
бубен, 
шиқилдоқчалар, 
каби 
болалар 
чолғуларида катталарга жўр бўлиб чалиш ("Оқ теракми, кўк терак" 
ўзбек халқ қўшиқлари, "Олатой" ўзбек халқ куйи, "Пьеса" А.Левиев, 
"Жўжаларим" М.Хусейнли (парча), "Марш" А.Муҳамедов (парча)). 


99 
Мусикий таълимий ўйин. Болаларни чаққонлик, зийракликка 
чорлаш 
билан 
бир 
вақтда 
мусиқани 
диққат 
эътиборни 
ривожлантирувчи "Рўмолчани узат", "Тулки ва товуқлар", "Қуёнлар 
ва айиқ", "Оқ теракми-кўк терак" ўйинларини ташкил қилиш. Давра 
кўшиқларида мустақил ҳаракатланишга ўргатиш ("Баҳор гуллари" 
М.Икромова).
Мусиқий-таълимий 
ўйинлардан 
"Мусиқали 
сандиқча", 
"Исмингни куйлаб бер", "Қайси чолғу яширинган", "Қўнғироқчалар", 
, "Юрамиз-югурамиз", "Ўрмонда", "Қуёш ва булут", "Мушук ва 
мушукчалар", "Қуш ва кушчалар", "Қувноқ мусиқачилар", 
"Капалаклар ва гуллар", "Қўғирчоқ-ўйинчоқ", "Ким келяпти", "Қайси 
чолғу чаляпти" «Қувноқ паровоз» ўйинларини такшил этиш. 
Мусиқага оид маълумотлар. Болаларда мусиқий ва шовқин 
товушлар ҳақида тасаввур пайдо қилиш ва уларни фарқлашга 
ўргатиш. Товушнинг баландлик. тембр, динамик хусусиятларини 
болаларнинг ёшлари ва имкониятларига мос ҳолда тушунтириш. 
Фортепиано, доира чолғулари ҳамда металлофон, бубен, 
қўнғироқча каби болалар чолғулари билан таништириш, улар 
ижросидаги куйлардан баҳраманд қилиш. 
Марш, рақс, қўшиқ ҳақида илк тушунчалар ҳосил қилиш. 
Ўкув йили охирида бола: 
• айрим чолғу асбобларида чалиш усулларини билади; 
• айрим чолғу асбобларини овоз тембрвдан фарқлай олади; 
• болалар чолғуларидан ташкил топган оркестрда каттталар
ёрдамида иштирок эта олади; 
• ўз ҳаракатларини мусиқага мослай олади. 
• хор бўлиб, ансамбл ва якка ҳолда куйлайди;
• фортепиано, доира, карнай чолғу асбобларини кўриниши ва 
овозидан фарқлайди, номларини билади;
4-5 ёшли болалар билан ўтказиладиган эрталиклар 
Эрталиклар 
Утказиш вақти 

Меҳржон байрами 
25-октябь-5 ноябрь 

Арча байрами 
2 5 - декабрь-30-декабрь 

Онажонлар байрами 
5-7 март 

1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя 
ҳилиш куни 
1-июнь 


100 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish