Раҳмонов Улуғбек Каримович


Аккордлар. Аккордлар хақида тушунча



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
Аккордлар. Аккордлар хақида тушунча 
 
Режа:
1. Аккордлар хақида маълумот.
2. Аккордларнинг мусиқа ижросидаги ўрни.
Терция бўйича жойлашган ёки жойлашиши мумкин бўлган 
ҳамда бир вақтда қўшилиб эшитилган уч ва ундан ортиқ товушларга 
аккорд дейилади.
Учта товушдан иборат терция бўйича жойлашган аккорд 
учтовушлик дейилади.
Аккорд пастки товушдан юқорига қараб тузилади. 
Учтовушликнинг қайси ҳолатда бўлиши шу учтовушлик 
таркибига кирадиган терцияларнинг жойлашув тартиби ва ҳолатига 
боғлиқдир. 


40 
Катта ва кичик терциялардан учтовушликнинг тўрт хили ҳосил 
бўлади. 
1. Мажор ёки катта учтовушлик кат. 3 ва кич. 3 дан тузилади ва 
икки четидаги товушлар соф 5 интервалидан иборат бўлади. 
2. Минор ёки кичик учтовушлик кич. 3 ва кат. 3 дан тузилади
икки четидаги товушлар соф 5, интервалидан иборат бўлади. 
3. Орттирилган учтовушлик иккита кат. 3 дан тузилади. Икки 
четидаги товушлар оралиғи орт. 5 дан иборат бўлади. 
4. Камайтирилгап учтовушлик иккита кич. 3 дан тузилади. Икки 
четидаги товушли оралиғи кам. 5 дан иборат бўлади. 
Мажор Минор Камайтирилган Орттирилган 
учтовушлиги учтовушлиги учтовушлик учтовушлик
Мажор ва минор учтовушлигидан хосил бўлган барча 
интерваллар охангдош интервалларга киради. Уларга орттирилган 5 
ва кам 5 дан иборат Демак мажор ва минор учтовушликлар эса 
охангдош бўлади, орттирилган ва камайтирилган учтовушлар эса но 
охангдош бўлади.
Аккорд товушларининг терция бўйича жойлашган бўлса унга 
аккорднинг асосий кўриниши дейилади. Аккорднинг хар бир товуши 
мустақил номга эга. Товушларнинг номлари эса асосий кўринишдаги 
аккорднинг пастдан юқорига томон жойлашган товушлари хосил 
қилинган интерваллар номидан келиб чиқади. 
Учтовушликнинг энг пастки, яъни асосий товуши — прима 
иккинчи ёки ўрта товуши —терция, учинчи ёки юқори товуши— 
квинта деб аталади. 
Учтовушликда товушларнннг жойлашуви қуйидаги тартибда
ўзгарса, яъни энг пастки товуши терция ёки квинта бўлса бу хилдаги 
тузилма учтовушлик айланмаси дейилади.
Учтовушлик иккита айланмага эга. Биринчисига секстаккорд 
дейилади, унда прима товуши бир октава юкорига кўчирилади, 
иккинчи айланмаси квартсекстаккорд дейилади бунда прима билан 
терция бир октава юқорига кўчади. 
Секстаккорднинг 
пастки 
товуши 
терция 
бўлади, 
квартсектаккорднинг пастки товуши эса квинта бўлади:
C-dur 


41 
Асосий кўриниш 1-айланмаси 2-айланмаси 
Секстаккорд олти (6) рақами билан белгиланади, чунки бу аккорд 
пастки товушни юқорига кўчириш натижасида секста интервалининг 
ҳосил бўлиши билан ифодаланади.
Квартсекстаккорд олти — тўрт — рақамлари билан белгиланади. 
Аккорд асосий товушдан прима ва терция томон тузилади.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish