Рaмa мaтериaллaр олиш технологияси



Download 4,45 Mb.
bet22/32
Sana16.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#678333
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
Аитова ШАХЛО монография111

3.6-жадвал
Таркибида базальт, алюминий гидроксид ва сурма уч оксиди тутган ёнғинга юқори чидамли изоляцион массанинг хоссалари

Кўрсаткичлар номи



Тавсия этилган таркибдаги миқдори

Мустаҳкамлик, МПа

0,7-0,9

Нисбий узунлиги, кам эмас %

200

Сув ютилиши, кўп эмас %

0,25

Босим остида 2 соат ичида сув ўтказмаслиги, кам эмас %

-

Термостатлашдан кейинги чўкма, кўп эмас %

0,5

Эгилувчанлиги, шартли бирлик, кам эмас

0,24

Ёнишгача бўлган вақт, сония

40-45

Ўчиб бўлгунча бўлган вақт, сония

25-30

Биз олиб бораётган тадқиқот жараёнида ишлаб чиқарилаётган мавжуд аналогларидан юқори кўрсатгичлар олинди. Бу таркиб узилишда нисбий узайиш бўйича юқори кўрсаткичларга эга, аммо когезион мустаҳкамлик етарлича эмас. Шунинг учун, унинг асосида аралашмасига мустаҳкамловчи тўлдирувчилар киритилиши зарур деган хулосага келдик. Мустаҳкамловчи тўлдирувчилари таъсирини ўрганиш натижалари (3.8- ва 3.9-рaсмларгa қaрaнг) келтирилди.




Тақдим этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, базальтнинг юқори миқдори ошиши натижасида мустаҳкамликнинг узилиш қиймати пасайган. 3.8-расмда келтирилган маълумотлардан базальтнинг киритилиши узилиш вақтида нисбий узайишнинг сезиларли пасайишига олиб келади. Бироқ, унинг 60 массаси миқдорида ушбу кўрсаткичнинг қиймати жуда юқори даражада 500 % га тенглиги аниқланди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, госсипол смоласи асосидаги таркиб термостатлашдан кейин сиқилиш йўқлиги билан ажралиб турарди. Бу, ўз навбатида смоланинг қисман тикилган маҳсулот эканлиги билан боғлиқдир.
3.10-расмда ўрганилаётган массанинг пластиклиги базальт миқдорига боғлиқлигини кўрсатади. Базальт миқдори 6,0 массага ошиши эгилувчанлик 0.2 шартли бирлик ҳолатига тушади.
Кейинги тaдқиқотларимизни изоляцион материал сиртига сепиладиган қумнинг характерларини ўрганишга ва уни алмаштирувчи маҳаллий ноорганик моддаларни топишга бағишладик.
Лаборатория шароитида Хоразм вилояти турли шаҳар ва туманларида 5 йилгача эксплуатацияда бўлган картон асосли ўрама материаллардан том ёпгичларнинг тахлили олиб борилди. Тахлилда йирик донали минерал сепмали қатлам йўқолиб, юза қатлами турли даражадаги дарзлар тўри билан қопланганлиги аниқланди. Тaдқиқотларда эритиб қопланган рубероидларнинг юза қатламидан йирик донали сепманинг қўшиш рубероиднинг битумли қатлами билан сепманинг адгезияси ёмонлашувига олиб келиши исботланди. Битум қатлам ва сепма орасидаги боғлиқликнинг бузилиши биринчи навбатда сувнинг ажратувчи таъсири билан тушунтириш мумкин. Суюқлик юпқа қатламларнинг хоссалари бу суюқликларнинг оддий холатдаги хоссаларидан фарқ қилади. Суюқликнинг юпқа қатламлари таранг пластик холатида бўлиб, юқори мустахкамликка эга ва қаттиқ жисмларга ўхшаш бўлиб қолади. Микроорганизмлар ичига ўтувчи адсорбцион қатламлар нафақат бу дарзларни кенгайтирадилар балки унинг бирлашишини секинлаштирадилар. Ундан ташқари музлаганда сув ҳажми 9 % га ошади ва дарз деворига ички босимни ҳосил қилади, бунда дарзнинг тўрида кучланиш концентрацияланади ва улар сепма доначаларини битум қатламидан узиб олишга интилади. Шундай қилиб эксплуатация даврида сепма доначалари хар доим сувнинг ажратувчи кучлар таъсирида бўлиб (мусбат ҳароратларда ва сув музлаганда), ўрама материал қопловчи қатламидан доначаларни узиб олишга интилади. Натижада йирик ўлчамли сепма бу қатлам билан боғланишни йўқотади ва ёмғир ёки қор таъсирида сув билан ювилади.
Тaдқиқотларимизнинг кейинги босқичида ушбу камчиликларни такрорламаслик мақсадида изоляцион материалнинг юзасига қум сепмалар ўрнига талькни ишлатиш мумкинлиги ижобий натижаларга олиб келиши исботланди. Бунинг учун 0,1-0,3 ўлчамли тальк минералидан фойдаланиш оптимал натижаларга олиб келиши аниқланди. Сепма донасининг шаклини ўртача диаметри 0,1-0,3 мм бўлган шар ва орасидаги масофани доначанинг диаметрига тенглиги асосланди. Қопловчи битумли қатламнинг қалинлиги 1мм, ҳарорат ўзгаришида доначаларнинг ўлчамлари ўзгармайди, чунки кварцнинг α коэффиценти   град-1 га тенг бўлиб, қопловчи қатлам учун қўлланиладиган госсиполли битумли қопламанинг α коэффицентидан 400 марта кам (  град-1. Тaдқиқотлардан кўриниб турибдики, сиртга сепиладиган қумнинг ўрнига тальк кукуни ишлатилса, изоляцион материалнинг умрибоқийлиги таъминланади. тaдқиқотларда ўрганилган битумли қатлам билан сепманинг таъсирлашиш схемаси шуни аниқлашга йўл қўйиб бердики, фойдаланиш жараёнида битумли қатлам билан сепма доимо мусбат ҳароратларда содир бўладиган таъсирлар битумли қатлам ва сепмалар орасидаги микротешикларда (капилляр) сувларнинг музлаши остида бўлади. 1,0 мм атрофида бўлган дон катталигига эга қумсимон сепмалар мисолидаги олиб борилган тaдқиқотлар шуни кўрсатдики, микротешиклардаги сепманинг донига бўлган капилляр босим 0,078 кгс/см2 (7,78 кПа) гача етиши мимкин. Бу ўз вақтида битумли қатлам билан сепманинг донини ёпишишига тўсиқ бўлишига олиб келади. Ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, қумсимон сепма 4-5 йил эксплуатация жараёнида том ёпиш тўшами юзасининг 50% йўқотилади. Шу сабабдан қумсимон сепма том ёпиш маҳсулотларнинг ҳимоя қатлами сифатида тавсия этилмайди. Олиб борилган тaдқиқотларга кўра 0,1-0,3 ўлчамли тальк минералидан фойдаланиш оптимал натижаларга олиб келиши аниқланди.



Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish