Кўрсаткич
|
Резина қатрони
|
Мустаҳкамлик, МПа
|
0,6-0,8
|
Нисбий узунлиги, кам эмас %
|
200
|
24 соат ичида сув ютилиши, кўп эмас %
|
0,2
|
Термостатлашдан кейинг чўкма, кўп эмас %
|
0,1
|
0C юқори бўлмаган ҳароратда д=5 мм брусдаги эгилувчанлиги
|
-60
|
Босим остида 2 соат ичида сув ўтказмаслиги, кам эмас %
|
0,2
|
Пластиклиги, шартий бирлик, кам эмас
|
0,25
|
Ушбу резина қатрониниг техник параметрлари бошқа аналогларидан қолишмаслиги солиштирилди.
Расм 3.9.«Амадина» МЧЖ (Тошкент) корхонаси резина қатронининг суткалар давомидаги сув шимувчанлиги
3.5-жадвал
Турли саноат ускунасида ишлаб чиқарилган госсипол смоласи ва резинали аралашмаларнинг хусусиятлари
Кўрсаткичнинг номи
|
Урганч ёғ-мой АЖ госсипол смоласи асосидаги композиция + 5% РҚ
|
Янгийўл ёғ-мой АЖ госсипол смоласи асосидаги композиция+ 5% РҚ
|
Каттақўрғон ёғ-мой АЖ госсипол смоласи асосидаги композиция+ 5% РҚ
|
Когезион мустаҳкамлик, МПа
|
0.67
|
0.75
|
0.68
|
Бўлинишдаги нисбий узунлик, %
|
240
|
220
|
240
|
Сув ютилиши, % масса
|
0.11
|
0.08
|
0.15
|
Эгилувчанлиги, шартли бирлик
|
0.27
|
0.25
|
0.29
|
Шуни айтиб ўтиш жоизки, тaдқиқотлар натижасида олинган таркиб нафақат ёнишга юқори чидамлиликка эга бўлиши, балки том ёпиш ва гидроизоляцион маҳсулотларга қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бериши керак. Шу мақсадда антипиренлар сифатида биз сурма уч оксиди, алюминий гидрооксид ва базальтни қўлладик. Ушбу маҳсулотларни танлашда уларнинг кенг тарқалиши ва уларнинг ишлаш механизми етарли даражада ўрганиб чиқилганлиги билан асосланади [53,59,60,61]. Улар ёнишнинг асосий секинлаштирувчилари ҳисобланади.
Сурманинг уч оксиди синергист сифатида ишлатилади, алюминий гидрооксиди юқорида келтирилган антипиренлардан сезиларли даражади арзонроқ, аммо у фақатгина юқори консентрациялардагина самарали ва унинг юқори тўлдирилган резинали аралашмаларда қўлланилиши уларнинг хусусиятларини ёмонлаштириши мумкинлиги исботланди. Бу фактлар махсус тайёрланган моделли аралашмаларнинг (100 масса госсипол смоласига 0 дан 10 гача масса миқдорида сурма уч оксиди, алюминий гидроксид ва базальт минерали киритилди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ушбу диапазон миқдоридаги алюминий уч оксидни киритиш физик-механик хусусиятларига, шунингдек ўрганилаётган резинали аралашмаларнинг сув ютилишига сезиларли таъсир ўтказмайди.
Оловга чидамлилик қуйидагича баҳоланди: намуна 45° бурчак остида очиқ оловга ўрнатилди, унинг ёнишига қадар вақт аниқланди ва унинг тўлиқ ёниб ва оловдан олгандан кейин ўчгунга қадар вақти белгиланади. Тадқиқотлардан сўнг, биз ўрганилаётган резинали аралашмага жадвал 3.8 да кўрсатилган миқдорда антипиренларни киритилса ўзи ўчиш хусусиятига эга бўлишини аниқлади. Ундан ташқари, агар аралашма антипиренларсиз 5-10 сонияда ёнишни бошласа, кўрсатилган антипиренга эга бўлган резинали аралашма эса 40-45 сонияни ташкил этди.
Ўзининг хусусиятлари бўйича бу масса ушбу турдаги маҳсулотларга қўйилган талабларга тўлиқ мос келади. Ишлаб чиқарилган резинали аралашманинг сув ютилиш кинетикаси ўрганилди. Тавсия этиладиган антипиренларнинг миқдори қуйидагича: алюминий гидрооксиди – 2,9 %; сурма уч оксиди- 2,4%, базальт минерали – 2,5%. Унда қуриш тезлиги сув ютилиш тезлигидан сезиларли даражада юқори эканлиги кўрсатилди. Шуни таъкидлаш жоизки, тайёрланган таркибни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилган том ёпиш маҳсулотлари ёнғиндан ҳимоя қилиш синовига кўра Г2 ёнилғи гуруҳига мос келиши аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |