1.
Республикамиз уалуксиз таълим тизимида замонавий ахборот
технологияларидан фойдаланиш, электрон ўқув адабиётларини
яратиш, улардан таълим тизимида, хусусан масофали таълимда
фойдаланиш педагогик муаммо сифатида
илмий таҳлилга
муҳтож.
2.
Таълим сифатини таъминлашда
ахборот технологияларининг
имкониятларини аниқлапггириш лозим.
3.
Олий таълим муасссаларида ахборот коммуникация технология-
ларидан фойдаланиш чора-тадбирлари меъёрий ҳужжат тарзида
ишлаб чиқилиши зарур.
4.
Таълим мазмуни ва тўпланган бой илмий ахборотларнинг унда
акс этиши орасида узилиш вужудга келмоқда. Шу сабабдан
ўқитишни ва ўқув материалларини баён этишни такомиллаигги-
риш тамойилларини қайта қараб чиқиш зарур.
5.
Масофали таълим ва унда электрон дарсликлардан фойдаланиш-
нинг педагогик имкониятлари илмий таҳлилга муҳтож.
6.
Олий таълим тизими учун электрон дарсликлар яратиш ва улар-
дан масофали таълимда фойдаланиш механизми яратилиши ло-
зим.
7.
Республикамиз таълим тизимига хос электрон ўқув адабиёти
(ЭЎА) структураси, ЭЎА яратиш босқичлари, ЭЎАга қўйиладиган
психологик-педагогик талаблар яхлит тизим шаклида тадқиқот
этиш лозим.
8.
ЭЎАни яратиш бўйича
асосий мезонлар, ЭЎА мазмуни, дизайни
ва шакли уйғунлиги бўйича асосий мезонлари, ЭЎА яратишда
таяниладиган дидактик тамойиллар яратилиши лозим. Акьана-
вий дарсликдан электрон дарсликнинг афзаллик томонлари
таълим олувчилар учун аниқ ўқиб олишлари керак.
9.
Таълим босқичлари учун барча фанлардан туркум электрон дарс-
ликлар яратилиши ва улар ташкил этиладиган масофали таълим
порталига жойлаштирилиши лозим.
10. Яратиладиган электрон дарсликлар Ўзбекисгон Республикаси
Давлат патент идорасидан расмий рўйхатдан ўтиши, кенг миқёсда
фойдаланиш учун тавсия олиниши лозим.
11. Яратилажак электрон
дарсликнинг икки версияси, яъни маълу-
мот ташувчи қурилма CD компакт дискдаги ва интернет версия-
лари бўлиши лозим.
12. Олий таълим муассасаси Интернет-фазосини ташкил этиш ғояси
(интернетга уланган ва уланмаган олий таълим муассасалари
учун)ни тугал амалга ошириш лозим. Унинг дасглабки варианти
таркибий тузилиши, ҳеч бўлмаганда ўқув тарбиявий ва илмий-
услубий ишлар ҳамда талабаларни фанлар б)'йича қўллаб-
қувватлаш,
олий
таълим
муассасасининг
Web-саҳифаси,
ўқитувчиларнинг
индивидуал портфели, фанлар бўйича ўқув
дарсларининг услубий таъминоти каби бўлимлардан иборат
бўлиши лозим.
13. Илгор хорижий мамлакатлар таълим тизимида қўлланилаётган
масофали ўқитиш моделлари (бирламчи, иккиламчи, аралаш,
консорциум, францайзинг, валидация, узоқлашган аудитория,
лойиҳалар)дан танқидий фойдаланган ҳолда улардан республи-
камиз таълим тизимига мосини танлаш лозим.
14. Масофали таълимда ўқитувчи фаолиятини аниқлаштириш ло-
зим.
15. Олий таълим тизими ўкув жараёнига янги ахборот технологияла-
рини жорий қилиш учун босқичма-босқич қуйида
келтирилган
муаммоларни ечимини топиш лозим:
■ олий таълим муасссалари, педагогик кадрларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш институтларидаги мавжуд ахборот
коммуникация технологиялари базаси ҳолатини таҳлил қилиш
ва баҳолаш;
■ олий таълим муасссалари моддий техник базааш и такомил-
лаштириш йўлларини белгилаш;
■ педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
институтлари ва ОТМ ахборот технологиялари ва масофали
ўқитиш марказларини ташкил этиш вазифаларини аниқ белги-
лаш;
■ олий таълим тизимида ўқитиладиган фанлар бўйича электрон
дарсликлар, виртуал стенд ва лабораториялар
яратиш механиз-
мини Hiibiao чиқиш;
■ олий таълим тизими учун масофали ўқитиш курсларини яра-
тиш механизмини ишлаб чиқиш;
■ олий таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияла-
ридан фойдаланишнинг бажарилишини назорат қилиш техно-
логиясини такомиллапггириш лозим.
Асосий мақсад ва вазифалар
Таълим тизимини кетма-кет ва босқичма-босқич ахборотлашти-
ришдан
асосий маҳсад
қуйидагилар:
• замонавий ахборот-коммуникация технологияларини таълим
тизимига жорий қилиш механизмини ишлаб чиқиш;
• ўқитиш жараёнининг ахборотлашган тизимини яратиш, уни за-
монавий технологиялар асосида бошқариш системасини ташкил
этиш.
Таълим тизимига илғор педагогик ва
ахборот технологияларини
тагбиқ этиш, таълим муассасаларининг моддий техник базасини
ҳолатини танқидий баҳолаш ва такомиллаштиришдаш
асосий вазифа-
лар
қуйидагилардан иборат:
• янги ахборот технологияларини ўқув жараёнига татбиқ этиш
учун лозим моддий-техника базасини яратиш;
• ўқув жараёни учун янги ахборотлашган таълим технологияла-
рини яратиш ва қўллаш;
• талабаларни замонавий ахборот ва коммуникация технология-
лари соҳасида билим ва куникмаларини шакллантириш;
• таълим тарбия ва ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оши-
риш.