10. Истеъмолчиларда маҳсулот (хизмат) ҳақида фикрлар шаклланишида
ижтимоий тармоқларнинг роли ўсиш бориши.
11.
Интернет
тармоғида
бизнес
юритадиган
компаниялар
капиталлашувининг асоссиз равишда ўсиши ва криптовалюталар
қийматининг ўсиши ҳисобига молиявий “пуфак”лар сонининг ўсиши.
12. Интернет-рекламанинг ривожланиши электрон бизнесга рекламада
пул ишлаб топиш имконини берди, яъни реклама харажатлари модели
“рекламадан даромад” моделига айланди.
Ҳозирги пайтда интернет тармоғида бизнесни йўлга қўяётган
компаниялар кўпинча рекламага сарфлаган пулдан анча кўпроқ миқдорда
рекламада пул ишлаб олади. Анъанавий равишда рекламада фақат реклама
агентликлари пул ишлаб топарди.
13. Ҳозирги кунда ишбилармонлар нафақат моддий, балки электрон,
рақамли товарларни сотиш имкониятини қўлга киритган. 2019 йил интернет-
савдо бозори 849 млрд. сўм миқдорида баҳоланди. Интернет-савдо бозорининг
ўсиши шароитларида рақамли товарлар ва чипталар сотишдан компаниялар
даромадининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Электрон тижоратда авиа ва
темир йўл чипталари сотиш энг катта улушга эга.
14. Интеллектуал мулк ҳуқуқларига янги лицензиялар, яратилган
маҳсулотга эгалик ҳуқуқи, ҳаммага тегишли бўлган халқ лицензиялари пайдо
бўлиши.
Масалан, интеллектуал мулкка халқ эгалиги: Creаtive Commons (СС)
лицензиялари, эркин дастурий таъминотга (ДТ) жамият лицензияси.
15. Виртуаллаштириш бўйича хизматлар ДТ ва компьютерлар ишлаб
чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқаради.
Ҳаттоки, Sony корпорацияси фақат корпоратив буюртма асосида
ноутбуклар ишлаб чиқара бошлади. Мижоз, масалан, банкда сифатли сервис
олишда янада талабчан бўлмоқда, у жамоат транспортида ҳам худди шундай
хизмат кўрсатилишини кутади.
16. Олий таълим муассасалари битирувчилари чуқур билимга
эгалигининг ярим парчаланиш тезлиги ортиши ва таълим жараёнида олинган
чуқур билимга эгалик билан реал иш ўринларида зарур профессионал чуқур
билимга эгалик ўртасида тафовутнинг тобора ўсиб бориши.
17. Бизнес-моделлар ўзгариши. Рақамли иқтисодиёт аломатлари бизнес-
моделларида ўз аксини топади, бу эса бошқа бозор иштирокчилари томонидан
занжир реакциясини юзага келтиради, бу ерда мослаштирилган товар ва
хизматларга йўналтирилганлик, шахсийлаштирилган хизмат кўрсатишга
ўтиш,
е
-тижорат вситаларини компаниялар ривожланиш стратегиялари ва
бизнес-архитектурага киритиш энг оммавий ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: