таъсир этиши, оддий фойдаланувчига кўплаб имкониятлар тақдим этиши ва
шу тариқа бозор имкониятларини кенгайтиришига атиги бир нечта мисол,
холос.
Бироқ кўп сонли афзалликлар билан бир қаторда рақамли ўзгартириш
маълум бир рисклардан ҳам холи эмас:
•
кибер таҳдидлар риски;
•
одамлар хулқ-атворини бошқариш учун улар ҳақида маълумотлардан
фойдаланиш;
•
ишсизликнинг ўсиши, маълум бир касблар йўқ бўлиб кетиши;
•
рақамли таълимда узилиш, бунинг оқибатида фаровонликда узилиш
ва ҳ.к.
Автоматлаштирилган ўзаро алоқа жараёнларида иштирок этадиган
субъектларнинг (давлат, юридик ва жисмоний шахслар) ҳаётий аҳамиятга эга
бўлган манфаатлари, қоидага кўра шундан иборатки, уларнинг иқтисодий,
сиёсий ва бошқа фаолият томонларига алоқадор ахборот қисми, махфий
тижорат маълумотлари ва шахсий маълумотлар очиқ бўлиши ва ноқонуний
фойдаланишдан ҳимоя қилинган бўлиши лозим. Ахборотлашган жамиятнинг
асосий ижобий ва салбий томонлари келтирилган (1.1-жадвал).
Рақамли инқилоб соҳасида карвонбоши бўлган компаниялар нафақат
сезиларли устунликларни қўлга киритади, балки катта рискларни ҳам ўз
зиммасига олади. Ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири турли
давлат тузилмалари ва тижорат ташкилотлари, шахсий маълумотларнинг
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Сўнгги пайтларда тобора
катта ҳажмдаги ахборот, жумладан, алоҳида шахслар, ташкилотлар ёки
давлатлар
учун
муҳим
бўлган
маълумотлар
автоматлаштирилган
тизимларидан фойдаланган ҳолда сақланади, қайта ишланади ва узатилади.
Ахборотни қайта ишлаш тизими ахборотни автоматлаштирилган қайта
ишлашни бажариш учун зарур бўлган техник воситалар ва дастурий таъминот,
шунингдек, персонал ҳаракатлари ва ахборотни қайта ишлаш усуллари
йиғиндисидир.
Ҳаттоки, ўн беш йил олдин ахборот иқтисодиёти ҳаётга татбиқ
этишнинг бошланғич босқичида бўлган пайтларда ахборот хавфсизлиги
бўйича мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра, бу пайтга келиб,
маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги тушунчаларда катта ўзгаришлар
қайд этилган. Ахборот хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-
тадбирлар иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирганда, кўпчилик,
биринчи навбатда, вируслар ва хакерлардан ҳимоя қилишни назарда тутади,
лекин етакчи ташкилотларнинг ҳисоботларига кўра, энг катта зиённи сўнгги
ўн йилликда инсайдерлар (компания ходимлари) келтиради, мисол учун,
Computer Crime аnd Сecurity Сurvey ФҚБ йиллик ҳисоботларида келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: