1.Абдурауф Фитрат
Абдурауф Фитрат (1886, Бухоро шаҳри, Бухоро Амирлиги — 4-октабр, 1938, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР) — ўзбек тарихчиси, филолог, таржимон, ёзувчи, драматург ва шоир, замонавий ўзбек тили ва адабиёти асосчиларидан бири, Ўрта Осиё жадидчилигининг таниқли вакилларидан бири, биринчи ўзбек профессори (1926).
Жадидчилик миилий маърифатпарварлик ҳаракатининг тарафдори. Туркияда ўқиган. Инқилобга қадар Ўрта Осиёни Россиядан озод қилиниши ҳаракатларида фаол қатнашган, полиция назорати остида бўлган.
Туркиядаги „Ёш турклар“ ҳаракатидан илҳомланиб, Бухорода „Ёш бухороликлар“ партиясини тузган, унинг маънавий раҳнамосига айланган. Дўсти ва маслакдоши Мунзим билан ҳамкорликда бухоролик 70 нафар ёш туркистонликларни Германиянинг бир қатор олий таълим муассасаларига ўқишга юборган (1922
Санъатшуносликка оид хизматлари. Фитрат 1921 йилда Шарқ мусиқа мактабини ташкил этиб, унинг биринчи директори бўлган. Мактабга мумтоз мусиқа билимдонлари (созанда ва хонандалар) билан бирга В. А. Успенский сингари мусиқашуносларни ҳам таклиф этди. У шу вақтдан бошлаб «Шашмақом» куйларини тўплаш ва нотага ёзиб олиш ишларига раҳбарлик қилди. Фитрат ташаббуси билан Ота Жалол ва ота Ғиёсдан Бухоро Шашмақоми В. Успенский томонидан илк бор нотага олиниб нашр этилди [Шесть музыкальных поэм (маком), Бухара М., 1924]. Фитрат «Шашмақом», «Ўзбек мусиқаси туғрисида» мақолалари ва «Ўзбек классик мусиқаси ҳам унинг тарихи» (1927) рисоласи билан 20-аср ўзбек мусиқашунослик фанини бошлаб берди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1991 йил 25 сентябрда Фитратга (вафотидан кейин) Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти берилди. Бухоро шаҳрида Фитрат боғи ва уй-музейи ташкил этилди. Бухорода Фитрат ҳайкали урнатилган. Республикадаги бир неча мактаб, кўча ва хўжаликлар Фитрат номи билан аталди.
2.Ўзбек классик мусиқасининг шакилланиши
Бизда “Ғарб мусиқаси”га қарши “Шарқ мусиқаси” деган сўз юрадилар. Бу кун бу сўздан англашилган маъно Турк, Араб, Форс миллатларининг мусиқаларидир. Юқоридаги маънода олинган шарқ мусиқаси асос назария эътибори билан бирдир. Ҳаммасининг бир кўп истилоқлари, бир кўп усул доиралари бир хилдир. Шундай бўлса ҳам, услуб ёғидан қаралганда турк, араб, форс мусиқалари орасида шунча айирма бордирки, бирини тинглаб юрган киши, иккинчисини бошлаб эшитганда, бир нарса англай олмай қолади.
Бу усул айирмаси ёлғиз турк, араб, форс мусиқалари орасида бўлгани каби турклардан усмонли, озарий ўзбек мусиқалари орасида ҳам бордир.
Бизнинг адабиётимиз шарқ ислом адабиётига қандай боғланган, қандай муносабатли мусиқамиз ҳам шарқ ислом мусиқаси билан шундай боғланган, шундай муносабатдадир.
Бизнинг эски куйларимиз орасида “рок”, “қатор-соранг” деган куйлар бор.
“Рок” ҳиндча “мақом” демакдир. “Соранг” эса, ҳинд чолғуларидан биридир.
Бу таъқдим этилган “ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” ўзбекларни ўрганиш қумитасининг сипоришига кўра ўртоқ Фитрат томонидан тузилгандир. Қумитамиз бу асарни ўзбек мусиқасининг тарихи сифатида ўқтувчиларга таъқдим эта олмасада, ўзбек мусиқаси тарихининг маълум бир даврини ўрганиш учун қийматли материал деб айта олади.
Мана шу (тан, тана, танан, тананан) шакилларида бойланган ниқраларни белгили бир тартибда йиғиб, мусиқий усулларни майдонга чиқарадилар.
“Танан-тан-танан-тан” вазнига “Хазаж” дейилади. “Танан-тан-танан-тан” вазнига “рамал” дейилади. Мана шундай қилиб, усул доиралари тузадилар. Усул доиралари баъзиларига кўра ўн беш, баъзиларига кўра ўн етти, баъзилдарига кўра йигирма тўрт, йигирма еттидир. Усул доираларидан машхур ўн иккитасининг отлари мана шулардир: Хазаж, Рамал, Вофир,Дуяк, Фоҳтозарб, Туркий, Мухаммас, Сақийл, Чанбал, Зарби қадим, Зарбул фатҳ.
Усул вазнидан икки-учтасига “Хазаж”, “Рамал”, “Вофир” каби аруздаги исмларни ҳам олганлар. Хатто Муҳаммас вазни деб кўрсатганлари (тан-танан-тан-танан-тан – танантан – танан) вазни арузнинг “мутадорик солим” аталган (фоълун фоълун фоълун фоълун) вазнига тўғри келадир. Бироқ “аруз” билан “усул” орасидаги муносабатни бундан илгарига олиб бормоқ, усулнинг ҳар вазнини арузнинг ҳар вазнига баробар келтиришга тиришмоқ мумкин эмасдир. Бунинг исботи учун “хазаж”, “рамал” каби аталган усулларни кўрсата оламиз. Аруздаги “ Хазаж”, “Рамал” баҳирлари билан бу вазинлар орасида “исмдошлик” дан бошқа бир муносабат йўқдир.
Шарқ мусиқаси ўн икки мақом узра юрадир, деган эдик. “Зубдатул-адвор” эгаси Мароғали Абул Қодир “Шарафия” эгаси урумияли Сафиюддин, “Нафойисул-фунун” солҳиби Мухаммад Ибн Махмуд каби бурунги устозлардан бошлаб, ўзбек мусиқий олими Кавкабийгача бутун устозлар томонидан кўрсатилган ўн икки мақомнинг исмлари шулардир:
1 Рост 7 Буслиқ
2 Исфаҳон 8 Ушшоқ
3 Ироқ 9 Ҳусайний
4 Кучак 10 Зангула
5 Бузрук 11 Наво
6 Ҳижоз 12 Роҳавий
Булардан “Кучак” нинг иккинчи исми “ Зирафканд”дир. Ҳижознинг иккинчи исми “ Нигорий”дир.
3. УСУЛ
Мусиқий олимларимизнинг сўзларига кўра бир оз ўзаниб сўзаниши хис этилган товуш “ нағма” дир. “ Нағма” бир замон давом этган ( яъни ўзанган) товуш бўлгач унинг бош томони албатта бўлади. Нағма маъносидаги товушни чиқармоқ учун толғуни чертмоқ керак. Чолғуни чертганимиздан бошлаб, товуш чиқарадирда, бир муддат ўзаниб қолгач, “нағма” бўладир. Демак, шу чертишимиз нағманинг бош томони бўлади, бунга “ниқра” дейилади.
24-усул Зарафшон-бакка бакка бум бакка бум бакка бакка бум бак бум.
Нимсақил – бакка бакка бум бум бак бум бак бак бум бу бак бум
Баъзан шу усулдлардан бирортасининг бир – икки ҳарфини тушириб, оқсатиб чаладирлар. Бунга “лангусул” дерлар: Аслида “бум бак бум бакка” бўлган талқин усулини оқсатиб “ бум бакум бакка” шаклида чалганлари каби.
Бу кунги мусиқамизда бўлган усулларни кўриб чиққандан сўнг, шу усулларда боғланган ( шашмақом) куйларини кўрайлик:
- Бузрук мақоми
Мушкилот бу тоғи
Тасниф
Таржиъ ( иккаласи тасниф усулидадир)
Гардун ( гардун усулидадур)
Мухаммас (Мухаммас усулидадур)
Мухаммаси Насруллои (Мухаммас усулидадир)
Сақили исломи (Сақил усулида)
Сақил Султон (сақил усулида)
Баъзида Бузрук мушкилотида яна икки “ пешрав”, бир “Мухамаси Феруз”, бир “Сақили Ниёзжон”, бир “Сеусул” бордики, Хоразм мусиқий тарихчасида кўрсатилгандир. Бурлар Хоразмдан бошқа бир жойда билинмагани учун Бухорода олинган “Шашмақом” нотасига кирмай қолган.
2 – Наср бу тоғи
1 Сарахбор (Сарахбор усулида)
2 Биринчи тарона (18 – рақамдаги усулда).
3 Иккинчи тарона ( 19 – рақамдаги усул).
4 Учинчи тарона ( яна 18 – рақамдаги усул).
5 Тўртинчи тарона ( 20 – рақамдаги усулда).
6 Бешинчи тарона ( талқин усулида).
7 Тавқини уззол (талқин усулида)
8 Биринчи тарона ( 19 – рақамдаги усулда бошланиб, бора-бора наср усулига кирадир)
9 Насруллоий (Наср усулида).
Юқорида ҳар бир мақомнинг наср бутоғида бир кўп “ тарона “ ларга учрадик, булар нимадир?
Ҳар бир мақомда асосий куй сарахбор, талқин ҳам насрдир.
Масалан: Рост мақомининг наср бутоғида асос куйлар 1-сарахбор, 2-талқини ушшоқ, 3-насрий ушшоқ, 4-насрий сабоқ, 5-талқинча куйларидан иборатдир.
Булардан ҳар бирини бир ҳофиз уқийди. Булар орасидаги тароналар асосий куйлар саналмайдилар. Тарона мажлисидаги бутун ҳофизларнинг қўшилиши билан ўқилади.
Сипориш: Ҳар мақомнинг охирида бир Сипориш бор. Ҳар мақомнинг “ Сароқбори” қайси пардадан бошланса, шу мақомнинг ўз пардаси шудир. Мақом бутун ижро этилгандан сўнг яна шу сарохборга қайтарилади. Сароқборнинг кичкинагина бир парчаси чалиниб, куй шу мақомнинг ўз пардасига топширилади. Мана шу “Сипориш” демакдир.
(м)_____________________________________________________________________(а)
(ҳ)
Do'stlaringiz bilan baham: |