диск юритувчи (1985 йил). Ушбу винчестернинг максимал хажми 504 Мбайт.
Маълумотларни узатиш тезлиги – 4 Мбит/сек.
EIDE (Extended IDE, рус тилида - усовершенствованные
устройства со
встроенным
контроллером)
-
ўрнатилган
контроллерга
эга
такомиллаштирилган IDE-қурилма (1994 йил). Ушбу винчестернинг
максимал хажми -128 Гбайт. Маълумотларни узатиш тезлиги – 16 Мбит/сек,
унда LBA (Logical Block Addressing, рус тилида - линейная адресация блоков)
– блокларни чизиқли адреслаш схемаси қулланилган. Ушбу схемада 28
разрядли чизиқли
адресга эга, бу эса 2
28
х 2
9
= 128 Гбайт хажмли хотира
деганидир.
АТА-3 (Advanced
Technology Attachment, рус тилида - прогрессивная
технология соединения) – уланишнинг илғор технологияси.
ATAPI-4 (ATA Packet Interface, рус тилида - пакетный интерфейс АТА) –
АТА пакетли интерфейси. Маълумотларни узатиш тезлиги – 33 Мбит/сек.
ATAPI-5 да маълумотларни узатиш тезлиги – 66 Мбит/сек. ATAPI-6 да
маълумотларни узатиш тезлиги – 100 Мбит/сек.
ATAPI-7 ёки SATA (Serial ATA ) - маълумотларни узатиш тезлиги – 150
Мбит/сек (1,5 Гбит/сек). SATA интерфейсида сигналларниузатиш учун 0,5 В
ли кучланиш ишлатилган. ATAPI-6 да эса бу кўрсатгич 5В ни
ташкил
қилган.
6.3. SCSI-дисклар
SCSI-дисклар (
Small Computer System Interface, рус тилида - интерфейс
малых вычислительных систем) – кичик ҳисоблаш тизимларининг
интерфейсига эга дисклар.
Ушбу дискларнинг цилиндрлари, йўлкалари ва
секторларининг жойлашиши билан IDE-дискларидан фарқ қилмайди, аммо
улар бошқача интерфейсга эга ва уларда маълумотларни узатиш тезлиги анча
юқори. 2.1-жадвалда, SCSI-дисклари версияларининг баъзи кўрсатгичлари
келтирилган.
2.1-жадвал.
SCSI-дисклари Sun, HP, SGI компаниялари томонидан ишлаб
чиқарилган UNIX операцион тизимида
ишловчи ишчи станцияларда,
Macintosh фирмаси компьютерларида ва Intel фирмасининг тармоқ
серверларида ишлатилмоқда.
SCSI – бу нафақат қаттиқ диск учун мўлжалланган оддий интерфейс,
балки у ўзига хос шина ҳам ҳисобланади.
Унга SCSI-контроллер ва
еттитагача қўшимча қурилмалар уланиши мумкин. Қўшимча қурилмалар
сифатида - компакт-дисклардан ўқиш-ёзиш қурилмаси, сканерлар,
магнит
лентали қурилмалар ва бошқа шуларга ўхшаш ташқи қурилмалар олиниши
мумкин.
8-разрядли SCSI-курилмаси кабели 50-та (25 жуфт) ўтказгичдан
иборатдир. Ушбу ўтказгичлардан 8-таси
маълумотлар учун, 1-таси
узатилаётган маълумотларда жуфтликни назорат қилиш учун, 9-таси
маълумотларни узатишни бошқариш учун ва қолганлари эса келажакда
қўллаш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: