Raid-массивлар режа



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi0,99 Mb.
#60832
  1   2   3   4   5
Bog'liq
391 3 [51](1)I22



8- мавзу. Ёрдамчи хотира. Хотиранинг иерархик структураси. IDE ва 
SCSI дисклар. RAID-массивлар 
 
РЕЖА: 
6.1. Хотиранинг иерархик структураси. 
6.2. IDE-дисклар. 
6.3. SCSI-дисклар 
6.4. RAID-массивлар. 
 
6.1. Хотиранинг иерархик структураси. 
Катта хажмдаги маълумотларни сақлаш муаммосини ҳал қилишнинг 
ананавий йўли, хотирани иерархик кўринишда ташкил этиш билан амалга 
оширилади (6.1-расм). 
Процессорнинг ички регистрлари иерархиянинг энг юқори қисмида 
жоойлашган. Уларга мурожаат қилиш тезлиги, бошқа хил хотираларга 
нисбатан анча юқоридир. Кейинги қаторда хозирги пайтда хажми 32 
Кбайтдан бир неча мегабайтгача бўлиши мумкин бўлган кэш-хотира 
жойлашган. Иерархиянинг учинчи поғонасида, хажми бир неча ўн 
гигабайтларга эга бўлиши мумкин бўлган асосий хотира жойлашган. 
Кейинги қаторларда магнитли дисклар ва ленталар, ҳамда оптик дисклар 
асосида ёрдамида ишлайдиган хотира қурилмалари жойлашган.
6.1-расм. Хотирани беш сатҳли кўринишда ташкил этиш. 
Иерархия бўйлаб юқоридан пастга қараб, учта кўрсатгични ўзгариб 
боришини кўришимиз мумкин. Биринчидан - хотирага мурожаат қилиш 
вақти катталашиб боради. Регистрларда бу вақт – бир неча нанасекундни, 
кэш-хотирада бундан салгина кўпроқни, асосий хотирада эса бир неча ўн 
наносекундларни ташкил қилади. Кейинги қаторлардаги фарқлар яна ҳам 


катталашади – дискларга мурожаат қилиш вақти камида 10 мкс ларга, оптик 
дисклар ва магнит ленталарда эса бундан ҳам катта қийматларга эга бўлади, 
ҳамда секундларда ўлчанади. Иккинчидан хотира хажми ўсиб боради, бу 
ҳақида юқорида айтиб ўтилди. Учинчидан маълум қийматга (масалан - 1 
долларга) тўғри келадиган хотира хажми ҳам, ошиб боради. Ушбу 
параграфда биз асосан магнитли ва оптик дискларга тааллуқли маълумотлар 
билан танишиб чиқамиз. 
Магнитли дисклар – винчестерлар. Магнитли диск - алюминийдан (ёки 
шишадан) тайёрланган, магнит қават билан қопланган бир ёки бир нечта 
доирасимон юзалардан иборат бўлади. Ушбу магнит дискларнинг 
диаметрлари авваллари 50 см бўлган, хозирда уларнинг диаметрлари 3 см дан 
12 см гача қилиб ишлаб чиқарилмоқда. Ноутбук ва нетбуклардаги 
дискларнинг диаметрлари эса 3 см дан ҳам камайиб бормоқда. 6.2-расмда 
магнитли диск йўлкасининг конфигурацияси келтирилган. 

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish