«radioelektronika» kafedrasi «radioapparaturalar diagnostikasi»



Download 3,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/20
Sana24.02.2022
Hajmi3,97 Mb.
#218216
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
2 5350572611275328566

 
Назорат саволлари 
1. РЭАнинг сифати деганда нимани тушунасиз. 
2. Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг ягона стандартига 
асосан технологик назорат қилишнинг қандай кўринишлари 
ўрнатилади. 
3. Назорат ва диагностика қилиш услубларини айтиб беринг. 
4. Автоматлаштирилган 
назорат қилиш воситасининг умумий 
тузилиш схемасини тушунтириб беринг. 
5. Автоматлаштирилган назорат қилиш воситасининг умумий 
тузилиши схемасини тушунтириб беринг. 
6. Функционал назорат қилиш системасининг структура схемасини 
тушунтириб беринг. 


9-маъруза 
Монтажни тахлил қилиш усули. Ўлчаш усули. 
 
Режа: 
1. Техник диагностика қилиш усулларини пухталиги. 
2. Ўлчаш усули. 
Техник қурилмалар мураккаблигининг доимий равишда ўсиб бориши 
ва РЭВлари таркибидаги элементлар сонининг кескин ошиб бориши, 
уларнинг пухталигини таъминлашда бир қанча қийинчиликларни келтириб 
чиқармоқда. Натижада аппаратураларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бир 
қатор муаммолар юзага келмоқда. Хозирга келиб бу муаммоларни ечишнинг 
асосий йўналиши бўлиб, РЭАларнинг пухталигини ошириш масаласини 
ечиш ҳисобланмоқда. 
Пухталик тушунчаси вақт давомида объектнинг ишчанлик ҳолатини 
ўрнатилган тартиблар ва ишлатиш шароитларида, транспортировка қилишда 
сақлаб туриш хусусиятини англатади. Пухталик – бу объектни нормал 
ишлатишга яроқлилигини аниқловчи нисбатан оддий хусусиятлар 
тўпламлари характеристикаларини ўз таркибига киритадиган мураккаб 
тушунча ҳисобланади. Пухталикнинг таркибига ишончлилик, чидамлилик, 
қатъийлилик, таъмирлашга яроқлилик, назоратга яроқлик каби хусусиятлар 
киради. 
Ўз навбатида пухталик самарадорлик тушунчасининг таркибий 
қисмларидан бири ҳисобланади. Бундай ҳолатда самарадорлик деганда 
объектнинг, экстремал ва ҳисоблаш шароитларида ишлатишга яроқлилигини 
ҳисобга олиб, қўйилган вазифани бажариш учун мослаштирилганлиги, 
ўрнатилган ишлаш алгоритмини сифатли бажариши, ишлатиш ва тайёрлашга 
сарф этилган ҳаражатлар, атроф-муҳитга таъсири характери, ишлатишда 
хавфсизлик даражаси каби умумий хусусиятлари тушунилади.


Яшовчанлик – бу объектнингишлаш қобилятини сақлаш хусусияти ёки 
нормал ишлашининг ҳисобланган шароитларига мос келмайдиган салбий 
таъсирлар остида тўғри ишлаш хусусиятини аниқлайди. 
Ишлаш сифати – бу объектнинг берилган алгоритмга мос барча ёки
бир қисм функцияларни бажариш даражасини характерлайди. Ишлашининг 
сифатини таъминловчи кўрсаткичлар техник ҳужжатларда берилади ва
тезкорлик, аниқлик, бузилишга барқарорлик, ўтказувчанлик хусусияти каби 
хусусиятларни назорат қилишни таъминловчи диагностик параметрлар 
сонига кириши мумкин. 
Ишончлилик – бу объектнинг ишчанлик ҳолатини қандайдир вақтга 
ёки қандайдир ишни тугаллангунча,узлуксиз равишда сақлаш хусусиятидир. 
Ишни тугаллангунича деган тушунча вақт бирлигида ўлчанадиган ишлаш 
давомийлиги ҳисобланади. 
Чидамлилик - бу объектнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 
системасида ўрнатилган, ҳисобланган шароитларда фойдаланишнинг 
чегаравий ҳолатлари яқинлашишигача ишчанлик ҳолатларини сақлаш 
хусусиятидир. Агар объект хавфсизлик талаблари, иқтисодлилик, 
самарадорлик талабларига кўра мўлжалланиши бўйича қўлланилиши мумкин 
бўлмай қолганда ёки тиклаш учун таъмирлаш имконияти мақсадга мувофиқ 
бўлмаганда, чегаравий ҳолатга ўтиши мумкин, бунда ҳам ўзининг ишчанлик 
ҳолатини сақлаб қолиши мумкин. Худди шунингдек ишчанлик қобилиятини 
йўқотган ҳолатга ўтган объект чегаравий ҳолатга етмаган бўлиши, уни 
ишчанлик ҳолатини тиклаш мумкин бўлиши мумкин. 
Қатъийлилик - сақлаш вақти давомида, транспортировка қилишда ва 
фойдаланишдаги 
танаффусларда 
узлуксиз 
иш 
ҳолатини 
сақлаш 
хусусиятидир. 
Таъмирлашга яроқлилик – бу объектнинг техник хизмат кўрсатиш ва 
таъмирлаш йўли билан ишга яроқлилик ҳолатини тиклаш ва қўллаб 


қувватланишини характерловчи хусусиятидир. Таъмирлашга яроқлиликнинг 
хусусий кўриниши бўлиб, объектнинг тикланувчанлик, яъни уни ишлаш 
қобилиятини тиклашга яроқлилиги хусусияти тушунилади. 
Назоратга яроқлилик –бу объектнинг диагностика қилинишга 
яроқлилик хусусиятидир, яъни унинг техник ҳолатини назорат қилиш, 
ишчанлик ҳолатини аниқлаш, бузилиш сабабини юзага чиқариш, бузилишни 
келтириб чиқарувчи нуқсонли жойини ва кўринишини аниқлаш, ҳолатини 
ўзгариши ва пухталик кўрсаткичларини башорат қилишхусусиятидир. 
Назоратга яроқлилигини баҳолашда объектнинг диагностик кўрсаткичлари, 
диагностика 
воситаларига 
ва 
конструктив 
бажарилишига 
техник 
талабларидан фойдаланилади. 

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish