Бу тўрттала параметр транзисторнинг уланиш схемасига боғлиқ. Умумий базали уланишда
бўлади.
Бу ерда умумий базали уланишда ток бўйича дифференциал кучайтириш коэффициенти.
Умумий эмиттерли уланишда
бўлади.
Бу ерда -умумий эмиттерли уланишда ток бўйича дифференциал кучайтириш коэффициенти.Умумий коллекторли уланишда
бўлади.
Келтирилган формулалардан ток, кучланиш ва қувват бўйича кучайтириш коэффициентлари уланиш схемалари ва уларга мос кириш қаршиликларига боғлиқ эканлиги яққол кўриниб турибди. Кириш қаршиликларини аниқлаш учун транзисторнинг реал хусусиятларини акс эттирадиган эквивалент схемалардан фойдаланилади. Транзисторнинг эмиттер, база ва коллектор соҳалари маълум бир қийматли қаршиликка эга. Эквивалент схемалар ана шу rэ rк ва rб қаршиликларни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Расмда умумий базали (а), умумий эмиттерли (б) ва умумий коллекторли (в) уланиш схемалари учун мўлжалланган энг содда эквивалент схемалар келтирилган. Ана шу эквивалент схемалар ёрдамида уччала уланиш учун кириш қаршиликларини аниқлаймиз. Умумий базали уланиш схемасида кириш кучланиши rэ ва rб қаршиликларидаги кучланишнинг тушушлари йиғиндисига тенг. Бу пайтда улардан мос равишда Iэ ва Iб токлари ўтаётган бўлади.
эканлигини ҳисобга олсак,
бўлади. Бундан
эканлигини ҳисобга олсак,
ҳосил бўлади.
Умумий эмиттерли уланиш схемаси учун ҳам кириш кучланиши rб ва rэ лардаги кучланиш тушишлари йиғиндисига тенг.
Бундан бўлади.
Бу ерда бўлгани учун,
бўлади.
Агар эканлигини ҳисобга олсак,
бўлади.
Умумий коллекторли уланиш схемаси учун
бўлади.
Ундан
эканлиги келиб чиқади.
Бу кириш қаршиликлари қийматларини таҳлили шуни кўрсатадики, умумий базали уланишда кириш қаршилиги чиқиш қаршилигидан кичик. Шунинг учун бундай уланиш кучланишни кучайтириш хусусиятига эга бўлади. Умумий эмиттерли уланишда кириш қаршилиги чиқиш қаршилиги тартибида бўлгани сабабли, у ҳам кучланиш ҳам токни кучайтириш хусусиятига эга. Умумий коллекторли уланишда кириш қаршилиги чиқиш қаршилигидан катта. Шунинг учун у фақат токни кучайтириш хусусиятига эга бўлади. Демак, қувват бўйича энг катта кучайтиришни умумий эмиттерли уланишда амалга ошириш мумкин бўлар экан.