Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


стабилизаторнинг кучайтириш каскадига эга бўлган схемаси



Download 13,17 Mb.
bet111/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

стабилизаторнинг кучайтириш каскадига эга бўлган схемаси.


Шуни айтиш керакки, стабилизаторнинг амалий схемаларида таянч (силжитиш) кучланиши Ес ни айрим манба ёрдамида ҳосил қилиш қулай эмас. Шунинг учун у автоматик усулда коллектор манбаи ҳисобига вужудга келтирилади. Бунинг учун транзисторнинг эмиттер занжирига стабилитрон (резистор эмас) уланади. Ишчи режимда (характеристиканинг тўғри чизиқ қисми) стабилитрондаги потенциал тушуви ундан ўтувчи токка боглиқ бўлмайди, яъни эмиттер кучланиши деярли ўзгарпшсиз бўлади. Бу кучланиш транзисторнинг базасига ўзгармас кучланиш каби тескари ишора билн узатилиб туради.


5.19. Кучайтиргичларда шовқин


Ҳар қандай электр занжирида бўлгани каби кучайтир. гичларнинг кириш занжирида ҳам зарарли таъсирлар вужудга келади. Улар электр тебранишлари табиатига эга бўлиб, сигнал билан биргаликда кучайтириладн ва нагрузка қаршилигида фойдали сигнал билан бир қаторда ажралади. Натижада фойдали сигнални соф ҳолда текшириш қийинлашади. Шунинг учун бу тебранишларни шовқин деб аталади.
Шовқин манбаи кучайтиргичдан ташқарида ва унинг ичида бўлиши мумкин. Шунга кўра кучайтиричлардаги шовқин ташқи ёки ички шовқин деб юритилади. Ҳар икки шовқин турли сабаблар асосида ҳосил бўлади ва табиати жиҳатдан турличадир. Агар ташқи шовқинни йўқотиш мумкин бўлса, ички шовқиндан қутулиш мум­кин эмас. Фақат махсус чораларни кўрган ҳолда уни камайтириш мумкин, холос.
Ташқи шовқинга қуйидагилар мисол бўлади:
а) фон — манба занжири орқали кучайтцргичга тех­ник частотали (50 ёки 100 Гц) тебранишнинг кириши. Унинг ҳосил бўлишига сабаб кучайтирувчи элементнинг электродларига тўғрилагич орқали кучланиш берилишидир. Ундан қутулиш учун тўғрилагичнинг текисловчи фильтрининг ишлашини яхшилаш ке,рак.
б) микрофон эффекта — механик таъсирлар (силки- ниш, урилиш, туртки ва бошқалар) натижасида кучай- тиргичнинг элементларидан ўтадиган токнинг ўзгар- ишидир. Бу асосан паст частотали сигналларни кучайтиришда катта таъсир кўрсатади. Ундан қутулиш учун кучайтиргичнинг элементларини мустаҳкам қилиб маҳкамлаш ва бутун системани амортизация қилиш керак.
в) саноат марказлари ва шаҳар транспортидан ҳосил бўладиган электромагнит майдон, космик нурланишлар, атмосфера ҳодисалари таъсири натижасида кучайтнргичнинг кириш занжирида индукция электр юритувчи кучининг ҳосил бўлиши. Ундан қутилиш учун кучайтиргич элементлари ва симларини яхшилаб ҳимоялаш (экранлаш) зарур.
Ички шовқин кучайтиргичнинг элементларидан ўта- диган токнинг флюктуацияси натижасида ҳосил бўлади. Шунинг учун у флюктуация шовқини деб ҳам аталади. У икки турга ажратилади: иссиқлик (контур) шовқини на электрон асбоблар шовқини.
Иссиқлик шовқини кучайтиргич элементларини ту- тлштнрувчи симлардан ва резисторларидан ўтадиган члектрон оқимининг флюктуациялари туфайли вужудга колади ва ташқи муҳитнинг иссиқлик ҳолатига бевосита боглиқ бўлади.
Утказгич кесмасидаги электронларнинг ҳаракати та- содифий характерга эга,- яъни кичик вақт оралиғида ўтказгичнинг кесими бўйича бир томонга йўналган электронлар сони иккинчи йўналишдагидан фарқ қила- дн. Натижада ўтказгичнинг турли кесимларидаги элек­тронлар сони турлича бўлади. Бу ўтказгич узунлиги бўйича потенциал тақсимотинннг бир текис бўлмаслигига олиб келади. Бошқача қилиб айтганда, ўтказичдан ўтадиган ток ўзгаришларининг ўртача арифметик қиймати нолга тенг бўлса ҳам, оний қийматлари нолдан фарқлидир. Шунинг учун ўтказгичнинг икки нуқтаси орасидаги потенциаллар айирмаси — кучланиш нолга тенг эмас. Ана шу кучланиш шовқин кучланиши деб аталади.
Шовқин кучланишининг катталиги ташқи муҳит ҳа- роратига ва ўтказгичнинг резитив қаршилигига боғлиқ бўлади. Занжирнинг резитив қаршилиги частотага де- ярли боғлиқ бўлмагани учун шовқин кучланиши ҳам частотага боғлиқ бўлмаган катталикдир, яъни частота спектри чексизга тенг. Шунинг учун иссиқлик шовқини оқ шовқин ҳисобланади ва частота спектри яхлит бўлади.
Иссиқлик шовқинини ўрганишда шовқин кучланиши квадратининг ўртача қиймати текширилади, чунки унинг ўртача арифметик қиймати нолга тенг бўлиши мумкин. 5.53-расмда кўрсатилган занжирни олайлик.


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish