Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet157/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

7.16. Ҳисоблагичлар


Ҳисоблагичлар (счётчик) рақамли қурилма бўлиб, киришга бериладиган импульсларни санаш учун хизмат қилади. Функционал белгисига қараб улар жамловчи ва айирувчи ҳисоблагичларга ажратилади. Жамловчи ҳисоблагичда навбатдаги импульс унинг хотирасидаги сонни бир бирликка оширса, айирувчи ҳисоблагичда у бир бирликка камайтирилади. Бундан ташқари ҳисоблагичлар бир вақтда ҳам жамловчи, ҳам айирувчи бўлиши мумкин. Уларни реверсив (қўшалоқ) ҳисоблагич деб аталади.
Триггерларнинг (разрядлари) орасидаги боғланиш усулига қараб ҳисоблагичнинг схемалари бевосита боғланишли, олиб ўтувчи занжирли ва комбинацияланган турларга эга. Бундан ташқари, сигнал таъсир эттирилиши усулига қараб улар кетма-кет, параллель ва ара- лаш турларга ажратилади.
7.31-расмда D — триггерда тузилган 3 разрядли бе­восита боғланишли кетма-кет ҳисоблагичнинг соддалаштирилган таркибий схемаси кўрсатилган.

7.31-расм. Кетма-кет ҳисоблагичнинг таркибин схемаси (а) ва ишлаши (а).
Бошланғич вақтда уччала триггер ноль ҳолатга келтирилади
(Q =О, =l). Агар киришга импульелар берила бошласа, триггерлар унга мос кетма-кет қайта улана бошлайди. Бунда I—триггернинг қайта уланиш даври иккита, II—триггерники—4 та, III—триггерники—8 та кириш импульсининг такрорланиш даврига тенг бўлади (7.31б- расм). Демак, ҳисоблагич кириш импульеларини 2n тартибда бўлиб (тақеимлаб) беради.
Агар бошланғич ҳолат (нолга ўрнатиш) да ҳисоблагичда 2 асосда тўғри чиқишига 111 сон, инверс чиқшига —000 сон ёзилган бўлса, у ўнли асосда тўгри чиқишда 7 сонига, инверс чиқишида эса, 0 сонига тўғрп келади.
Саналадиган биринчи импульс таъсирида 1 триггер қайта уланади ва ҳисоблагичнинг тўғри чиқишида 110, инверс чиқишида 001 сон ёзилади. У тўғри чиқишда ўнли асосда б сонига, инверс чиқиш бўйича эса, 1 сони­га тўғри келади.
Киришдаги иккинчи импульс таъсири тугагач, ҳисоблагич чиқишларида 101 (5) ва 010 (2) сонлар ҳосил бўлади. Бу тўғри чиқиш бўйича ҳисоблагич айирувчи, инверс чиқиш бўйича эса, жамловчи бўлишини кўрсатади. Киришдаги 8-импульс таъсири тугагач, ёзиш даври тугайди ва қурилма бошланғич ҳолатга ўтади.
Кетма-кет схемада рақамлар кетма-кет бир триггер­дан нккинчисига олиб ўтнлгани учун ҳисоблагичнинг тезкорлги жуда кичик бўлади. Ундан қутилиш учун унинг параллель схемасидан фойдаланилади. 7.32-расмда IK—триггерда йиғилган 2 разрядли ҳисоблагичнинг соддалаш- тирилган таркибий схемаси кўрсатилган.


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish