Радиоалоқа қурилмалари ва тизимлари кафедраси


№8 ва №9 диапазонидаги радиотўлқинлар тарқалиши



Download 0,92 Mb.
bet4/25
Sana16.12.2022
Hajmi0,92 Mb.
#889048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Радиоало а урилмалари ва тизимлари кафедраси (1)

1.2.8. №8 ва №9 диапазонидаги радиотўлқинлар тарқалиши

Ультра қисқа тўлқин диапазондаги тўлқинлар учун ер сирти диэлектрик ҳисобланади. Сирт тўлқинли алоқани узоқлиги жуда кичик, у Ер сиртини айланиб ўтиши қийин. Бошқа диапазонлардан фарқли УҚТ тўлқинлари ионосферадан аксланмайди ва Ерга қайтиб тушмайди, чунки F1 ва F2 қатламлар концентрацияси бу тўлқинларни қайтаришга етарли эмас. ЎҚТда радиоалоқа узоқлиги узаткични маълум бўлган қувватида узатиш ва қабул қилиш антеннасининг таянчини Ерга нисбатан баландлигига боғлиқ ва қуйидагича аниқланади:



бунда h1 ва h2 – антенна таянчининг баландлиги (1.5-расм).


1.9-расм.




1.2.9. УҚТ диапазонидаги радио тўлқинлар тарқалишининг хусусияти



  1. Ҳар хил омиллардан радио тўлқинлар тарқалишига боғлиқ (тўғридан-тўғри кўриниш).

  2. Кенг полосали модуляция турларини қўллаш мумкин.

  3. Кўп каналли радио алоқа ташкил қилиш мумкин.

  4. Бошқа диапазонларга нисбатан алоқа маҳфийлиги (йўналтириш диаграммаси тор йўналтирилган антенналар).

  5. Атмосфера халақитлар сатҳи катта эмас.

  6. Кичик ўлчамли аппаратура, нисбатан арзон.

  7. Радиостанциялар орасидаги масофа 100-200 км булганда,

бир неча радиостанциялар бита частотада ишлаши мумкин.
8. Тўғридан-тўғри кўринадиган масофадаги ҳудуд рельефини ҳисобга олиш (текис рельефли ҳудуд, бир тўсиқли ҳудуд, иккита ва бир неча тўсиқли ҳудуд, котлован).


1.2.10. Тропосферадаги рефракция ҳодисаси

УҚТ ҳар хил диэлектрик сингдирувчанликка эга бўлган тропосфера қатламида тарқалишини кўриб чиқамиз.


 қиймати бирдан озгина ошади, тропосферадаги йўқотишлар фақат сантиметрли ва ундан қисқа бўлган диапазонларга сезиларли таъсир кўрсатади.
Бир сантиметрдан катта бўлган тўлқинлар учун тропосферанинг синиш (синдириш) коэффициенти частотага боғлиқ эмас. Ҳавони комплекс диэлектрик сингдирувчанлик кириши ҳисобига, миллиметрли диапазон тўлқинлари учун йўқотишлар кўпаяди.
Амалиётда N қ (n – 1) · 10­6 катталикни кўп қўллашади ва тропосферанинг синдириш индекси дейилади, бунда - тропосферанинг синдириш коэффициенти.
Кўпинча Nнинг қиймати баландликка боғлиқ ҳолда чизиқли ўзгаради, ўрта кенгликларда Nнинг баландликка нисбатининг градиенти ўзгариши dN/dh қ -40 1/км ни ташкил қилади.
N нинг градиентини баландлик бўйича боғлиқлиги dn/dh ёрдамида қуйидаги учрайдиган рефракциялар классификациясини келтириш мумкин:

  1. Манфий тропосфера рефракцияси dn/dh  0. Бу ҳолда синдириш кўрсаткичи баландлашган сари катталашади ва тўлқиннинг траекториясини қавариқлиги пастга қараган бўлади (1.10-расм).


1.10-расм.

Ернинг эквивалент радиуси аслидан (R0) кичик бўлиб қолади. Бу қабул қилиш нуқтасида майдон кучланганлигининг камайишига олиб келади.



  1. Мусбат тропосфера рефракцияси dn/dh0. Синдириш коэффициенти баландлашгани сари кичиклашади ва траектория қавариқлиги юқорига қараган бўлади.

Бунда 3 та хусусий ҳол фарқланади:
а) нормал тропосфера рефракцияси
dn/dhқ-4010-5 1/км ва Rэквқ4/3R0.
Қабул қилиш нуқтаси майдон кучланганлиги рефракция йўқлигидаги ҳолига нисбатан кўпроқ (1.11-расм).

б) критик тропосфера рефракцияси: dn/dhқ-(1/R0). Ернинг эквивалент радиуси чексизликка интилади, яъни эквивалент Ер сирти ясси (текислик) кўринишида бўлади. Тўлқин Ер сиртига паралел ўзгармас баландликда тарқалади (1.12-расм).


в) Ўта рефракция (сверхрефракция) dn/dh1/R0.


Тропосферада тўлқинни тўла ички аксланиши юз беради ва нур Ер сиртига қайтади. Ернинг эквивалент радиуси манфий бўлади ва шу сабабли эквивалент тўғри чизиқли траекторияга эга бўлган тўлқин Ер сирти билан учрашади. Бу учрашган жойдан тўлқин Ер сиртидан аксланади ва тропосфера ҳамда Ер сиртидан аксланиш кетма-кетлиги билан узоқ масофаларга тарқалиши мумкин (1.13-расм).

Ўта рефракциянинг пайдо бўлиши учун зарур шароитли метереологик режимга боғлиқ. Баландлашган сари синдириш коэффициентининг кескин пасайиши, кўпинча ҳароратни баландликка боғлиқ ўзгаришларини келтириб чиқаради.





Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish