Транкинг радиоалоқа тизимининг мавжуд стандартлари.
Ҳар хил трактнинг радиоалоқа тизимларини бирлаштириш учун маълумки, битта стандартни қўллаш зарур. Кўпчилик оператор ва ишлаб чиқарувчилар очиқ стандарт сифатида Буюк Британия почта ва телекоммуникация вазирлиги ишлаб чиққан МРТ 1327 (Ministry of Post and Telecommunication) тўплашди, бу стандарт асосан сигнализация тармоқларини нормаллаштиради. У PMR ва PАMR тармоқларининг ҳар хил частота диапозонлари учун қўллаш мумкин. Ҳаракатдаги радиостанция радиоинтерфейси МРТ 1343 протоколини, базавий станция эса МРТ 1343 протоколини қўллайди (ишлатади). PMR ва PАMR рақамли тизимларда синхронизация кодининг форматини 1317 протокол аниқлайди. МРТ 1327 протоколини ўз ичига олувчи МРТ 1317 протокол тузилиши қуйидаги 3.5-расмда келтирилган.
Синхронизация коди МРТ 1327 хатларни аниқлаш ва тўғрилаш коди
МРТ 1317
( МРТ 1343 / МРТ 1347 )
ҳаракатдаги станция базавий станция
радиоинтерфейси радиоинтерфейси
МРТ протоколига мос келувчи қурилмалар ишлаб чиқарувчиларига Motorola, Ericsson, Philips, Bosch, Nokia, Gec Mareoni ва бошқалар ҳисобланади.
3.4. МРТ 1327 стандарти сигнализациясига протокол.
МРТ 1327 стандарти информацион (ахборот) хабари аналог радио канал бўйича узатиладиган шартдаги сигнализация форматини регломент қилади. Сигнализация форматини базавий тузилиши 2.6 расмда келтирилган ва 1200 бит/с тезлик билан ҳамда FESK ( Fast Efreduency Shift keyind) турдаги частота манипуляциясини кўплаб узатиладиган рақамли бирор кетма-кетлик кўринишига эга.
Сигнализация формати LET интервали билан башланади, у 5 та битга тенг.
Бу вақт ичида узатиш максимал қувватни 90% га кўтарилиши керак ва модуляция жараёнини амалга оширишга тайёр бўлиши зарур. Ундан кейин 16 битдан ташкил топган преамбула келади ва у алоқа каналини такт бўйича синхронизацияни таъминлаш учун хизмат қиладиган «0» символи билан тугайдиган «1»ва «0» дан иборат меандр кетма-кетлик кўринишга эга.
Кейин синхро кетма-кетлик, адрес коди, бир ёки кўпроқ бўлган маълумотнинг кодли сўзларидан иборат хабар (Message) узатилади . Сигнализация формати хабарни кодли сўзини охирги символига боғлиқ «1» ёки «0» бериладиган мослашиш бит билан тугайди.
LET Preamble Message
5бит
кодли синхро сўз
|
А коди
|
Кодли сўз
|
1..........................16 1 2..........................48 49.......................64
1100010011010111
|
А коди
|
ахборот майдони
|
текшириш битлари
|
алоқа каналининг синхро кетма-кетлиги
1..............................16
|
|
0011101100101000
|
|
3.6-расм
Message форматининг синхро кетма-кетлиги цикл бўйича синхронизация ни таъминлаш учун хизмат қилади ва у 16 та битдан иборат, Бошқариш канали ва алоқа канали учун синхро кетма – кетлик шакли турличадир ва бир –бирига нисбатан инверс ( символлар бўйича қарама-қарши) бўлади буни расмда кўриш мумкин.
Синхро кетма-кетликдан кейин 64 та битдан иборат кодли сўз келади. Кодли сўз икки хил бўлиши мумкин: адрес ёки маълумот ташувчи. Уларни фарқлаш учун биринчи бит (А коди) хизмат қилади. Агар “ 1” узатилса, адресни билдирувчи кодли сўз бўлади, “0” ни узатилиши маълумотлар кодли сўзига мос келади. Ахборот майдони 2-чи битдан 64-чи битгача текширувчи ҳисобланади ва хатолар назорати учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |