Профессионал харакатдаги радиалоқа тизими PMR (Professional Mobile Radio) қоида бўйича радиал ва радиал – худудий тармоқ тузилишига эга. Агар PMR умумий ТФ тармоғига автоматик чиқишини таъминласа, унда PАMR (Publik Acses Mobile Radio) деб номланади. PMR ва PАMR тизимларида симплекс ва дуплекс каналлар радиоалоқаси ишлатилади 3.1 – 3.4 – расмларда алоқа ташкиллаш тизими схемаси келтирилган.
Мобил станциянинг кам энергия талаб қилишини таъминлаш;
Алоқани бошқариш тезкорлиги, хар хил даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлаш, циркуляр алоқани ташкил қилиш, бошқариш маркази орқали алоқани таъминлаш, муҳимлик даражасига қараб алоқа каналини ўрнатиш имкониятини таъминлаш.
Ҳаракатдаги абонентнинг турган жойига боғлик бўлмаган ҳолда берилган хизмат кўрсатиш худудида юқори эҳтимолли алоқани ўрнатиш алоқага кириш усулларини такомиллаштириш ва ташқарига қўйилган қабул қилиб узатувчи станцияларни ва ҳар хил радиотрансляторлар қўллаш йўли билан таъминланади. Тизимдаги алоқа хавфсизлик шифрлаш ёки узатилаётган хабарларни калитли маскировкаси йўли билан таъминланади. Ундан ташқари алоқа ўрнатиш абонентлар аутентификацияси ва абонентлар станциялари идентификацияси режалари орқали амалга оширилади. Гуруҳлар абонентлар ўзаро таъсири учун, яъни «ҳар ким ҳар ким билан» принципи бўйича радиосўзлашув умумий частота диапазони, шифрлаш маскировка умумий калити ишлатилади. Ҳалақитга чидамлиликни кўтариш учун аналог PMR ва PAMR лар ўрнига, ҳалақитга чидамли кодлаш ва аралаштириш усулини ишлатиш имконини берадиган рақамли узатиш усулини амалга киритиляпти. Бундан ташқари, фазовий ва частота бўйича жойлаштириш, радиотрактларни алоқа каналидаги пайдо бўлувчи ўзгаришларга адаптацияни қўллашади. Аналог тизимларда қабул қилинаетган нутқ сигналининг тушунарлилик сифати юқорилиги стандарт усул билан таъминланади: модуляция турини рационал танлаш, модулятор ва демодулятор қурилиш усули, юқори сифатли акустик ўзгаришлар (айлантиргичлар) ва бошқалар. Рақамли тизимларда юқори сифат АЦПнинг тезлиги 9,6 кбит/с бўлганда адаптив дельта модуляторлар ишлатиш билан таъминланади CELP ва VSELP нутқ айлантириш қўлланилган ҳолда айлантириш тезлиги 4,8 кбит/с ни ташкил қилади. Ҳаракатдаги радиоалоқа тизимининг асосий характеристикаларидан бири унинг сиғими ҳисобланади. Асосий моменннтлардан PMR ва PAMR тизимларида алоқа каналлари маълум абонентларга бириктирилиши ҳам, абонентларнинг умумий частота ресурсига эркин фойдаланишга ҳам эга бўлган алоқа тизимида ажратилган частота ресурсини ишлатиш, шу характеристикани аниқлайди. Алоқа каналларини ўзгармас бириктирилишида битта частота (канал)да абонентларга хизмат кўрсатиш энг кўп сони алоқа сеанси доимийлиги (узунлиги) ва алоқа каналининг рухсат этилган блокировка қилишига боғлик бўлади.
Алоқа каналига бўлган (нагрузка) юкларини эрланг билан бахоланади ва куйидаги ифода билан аниқланади:
Бунда: h – соатига алока сеанслари сони; Т – алоқа сеансларини ўртача вақти, секундда. Масалан: n= 50 ва Т = 10 сек, бунда А =0,14 Эрл. Абонентларнинг умумий частота ресурсидан эркин фойдаланиши «транкинг» дейилади, яъни бу кам сонли каналларни кўп сонли абонентлар орасида автоматик ва динамик тақсимланишидир. Транкинг алоқани ташкил қилишни икки асосий усули мавжуд, улар бўш алоқа каналини ҳар хил қидиришга асосланган. Биринчи ҳолда бўш канални қидириш ва чақиришни ажратилган бутун частоталар диапазони бўйича бўш канални қидириш абонент станцияси амалга оширади. Иккинчи ҳолда бундай қидиришни PMR бошқариш код системаси амалга оширади. Абонент станцияси бўш канал қидирганда, хар бир канал билан алоқа ўрнатиш жараёни ҳамда такт ва цикл бўйича синхронлаш харакати амалга оширилади, бу эса ўгармас частоталига нисбатан алоқа ўрнатиш вақи кўп мартага кўпайиб (узайиб) кетади. Шунинг учун бу канални қидириш бу усулини, алоқа каналлар сони (5 – 8 та) унча кўп бўлмаганда ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Замонавий PMR ва PАMR тизим ости бошқаришда алоқа каналини бандлигини тез аниқлаш учун махсус канал ишлатилади, бу канал ёрдамида тармоқнинг ишлашини тўла бошқариш амалга оширилади. Бу ҳолда ўрнатилиш вақти анчагина қискаради. Абонентлар орасида дуплекс алоқа бўлганда хабарлар алмашиниши учун ташқарига ўрнатилган қабул қилиб узатувчи (базавий) станция ишлатилади. Бу ҳолда абонентлар орасида туғридан – тўғри алоқа ишлатилмайди. Лекин бу камчилик умумий Европа трэнинг алока стандартида бартараф килинган. Бундан ташкари PMR ва PАMR ривожи рақамли узатиш услубларини мукаммаллаштириш йўналтирилган ва қуйдагиларни амалга оширишда ёрдам беради: Нутқ хабарларини ҳам, маълумотларни ҳам стандарт рақамли форматида узатиш;
Маълумот хабарларни ва бошқариш сигналларини халақитларсиз узатиш;
Фаолият кўрсатаётган радиоалоқа тармоғи билан янги киритилаётган тармоқ билан ўзаро таъсир (биргаликда ишлаши) нисбатан паст сарф – харажатлтлиги;
Қабул қилинаётган нутқ хабарларини юқори сифатда қабул қилиш;
Алоқа махфийлигини таъминлашни осонлиги;
Алоқа каналининг сифатини узлуксиз назорат қилиш имконияти.
Алоқа каналларининг частота бўйича тақсимланишидан (FDMA)хабар узатиш тезлиги юқорироқ вақт бўйича тақсимланишга ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шундай PMR ва PАMR ларда алоқа ўрнатиш қуйдагича бўлади. Абонент радио станцияси ташкиллаштирувчи канал орқали ажратилган частота поласасида энг яхши сифат кўрсаткичли канални қидириш амалга оширилади, кейинчалик бу каналга ташкиллаштирувчи алоқа линияси вазифаси юкланади. Бу канал бўйича абонент радиостанцияси учун асосий алоқа каналлар ҳақида ахборотлар даврий равишда узатилиб турилади. Бу эса канал бўйича абонент радиостанцияси учун санаб ўтилган мазкур зонадаги абонентлар ҳар хил гуруҳнинг асосий алоқа каналлари ҳақида ахборотлар даврий равишда узатилиб туради. Алоқа ўрнатилгандан сўнг ҳаракатдаги радиостанция ўз оператив каналига автоматик равишда уланади. Амалга киритиш ҳамда тармоқ ва абонент қурилмасининг сарф харажатини камайтириш учун ишлаб чиқарилаётган қурилмалар сонини кўпайтириш зарур. Ўз навбатида бу харакатдаги радиоалоқа тизимини стандартлаштиришга боғлиқ.