Рақамли ва ахборот технологиялари



Download 260 Kb.
Sana20.04.2022
Hajmi260 Kb.
#565564

1-мавзу. “Рақамли ва ахборот технологиялари” фанининг предмети ва вазифалари.
РЕЖА:

  1. Рақамли ва ахборот технологиялари ривожланишининг замонавий тенденциялари, илғор технологиялари тавсифи ва соҳада қўллаш аспектлари, ривожланиш тенденцияси.

  2. Ахборот технологияларига дунѐ ахборот ҳамжамияти ривожланиш талаблари доирасида қўйилаѐтган вазифалар ва устувор йўналишлар.


Рақамли ва ахборот технологиялари ривожланишининг замонавий тенденциялари, Электрон таълим
Электрон таълим – бу тез ривожланувчи соҳа ҳисобланади, унинг ривожланиши 1980 йиллардан кейинги йиллардан (масофадан ўқитиш ва телевизион курслар шаклида) бошланган.
Технология шунчалик тез ривожландики, географик фарқини ўзингизни аудитория ичида ҳис қиладиган даражада намоѐн қиладиган инструментлар ѐрдамида кўриш мумкин. Электрон таълим видео, слайд-шоу, Word ва PDF ҳужжатлари кўринишидаги турли форматдаги материаллар билан танишиш имконини беради. Вебинарларни ўтказиш ва ўқитувчилар билан мулоқотда бўлиш фойдаланувчиларнинг ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш имкониятларидан бири бўлган чат ва форумлар орқали амалга оширилади.
К ўплаб турли е-Learning тизимлар (бугунги кунда маълум бўлган ўқитишни бошқариш тизими ѐки LMS сифатида) ва online курслар етказа олиш имконига эга бўлган методлари мавжуд.
Инструментлар ѐрдамида on line курсларни ва автоматик адаптив тестларни яратиш учун материаллар тўплами каби турли жараѐнлар автоматлаштирилган бўлиши мумкин. Электрон таълим ўқувчиларга таълимнинг ҳаѐт тарзига айлантириш имконини берадиган қулай (кўп ҳолларда бепул) ечим ҳисобланади. Бунда хаттоки банд бўлганлар ҳам кейинги ишлаш фаолиятини ривожлантириш ва янги малакаларни олиш имконини беради1.
Таълим соҳасидаги муҳим ҳодисалардан айримлари интернет пайдо бўлгандан кейин содир бўлди. Бугунги кунда ўқувчилар смартфонлардан фойдаланишни, матнли хабарларни жўнатишни ва интернетдан фойдаланишни яхши билишади, шунинг учун on line курслар билан иштирок этиш ва ишлаш оддий иш ҳисобланади. Эълонлар тахтаси, ижтимоий тармоқ ва коммуникация интернетининг бошқа турли воситалари ўкувчиларга online курсларда бўлиши ва ўрганилаѐтган курсга боғлиқ бўлган масалаларни умумийлик ҳиссини таъминлаган ҳолда, муҳокама қилиш имконини беради.
Э лектрон таълимнинг тез ўзгарувчан дунѐда, бунгунги кунда ўрганилаѐтган курсни янги ва қизиқарли қилиш, курс мазмунини доимо ўзгартириш, шунингдек талабаларга энг охирги ахборотни олиш имконини бериши учун тез янгилаш имконини берадиган технологиялар қулайдир.
Умуман, анъанавий ўқитиш жуда қиммат бўлади, кўп вақт талаб этади ва натижаси фарқланади. Электрон ўқитиш тез бўлади, анчагина арзон ва потенциал тарзда яхши бўлган альтернативани таклиф этади.
Download 260 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish